Лексема семантик-синтактик валентлигига субъектив баҳо категорияси шаклининг таъсири. Ҳозирги ўзбек тилидаги
–ча, -гина, - чоқ, -чак, -чиқ, -лоқ, -жон, -кон, -хон, -гина каби модал муносабатни
кўрсатувчи шакл, асосан, от ва сифат таркибида ўрганилиб, субъектив
баҳо шакли (формаси) термини билан юритилади.
Туркологияда, хусусан, ўзбек тилшунослигида бу категория шакли,
ҳар бир шаклнинг маъновий, услубий хусусияти, унинг ҳосил бўлиш йўли
хусусида салмоқли иш қилинган
1
. Дарслик ва қўлланмада субъектив баҳо
категорияси шакли турлича ном – «нокатегориал шакл
» 2
, «модал форма»
3
,
«нопарадигматик морфема
» 4 , «луғавий шакл
» 5
остида
атрофлича
ўрганилган.
Бу ҳосиланинг номланиши масаласида бир изоҳ бериш шарт. Бу ҳам
бўлса «нокатегориал шакл» (А.Ҳожиев, У.Турсунов) ва «нопарадигматик
морфема»
(Ш.Раҳматуллаев)
каби
номланиш.
Бу
ҳосилани
«нокатегориал», «нопарадигматик» деб талқин этиш масалан,
китобча ёки
Салимахон шакли
китоб ва
Салима шаклидан узилган, у билан
1
Абдуллаев А. -гина интенсивлик ифодаловчи аффикс сифатида// Ўзбек тили ва адабиёти,
1973, 5-сон; Айюб Ғуломовнинг илмий мероси (3-китоб)/ Морфемикага оид мақолалар. –Т., 2007;
Усмонов С. Ҳозирги замон ўзбек тилида сўзнинг морфологик хусусияти: филол.фан.докт.дисс.автореф.–
Т., 1965; Шамсиева М. Ўзбек тилида субъектив баҳо билдирувчи // Адабиётшунослик ва тилшунослик
масалалари. 4- китоб, –Т., 1962; Ғозиева Ш. Ўзбек тилида субъектив баҳо ифодаловчи форма ясовчи
аффиксларнинг баъзи семантик хусусияти ҳақида// Ўзбек тилшунослиги масалалари. Илмий асарлар. –Т.,
1975, 475- чиқиш; Ҳамдамова И. Ўзбек тилида -гина элементи ва унинг маъноси// Ўзбек тили ва
адабиёти, 1961; 4- сон. Ҳожиев А. Модал ёки субъектив баҳо формалари ҳақида// Ўзбек тили ва
адабиёти, 1978, 1- сон.
2
Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т.: Ўзбекистон,
1992, 274-б.; Шоабдураҳмонов Ш.,Асқарова М., Ҳожиев А., Расулов И., Дониёров Ҳ. Ҳозирги ўзбек
адабий тили. I қисм. Педагогика институтлари учун дарслик. –Т.:Ўқитувчи, 1980.
3
Ўзбек тили грамматикаси. I том. –Т.: Фан, 1975, 300- б.
4
Rahmatullayev Sh. Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006, 149- б.
5
Ne’matov H., Gulomov A., Qodirov M., Abduraimova M. Ona tili. 6- sinf uchun darslik. –T., 2001.
74- b.; Mahmudov H., Nurmonov A., Sobirov A., Nabiyeva D. Ona tili. 6- sinf uchun darslik. –T., 2005. 116- б.
124
парадигматик алоқада турмайди, дейиш билан баравар. Ваҳоланки, бу
тафаккур учун хос эмас. Шунинг учун субъектив баҳо шаклини биз
парадигмада, чунончи,
Китоб ↔ китобча Салима ↔ Салимахон ↕ Салимажон ↕ Салимаой ↕ Салимабону…. тарзида таҳлил қиламиз ва диққатимиз асос шаклнинг (шаклсиз
ҳолатнинг) валентлигига қўшимча қанақа ўзгартириш киритишини -
бошқача қилиб айтганда, ҳосила шакли (қўшимчали шакл) ҳамда асос
семантик синтактик валентлиги орасида қандай фарқ мавжудлигини
аниқлашга қаратилган бўлади. Бу қўшимча воситасида ясалган шакл
субъектив баҳо шаклининг морфологик усул билан ифодаланиши деб
қабул қилинади. Табиийки, бунда субъектив баҳо шаклининг ўзига хос бир
хусусияти – унда ихтисослашиш ва лексикализациянинг ўта кучлилигини
инобатга олиб, «ясама шакл» ва «ясалган шакл» тушунчасини изчил
фарқлаган ҳолда фикр юритилади. «Ясама шакл» ва «ясалган шакл»
тушунчасини фарқлашда биз проф.Ҳ.Неъматов изидан бориб
1
, «ясама
шакл» деганда луғавий маъноси шу шакл учун асос бўлган сўздан
фарқланмайдиган, шунинг учун умумий маъноси [луғавий асос+қўшимча
= асос шаклнинг луғавий маъноси + субъектив баҳо қўшимчасининг
маъноси] қолипи асосида воқеланадиган ҳосиланигина тушунамиз.
