Ўзбекистон республикаси


- тамойил. Нарса зиддият (қарама-қаршилик) бутунлиги



Pdf көрінісі
бет31/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
5- тамойил. Нарса зиддият (қарама-қаршилик) бутунлиги 
сифатида. 
Зиддият бутунлиги ҳар қандай ҳаракат, тараққиёт, 
ривожланишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. “Зиддият бутунлиги” 
атамаси остида қарама-қарши томонга эга бўлган бўлакнинг бир системага 
бирлашуви ҳамда унинг муносабати тушунилади. Бўлакка бўлинган қисм 
ҳам ўзича мустақил бутунлик саналади. Дарҳақиқат, табиатнинг ўзи бир 
турдан иккинчи турга ўтиш, бўлакдан бутун ҳосил қилиш ва аксинча
бутуннинг бўлинишидан иборат. Нарса бир-бирига зид бўлган белги-
хусусият бутунлигидан иборат. 
Олдинги бандда келтирилган ва шарҳланган ҳар бир ҳодисада бунинг 
ёрқин намунасини кўрамиз. Чунки [у] фонемасининг моҳиятини 
лабланганлик ва торлик каби белгининг бутунлиги
она
лексемасининг 
моҳиятини эса ҳам туққан волидага, ҳам ҳурмат бўёғи билан ёши катта 
аёлга, ҳам эркалаш, суйиш бўёғи билан аёл жинсидаги шахснинг фарзанди 
ё фарзанди тенгига нисбатан моҳиятан зид бўлган қўлланишнинг бирлиги 
ташкил этади. Тилшунос олим тўртинчи диалектик тамойил – нарсада 
қарама-қарши томонни очишга интилса, бу тамойил ўша томонни 
бирлаштиришни талаб қилади. 


73 
6- тамойил. Қарама-қарши томоннинг воқеланиши 
тамойили 
олдинги тўртинчи ва бешинчи тамойил билан узвий боғлиқдир, яъни
нарсада мавжуд бўлган зиддиятли томон албатта воқеланмай қўймайди ва 
воқеланганда ҳар бир томони билан нарса тамоман бошқа-бошқа ва ҳатто 
бир-бирига зид бошқа нарса билан алоқадорликда ва муносабатда бўлади. 
Чунончи, [и] фонемаси бир қиррасини [у] билан ўхшашликда, иккинчи 
қиррасини шу [у] билан зидликда намоён қилгани ёки 
она
лексемаси 
[буви] лексемаси билан бир жиҳатдан ўхшашлиги, иккинчи жиҳатдан
фарқланиши, худди шундай 
ота
лексемаси билан бир жиҳатдан яқинлиги, 
иккинчи жиҳатдан зидлигида намоён этганидек. Шундай айни бир нарсага 
ҳам ўхшашлик, ҳам зидлик белгиси асосида ёндашиш ёки бир нарсанинг 
турли томони асосида турли нарсага зидланиши ва муносабатга киришини 
ҳар бир лисоний ҳодиса мисолида очиш ва шарҳлаш зарур.
Энди қолган тамойил ва унинг моҳияти ҳақида ҳам қисқача мулоҳаза 
юритамиз. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет