Ўзбекистон республикаси


Лексема семантик-синтактик валентлигига замон категорияси



Pdf көрінісі
бет60/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   303
Лексема семантик-синтактик валентлигига замон категорияси 
шаклининг таъсири. 
Туркий тилда замон, майл, шахс-сон категорияси 
шакли предикативликнинг асосини ташкил қилади. Бир-бирини тақозо 
қиладиган мазкур шакл яхлит ҳолда ҳамда алоҳида-алоҳида кўринишда 
(категорияда) тилшуносликда атрофлича ўрганилган. Айниқса, замон 
категориясининг майл категорияси билан диалектик бирликда эканлигини 
деярли барча туркийшунослар эътироф этгани ҳолда, унинг маъновий 
жиҳати, қўлланиш хусусияти, шакл тизимини изчил тавсиф этишган
1

Ўзбек 
тилшунослигида 
А.Ғуломов, 
А.Ҳожиев, 
Ғ.Абдураҳмонов, 
Ф.Абдуллаев, Ж.Жўраева, Р.Жуманиёзов, У.Турсунов, Ж.Мухторов, 
Ш.Рахматуллаев, Ғ.Зикриллаев сингари тилшунос томонидан замон ҳамда 
1
Кононов А.Н. Грамматика современного узбекского литературного языка. М.; –Л. 1960; 
Иванов С.Н. Родословное древотюрок Абу-л-Гази-Хана. Грамматический очерк. (Имя и глагол. 
Грамматические категории). –Т., 1969. стр. 135; Нигматов Х.Г. Функциональная морфология 
тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.:Фан, 1989. стр. 107–127.


130 
майл категориясига хос шакл тасвирий метод асосида бир системага 
солинган, матнда намоён бўлувчи маъноси аниқланиб, ички бўлинишга 
ажратилган ва мазмуни, қўлланиши, ҳосил бўлиши (ясалиши) муфассал 
тадқиқ қилинган
1
.
Ўзбек тилшунослигининг бугунги ривожланиш босқичида ҳам 
грамматик категория, жумладан, замон категорияси, яна бир карра 
тадқиқот объекти қилиниб, мазкур категориянинг мураккаб таркибли 
эканлиги, унда категориянинг субстанциал моҳияти бўлган категориал 
маъно билан биргаликда бошқа категорияга хос маъно (ёндош маъно, 
ҳамроҳ маъно) қоришган ҳолда мавжудлиги асосланди
2
.
 
Дарҳақиқат, мавжуд дарслик ва қўлланмада воқеликнинг нутқ 
моментига муносабатини ифодаловчи замон категориясининг уч хил: 
ўтган, ҳозирги, келаси замон тури ажратилиб, ҳар бир замон феълининг 
бир неча хил шакл ёрдамида ифодаланиши қайд қилинган. Аммо бу 
ўринда бир нарсани қайд қилиш керакки, йиллар давомида ўрганиб 
келинган «ўтган замон ҳикоя шакли», «ўтган замон давом шакли», «ўтган 
замон эшитилганлик шакли» ёхуд «келаси замон гумон феъли», «келаси 
замон мақсад феъли», «аниқ келаси замон феъли» атамасидаги ҳикоя, 
эшитилганлик, давом, гумон, мақсад, аниқ каби унсур замонга дахлсиз 
ҳодиса деб топилди, уни замон доирасида ўрганиш ортиқча эканлиги 
эътироф этилиб, замон категорияси маъносига бошқа категория 
маъносининг қоришуви деб баҳоланди
3
.
 
Замон ва майл категорияси 
мисолида категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно турини тадқиқ қилган 
Н.Мусулманова бу хусусда қуйидагини билдиради: «Замон категорияси 
умумий грамматик маъноси учун «замон» маъноси категориал маъно 
1
Жуманиёзов Р. Ўзбек тилида феъл замонлари // Совет мактаби, 1953 йил, 3- сон, 16–19- б.; 
Жўраева Ж. Келаси замон маъносининг ифодаланиши// Ўзбек тили ва адабиёти масалалари, 1959 йил, 3- 
сон. Ҳожиев А. Феъл. –Т., 1973. 11–161- б; Абдураҳмонов Ғ. Ўзбек тили грамматикаси. I том, –Т., 1975. 
475–504- б.; Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. –Т.: Ўзбекистон, 
1992, 332–347- б.; Rahmatullayev Sh. Hozirgi adabiy o`zbek tili. –T., 2006. 182–188- b.; Айюб Ғуломовнинг 
илмий мероси. (2- китоб) –Т., 2007. 40–54- б.; Зикриллаев Ғ. Ўзбек тили морфологияси. –Бухоро, 1994. 
16–46- б. 
2
Мусулманова Н. Грамматик шаклда категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно (замон ва майл 
категорияси мисолида). : филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 2007. 
3
Мусулманова Н. Грамматик шаклда категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно (замон ва майл 
категорияси мисолида) : филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 2007; Сайфуллаева Р., Менглиев Б., 
Қурбонова М., Боқиева Г., Юнусова З., Абузалова М. Ҳозирги ўзбек тили. –Т., 2007. 206–212- б. 