Чунончи,
қўл-қўлча: Болани қўлидан ушлаб борарди - Болани қўлчасидан ушлаб борарди ёки
Салимахон, кетдик ~ Салима кетдик. Нутқий маъноси
бу
қолип
асосида
ҳосил
бўлмай,
ихтисослашган
ва
тўлиқ
лексикализациялашган ҳосила, чунончи,
рўмолча, кўрпача, олча, қизилча, боғча, қўғирчоқ, шунингдек, субъектив баҳо қўшимчали антропоним
(
Ойхон, Норжон, Норбибиш, Қулжон, Амирхон ….) я с а л г а н
1
Неъматов Ҳ. Сўз ясаш қолипи, ясалган ва ясама сўз хусусида // Ўзбек тили ва адабиёти, 1-
сон.
125
(яхлитланган) деб саналиб, субъектив баҳо шакли парадигмасидан чиққан
сифатида қаралади. Субъектив баҳо қўшимчасининг валентликка
таъсирини я с а л г а н шаклда эмас, фақат я с а м а л а р
таркибидагина
таҳлил этиш мумкин.
Субъектив баҳо маъносининг фонетик (
ота: : жон, Салим – Палим...), лексик
(пари, пошшо, бек, бегим...), морфологик
(гулча, қизалоқ, қизгина, Салимжон …) , синтактик йўл билан ифодаланиши кўпчиликка аён. Аммо
субъектив баҳонинг ифодаланишида морфологик усул энг маҳсулдор
ҳисобланади. “Ўзбек тилида «субъектив баҳо» ифодаловчи формадан
характерлиси кичрайтириш ва эркалатиш маъносини билдирувчи
аффиксдир”
1
.
Кичрайтириш маъносини ифодалашда
-ча, -чоқ, -лоқ/-алоқ, -чак, -чиқ шакли қўлланилади.
-ча элементи ҳам жонли, ҳам жонсиз предмет номига қўшилиб,
кичрайтириш, эркалаш, камситиш маъноли ҳосил қилади:
китобча, етимча, отинча, ўғилча каби
. -ча нинг маънодоши бўлган
–чоқ шаклининг
биринчидан, бирикиш қобилияти анча чекланган, иккинчидан эса фақат
жонли предмет номига бирикади:
тойчоқ, қўзичоқ каби. Мазкур шаклнинг
бирикиш хусусиятини кузатганда, унинг сўзнинг лексик-семантик
валентлигига таъсир этишининг гувоҳи бўлдик.
Китоб, дафтар, Салим, қиз каби бирлик
-ча қўшимчаси билан шаклланганда, унинг лексик-
семантик валентлигида, бирикишида ўзгариш рўй беради. Чунончи, ўзбек
нутқида к
атта қиз, катта китоб, йирик қуш каби бирикма эркин
қўлланилади. Аммо мазкур сўз
-ча шаклини олгач, лексеманинг лексик-
семантик валентлиги сифат жиҳатдан ўзгаради, яъни
катта китобча, йирик қушча, катта Салимча нутқимиз учун хос эмас. Демак,
-ча лексеманинг айрим сўз билан бирикиш қобилиятини ч е к л а й д и, лекин
бошқа бир турдаги сўз билан бирикиш қобилиятини к у ч а й т и р а д и –
асос шакл бирикиш қобилиятида ўзгариш ясайди. Баъзан -
ча шаклини
олган сўз кичиклик билдирувчи
жажжи, кичкина, майда каби сўз билан
кенгайишга эҳтиёж сезади:
кичик китобча, майда тақсимча, жажжи Салимча каби.
1
Ҳозирги ўзбек адабий тили. I қисм. Ғ.Абдураҳмонов таҳрири остида –Т.: Фан, 1966.
126
Нутқда баъзан «соқолли чақалоқ», «ақлли тентак» каби бирикув кўчма
маънода қўлланганидек, «катта ўғилча» «катта Салимча» типидаги
бирикмани номеъёрий ҳол сифатида баҳолаш мумкин.