Лексема семантик-синтактик валентлигига майл шаклининг
таъсири.
Биз юқорида замон шакли ҳақида фикр юритганда, замон
категориал маъносига ҳар доим майл категорияси маъноси ёндош маъно ва
аксинча, майл категориал маъносига замон категорияси маъноси ёндош
маъно сифатида яшаши, унинг шу аснода диалектик бирлик ҳосил қилиши
ҳамда бу категорияга хос шакл тизими, у ифодалайдиган маъно тури
хусусида қилинган иш ҳақида қисқача тўхталиб ўтган эдик.
Адабиётларда ўзбек тилидаги феъл майлининг учтадан то олти-
еттигача тури қайд этилганини кўрамиз
1
. Ш.Шукуров феъл майлидан
учтасини: буйруқ-истак, шарт, аниқлик майлининг мавжудлигини айтиб,
бошқа –мақсад, шартли, ижро каби майлнинг исбот талаб қилишини
таъкидлаб ўтган
2
.
Дарҳақиқат, майл тури сонини кўпайтирувчи ва бизни
чалғитувчи сабаб, боғлиқлик, мақсад, гумон, шарт каби маъно майл
категорияси таркибида «ҳамроҳ»лик қилади. Н.Мусулманова ўз
тадқиқотида буни функционал нуқтаи назардан услубий вазифа сифатида
баҳолаб, субстанциал нуқтаи назардан нокатегориал, яъни ҳамроҳ маъно
сифатида қаралиши мақсадга мувофиқ эканлигини уқтирган
3
.
Майлнинг лексема семантик-синтактик бирикувчанлигига таъсири
моҳиятан замон шаклидан фарқ этмайди ва бунинг сабаби майл ва замон
шакл/маъносининг диалектик бирлигида, майл замон маъносисиз, замон
(кесим таркибида) майл маъносисиз воқелана олмаслигида.
Маълумки, майл ҳаракатнинг воқеликка муносабатини сўзловчи
томонидан белгиланиши – унинг реал (содир бўлган) ва идеаллигини
(содир бўлмаган ёки содир бўладиганини) ифодалайди
4
. Майлни бундай
1
Ғуломов А. Феъл. –Т., 1954; Ҳожиев А. Феъл. –Т., 1973; Зикриллаев Ғ. Ўзбек тили
морфологияси. –Бухоро, 1994; Rahmatullayev Sh. Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006; Ўзбек тили
грамматикаси. I том. –Т., 1975; Турсунов У. ва бошқалар. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т., 1992.
2
Шукуров Ш. Ўзбек тилида феъл замонлари тараққиёти. –Т., 1976, 7- б.
3
Мусулманова Н. Грамматик шаклда категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно (Замон ва майл
категорияси мисолида):филол.фан.номз.дисс. –Т., 2007, 93- б.
4
Бунина И.К. История глагольных времен в болгарском языке. М., 1970. -с. 25–26; Грунина
Э.А. Соотношение форм настоящего и будущего времени по патятникам турецкого языка XIII–XVI вв. //
Вопросы тюркской филология. –М., 1966; Исаченко А.В. Грамматический строй русского языка в
сопоставлении со словацким. Братислава. Ч. I. 1965. –с. 419–423; Дешериев Т.Ч. Лингвистический аспект
135
тушунганда у моҳиятан замон маъносини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Чунки реал ҳаракат сифатида воқеланган ва воқеланаётган (resp. тилда
ўтган ва ҳозирги замон шакли билан ифодаланадиган) ҳаракат, идеал
сифатда воқеланиши мақбул, мумкин, лозим, шарт, зарур, гумон, тахмин,
номақбул, имкониятли бўлган (тилда келаси замон, истак майли, шарт
майли, хоҳиш майли, буйруқ майли, мақсад майли, гумон майли ва ҳоказо)
ҳаракат қаралиши мумкин. Шунинг учун майл шаклининг сўзнинг лексик-
семантик бирикувчанлигига таъсири моҳиятан замон шаклининг бу
хусусиятидан фарқ қилмайди. Зоҳирий фарқ шундаки, замон шакли
лексеманинг пайт маъноли сўз билан бирикишига таъсир этса, майл шакли
лексеманинг сўзловчининг баён этаётган воқеа, ҳаракат, ҳолат, ҳодисага
бўлган муносабатини ифодаловчи актант (resp. лисоний ҳол, киритма)
билан бирикувчанлигига таъсир қилади ва чеклайди. Чунончи, аниқлик
майлининг ўтган замон ва ҳатто ҳозирги ҳамда келаси замон шакли истак,
гумон, тахмин маъноли киритма билан (сўз-гап билан) бирика олмайди:
Кошки, келди. Эҳтимол келди.
Носинтактик категория сифатида тасниф этилган грамматик шакл ва
категориянинг ўзи бирикиб келган сўзнинг семантик-синтактик
бирикувчанлигига таъсирини кўриб чиқиш асосида қуйидаги умумий
хулосага келиш мумкин: бу грамматик шакл ва категория ўзи бирикиб
келган лексеманинг бирикувчанлик қобилиятини маълум даражада ч е к л
а й д и. Бу носинтактик грамматик категориянинг сўзнинг семантик-
синтактик валентлигига таъсирининг умумий хусусияти бўлиб, туркий
тиллардаги (эҳтимол, нафақат туркий тиллардаги) бундай категориянинг
семантик хусусияти билан боғлиқ. Ўзбек тилида бу ҳодисанинг кучлилиги
туркий тиллар грамматик шаклида семантик омилнинг анча устунлиги
ҳодисаси билан узвий боғланган. Морфологик шакл бу тилларда ўзига хос
семантик (маъновий) қийматга эга бўлганлиги боис, у сўзнинг
семантикасига таъсир кўрсатади. Бу таъсир айрим ҳолатда шу даражада
кучлики, морфологик шаклни айрим тилшунос ясама сифатида талқин
этишига ҳам асос бўлади. П.Азимов туркман тилида кўплик сон ясовчи
–
категории времени в его отношении к физическому и философскому аспектам // Вопросы языкознания,
1975. -№ 2.
136
лар
қўшимчасини сўз ясовчи сифатида тасниф этган эди
1
. Кўплик сон
шаклини ясама сўз сифатида, яъни сон қўшимчасини деривацион қўшимча
сифатида талқин этиш бошқада ҳам учрайди
2
. Ҳозирги ўзбек
тилшунослигида
-дай, -дек , -ники, -даги
каби морфеманинг баъзи
тилшунос томонидан сўз ясовчи
3
, бошқа тилшунос томонидан функционал
форма
4
Достарыңызбен бөлісу: |