131 
бўлиб, у ҳар доим турли-туман майл маъносисиз бўлмайди. Бошқача 
айтганда, замон категориясида замон ва майл маъноси диалектик 
боғлиқликда ва бири иккинчисисиз юзага чиқмайди. Замон категорияси 
шакли нутқда воқеланар экан, бу маъно ўткинчи, беқарор нутқий маъно 
ҳисобига яна бойийди. Бу маъно замон умумий грамматик маъносининг 
нутқий воқеланишини мураккаблаштирувчи восита бўлиб, унга 
субстанциал боғлиқлик касб этмайди. Ҳамроҳ маъно сифатида 
баҳоланувчи бу маъно сирасига «гумон», «ҳаракат реаллиги», «ҳаракат 
ирреаллиги», «истак», «мақсад» каби маънони киритиш мумкин”
1
.
 
Замон 
категориясининг умумий грамматик маъноси «Пайт валентлигига таъсир 
этиш орқали кесимни шакллантиришда иштирок этиш ва ундан 
англашилган воқеликнинг нутқ моментига муносабатини ифодалаш» 
тарзида белгиланган экан, замон шаклининг кесим вазифасида турган 
сўзнинг валентлигига албатта таъсир этиши англашилади.
Грамматик категория таснифида кесимлик категорияси, одатда, 
синтактик категория саналади ва юқорида айтиб ўтганимиздек, бу 
мураккаб синтактик категориянинг таркибий қисмидан бири майл ва 
замон. Шунинг учун аввало шуни таъкидлаб ўтиш керакки, кесимлик 
категориясининг синтактик моҳияти – бу эса, шубҳасиз, синтактик 
бирикувчанлик, жумладан, эга-кесим муносабати билан предикатив 
алоқага кириша олиш қобилияти билан боғлиқ - замон категориясида ўз 
инъикосини топади. Чунки бу муносабатда кесимлик категорияси 
умумийлик (аниқроғи, бутунлик), замон категорияси хусусийлик (бўлак) 
муносабати билан боғланади. Умумийликнинг моҳияти эса хусусийликда 
ҳамма вақт муайянлаштирилган кўринишда воқеланиши шарт ва зарур. 
Шунинг учун кесимлик категориясининг синтактик валентлиги замон 
шаклида ўз аксини топади. Лекин замон категориясининг ўзи кесимлик 
категориясидан алоҳида равишда ўз хусусий синтактик бирикувчанлик 
хусусиятига эгаки, буни кесимлик категориясининг валентликка таъсири 
нуқтаи назаридан таҳлил этиш мумкин эмас. Шу билан замон 
категориясининг яна бир хусусияти боғлиқ. Бу шундан иборатки, замон 
категорияси кесимлик категориясининг таркибий қисми сифатида фақат 
1
Мусулманова Н. Грамматик шаклда категориал, ёндош ва ҳамроҳ маъно (замон ва майл 
категорияси мисолида) : филол.фан.номз.дисс.автореф. –Т., 2007. 82- б.


132 
гапда кесим вазифасида келган сўз таркибидагина, яъни кесим 
таркибидагина воқеланади. Лекин замон шакли ва маъноси нафақат кесим 
таркибида, балки кесимдан бошқа вазифада келадиган сифатдошда, 
равишдошда, ҳатто, ҳаракат номида ҳам воқеланади. Равишдош, 
сифатдош, ҳаракат номида замон шакли кесимлик категорияси 
таркибидаги замон шаклидан тамоман бошқа маъно-моҳиятга эга; кесим 
таркибида замон ҳаракатнинг мутлақ ёки нисбий нутқ моментига 
муносабатини ифодаласа, сифатдош, равишдош, ҳаракат номида у 
тамоман бошқа маънога, чунончи, якунланган ҳаракатнинг белгиси, 
ҳаракатнинг гап кесими англатган ҳаракат ёки ҳолатдан олдин /кейин / бир 
пайтда содир бўлиши, ҳаракат натижасининг белги сифатида нутққа 
киритилиши каби нутқ моменти билан мутлақо алоқадор бўлмаган 
маъносига эга
1
. Замон категориясининг синтактик бирикувчанликка 
таъсири замон шакл ва маъносининг ҳам кесим таркибида, ҳам кесимдан 
бошқа вазифада келган сифатдош, равишдош, ҳаракат номи ҳосиласига 
ҳам бир хил алоқадор. Шунинг учун бу хусусиятни замон шакли ва 
маъносининг кесимлик категориясидан фарқли бўлган ўзига хос 
валентлиги – ўзи бирикиб келган лексеманинг семантик-синтактик 
валентлигига таъсири сифатида баҳолаш мумкин. Чунончи, истаган феъл 
том маънода ўзи ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат албатта маълум бир 
замон ва маконда воқеланади; ҳаракат/ ўзгарувчанлик / тараққиёт 
борлиқнинг яшаш тарзи бўлса, макон ва замон унинг яшаш шаклидир
2
.
 
Феъл туркумида мужассамланган ҳаракат маъноси том маънода замоннинг 
кўринишига – ўтган, ҳозирги ёки келаси эканлигига нисбатан мутлақо 
бефарқ. Чунончи, 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет