Ўзбекистон республикаси


мустақил барқарор алоҳидалик



Pdf көрінісі
бет26/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   303
мустақил барқарор алоҳидалик
сифатида ёндашади. Оддий (вульгар) 
материалистик ёндашув бевосита кузатишда берилган нарса воқеликда 
қандай мавжуд бўлса, уни худди шундай тасвирлашга асосланади. Унинг 
турли йўналиши мана шу бевосита кузатишда берилган нарса/ 
ҳодисанинг турли томонига алоҳида эътибор қаратиш билан бир-биридан 
ажралиб турса-да, бевосита кузатишда берган маълумотни ҳақиқат деб 
билганлиги билан бирлашади. Чунончи, 
Атомизм – “
алоҳида зарра” 
сўзидан олинган нарса, материя тузилишининг физикавий – химиявий 
асосига таянади. 
Сенсуализм
(лотинча sensus – ҳис, сезги) – гносеология 
соҳасидаги таълимот бўлиб, у сезгини билишнинг бирдан бир манбаи деб 
эътироф қилади. Сезги билиш жараёнининг бошқа томони билан, яъни 
тажриба ва абстракт тафаккур билан узвий бирликда бўлган тақдирдагина 
билишнинг зарур томони бўлиши мумкин.
Эмпиризм
(грекча emperia – тажриба) ҳиссий тажрибани билимнинг
бирдан-бир манбаи деб ҳисоблайди. 
Эмпириокритицизм –
“тажрибани танқид” деган маънони билдириб, 
тажриба тушунчасини субстанция, зарурат, сабабият тушунчасидан
тозалайди
1

Бу тушунчага қарама-қарши ўлароқ рационализм, функционализм
структурализм, семантизм каби идрокий билим усули номланиши 
мавжудки, бунда нарсанинг ўзга алоқадори билан муносабати, унинг 
1
Философия луғати. –Т.: Ўзбекистон, 1976. 


65 
бутун таркибида тутган ўрни, вазифаси очиб берилади, яъни нарсага 
диалектик 
ёндашилади. Диалектик ёндашув асосида ҳосил қилинган 
билим 
фаҳмий 
усул 
билан 
аниқланган, 
тавсифланган 
ва 
системалаштирилган ҳодиса ранг-баранглигининг сабабини очиб беришга 
асосланган бўлади. Диалектик ёндашув номиналистик ёндашувнинг 
давоми, яъни номиналистик ёндашув диалетик ёндашувни тақозо қилади. 
Фандаги бу боғлиқлик қуйидаги фикрда аниқ асослаб берилган: 
“Инсоният тарихида фанлар тараққиёти диалектикаси шуни кўрсатадики, 
ҳар бир фаннинг тараққиёти узлуксиз “эмпирик – диалектик – эмпирик – 
диалектик...” занжирдан иборат... аввало, нарса жонли мушоҳада, бевосита 
кузатиш воситасида ўрганилиб, унинг хусусияти, қирраси, томони 
аниқланади, натижада бу хусусият, далил, ҳодиса тўпланади, сараланади;... 
ақлий, диалектик таҳлил усулига ўтиш эҳтиёжи пайдо бўлади”
1

Субстанциаллик фалсафанинг муҳим тушунчасидан бири бўлиб, у 
юқорида айтиб ўтилган икки хил ёндашиш – материалистик ва диалектик 
билиш усулида икки хил тушунилади. Материалистик ёндашишда 
субстанциаллик асосида субстанция – моддий борлиққа эга бўлган 
нарса/воқеа/ҳодисанинг объективлиги, ҳақиқий эканлиги мутлақлик 
сифатида тан олинади. Диалектик ёндашишда эса субстанциаллик
тамомила бошқача – бевосита кузатишда берилган нарса/воқеа/ҳодисанинг 
“мажмуи асмо ва сифот” сифатида, яъни белги – хусусият ва муносабат 
мажмуаси сифатида очиладиган ва бевосита кузатишга берилмаган моҳият 
сифатида қаралади. Шунинг учун материалистик субстанциал ёндашишда 
нарса моддийликда муайян воқеланиш ҳолатида тасвирланса, диалектик 
субстанциал ёндашишда нарсанинг чексиз шакл ва ҳолатда воқеланиши 
замирида ётган ва шу воқеланишнинг сабаби бўладиган, тушунтирадиган 
муносабат мажмуаси нарсанинг субстанциал моҳияти деб тушунилади. 
Демак, материалистик субстанциал ёндашишда субстанция – бу 
нарсанинг ўзи (умумийми, хусусий аҳамияти йўқ), диалектик ёндашишда 
эса субстанциаллик бу – нарсанинг ўзи эмас, балки унинг ўзига ўхшаш ва 
фарқли, лекин алоқадор бошқа нарса билан муносабати мажмуаси. 
Материалистик субстанциал ёндашиш нарса субстанциал моҳиятини 
1
Неъматов Ҳ., Бозоров О. Тил ва нутқ. –Т.: Ўқитувчи, 1993, 27- б. 


66 
унинг ўзидан келтириб чиқарса, диалектик субстанциал ёндашиш нарса 
моҳиятини унинг муносабатидан келтириб чиқаради. Фалсафий адабиётда 
материалистик ёндашишнинг кўпинча бачкана “наивний” деб аталишига 
сабаб шунда. Ҳақиқатдан ҳам оддийгина “уйга” сўзшаклини олиб 
қарайлик. “Уйга” сўзшакли муносабатдан ажратилган алоҳида бир 
бирлик, материалистик субстанция, борлиқ, мавжудлик. Муносабатдан 
ажратилган бу атомистик, сенсуалистик моддий ҳодиса бизга қандай 
маълумот бера олади? Биз минглаб матнни дескриптив усул билан таҳлил 
қилганимизда унинг “уй” ва “га” каби барқарор бутунликдан иборат 
эканлигидан бошқа маълумотга эга бўла олмаймиз. Кузатиш асосида 
“уй”нинг ва “га”нинг қандай қуршовда кела олиши ҳақида ҳам 
аниқлашимиз ва тавсифлашимиз мумкин. Худди шундай матннинг 
таҳлили асосида биз “уй” бутунлиги ўрнида 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет