Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет54/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   303
2-ҳолати
сўзшакл
валентлигининг лексема валентлигига нисбатан актант миқдорини эмас, 
сифатини (турини) ўзгартириши. Шундай хусусиятни биргалик нисбатида 
ҳам кўриш мумкин: 
Бувисига кир ювди –Бувисига кир ювишди. 
Бошқа турдаги 
3-ҳолат
ни кўриб ўтайлик: 
Моҳигул қўл-бетини 
ювди→Моҳигул ювинди. 
Бу ҳолатда 
ювинмоқ
феъли воситасиз тўлдирувчи 
билан бирикиш қобилиятини тамоман йўқотади ва ўтимсиз феълга 
орттирма нисбат шакли қўшилганда содир бўладиган ҳолатнинг аксини 
кўрамиз. 
Моҳигул ўқиди ва ёзди → Моҳигул ўқиб ёзди 
(
4-ҳолат
). 
Ўқиб
сўзшакли 
ўқимоқ
сўзидан фарқли равишда бошқа бир феълга тобеланиш, боғланиш 

Г
]га эга. Бундай валентлик 
ўқимоқ
шаклининг ўзида йўқ эди. 
Морфологик шакл валентлиги лексема моҳиятида мавжуд бўлган 
имкониятни қўзғатди. 
Юқорида лексеманинг лисоний лексик-семантик валентлигига 
грамматик шаклнинг таъсири устида тўхталиб, келтирилган айрим мисол 


122 
асосида унинг валентликка таъсири кўринишини ажратиш асосида 
қуйидаги ҳолат кузатилди: 
1)морфологик 
шакл 
валентлиги 
сўзнинг 
лексик-семантик 
валентлигини актант ҳисобида оширади (
Салимнинг китоби
). 
2)морфологик шакл валентлиги лексема валентлигига нисбатан актант 
миқдорини эмас, сифатини ўзгартиради (
Салим хатни ёзди → Хат Салим 
томонидан ёзилди
). 
3)морфологик шакл валентлиги лексема валентлигига нисбатан актант 
миқдорини камайтиради (
Ўнта китоб … китоблар
). 
4)морфологик шакл валентлиги лексема зотида (моҳиятида) мавжуд 
бўлган имкониятни «қўзғатади» (
Салим ўқиди ва ёзди → Салим ўқиб 
ёзди
). 
Қуйида айрим шаклнинг сўз валентлигига таъсири кўриб ўтилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет