143
эгалиги билан характерланади. Чунончи, «Салимнинг китоби» бирикувида
нутқда уч хил грамматик маъно юзага чиқади:
1. Салимга қарашли китоб. Салимнинг мулки бўлган китоб.
2. Салим ёзган китоб. Муаллифи Салим бўлган китоб.
3. Салимга қайсидир жиҳати билан алоқадор бўлган китоб.
Нутқ шароити бу маънони муайянлаштириб туради. Жумладан, 1-
матнда 1-маъно, 2-матнда 2-маъно, 3-матнда эса 3-маъно воқеланган:
1.
Салимнинг китоби йўқолмасин. Эҳтиёт қилинг.
2.
Салимнинг янги китоби чиқибди.
3.
Салимнинг китоби – ижодкорнинг энг сўнгги, мукаммал,
истиқлолдан кейин муаллифнинг қўлёзмаси асосида берилган тўлиқ
ҳақиқий матни.
Бу маъно бевосита грамматикага алоқадор эмас.
Булар ичида
грамматик тизимга алоқадори эгалик шаклининг категориал маъноси ва
қисман оралиқ грамматик маъно. Умуман олганда, эгалик шакли нутқда
ифодаланган ранг-баранг маъно кўриниши қуйидаги уч оралиқ грамматик
маъно «ғалвири»дан ўтиб воқеланади, муайянлашади:
1. Қарашлилик/мансублик маъноси:
Салимнинг китоби, қўйнинг боши
…
2. Фоил ҳаракат (бажарувчи ҳаракат):
Адибанинг кулиши, сенинг
гапиришинг …
3. Соф синтактик алоқа (аниқланмишни от аниқловчи билан боғлаш):
Қовун бозори, саховат аҳли, гўшт дўкони …
Эгалик категориясини синтактик деб тасниф этишнинг ўзи бу
шаклнинг лексема синтактик бирикувчанлигига ўзгариш ясай олиши
хусусида ҳукм чиқаришга имкон беради. Бунинг
учун эгалик шаклли ва
эгалик шаклсиз айни бир сўзнинг валентлигини қиёслаймиз.
ўнта
қизиқарли
китоб
кўп
бу
144
ўнта
қизиқарли
китобим
менинг
бу
юзта
Чунончи,
боғ, китоб, гапириш, келиш
каби лексема қаратқич
келишикли тобе бўлак билан бирикишга эҳтиёт сезмайди, ҳатто бирикиш
қобилиятига ҳам эга эмас. Аммо мазкур сўз эгалик қўшимчаси билан
шакллантирилганда –
китоби/боғи/гапириши
келиши сўзшакли бундай
қобилиятга эга бўлади ва қаратқич келишикли аниқловчи билан имконий
боғланиш ҳосил қилади. Бошқача қилиб айтсак, «Салимнинг китоби»,
«Адибанинг гапириши» бирикмасида тобе компонент зарурий (облигатор)
валентликка эга бўлса, ҳоким компонент қаратқич келишикли сўз билан
бирикиш имкониятига, яъни имконий валентликка эга бўлади.
Эгалик шакли тизими лексема семантик – синтактик валентлигини
миқдоран кўпайтиради. Кенгайтирилган актант от, олмош, феълнинг
сифатдош шакли, ҳаракат номи, сон каби туркумга мансуб бўлиши
мумкин:
Салимнинг китоби; Унинг қишлоғи; Айтилганларнинг ҳаммаси;
Ўқишнинг сири; Ўттизнинг ярми.
Эгалик шакли баъзан чиқиш келишигидаги сўзни ҳам бошқаради.
Аммо бундай боғланиш иккиламчи ҳолат бўлиб, бундай синтактик
қурилма қаратқич келишиги қатнашадиган қурилма асосида юзага келган
1
.
Жумладан,
талабалардан тўрттаси, шеригидан бири, бизлардан учтамиз,
сизлардан баъзиларингиз
каби.
Эгалик шаклининг бош келишикдаги сўз
билан бирикиб кенгайиши
тилда мураккаб ҳодиса саналиб, шаклан қаратувчи – қаралмиш
муносабатига ўхшаса, мазмунан изоҳловчи–изоҳланмиш конструкциясини
берадиган бирикмадир:
саховат аҳли, гўшт дўкони, Ҳамза театри,
1
Ўзбек тили грамматикаси. Морфология, I том. –Т.: Фан, 1975, 169- б.
145
тарғибот ишлари, гугурт заводи
каби. Туркийшунос С.Н.Иванов бу хил
бирикма юзага келишини учинчи шахс эгалик қўшимчасининг ўзига хос
хусусияти билан боғлайди ва
Тошкент шаҳри, ўқиш китоби
каби
бирикмани «II изофа» деб номлайди
1
.
Аммо бу хил боғланиш «дарахт
барги», «йўл чети», «устоз қалами» каби белгисиз қаратқичли ҳолатдан
фарқ қилади. Чунки «дарахт барги», «йўл чети», «устоз қалами»
бирикувида белгисиз қаратқичли тобе
компонент эгалик шаклининг
белгисиз кенгаювчи актанти вазифасида тура олади. Аммо
Тошкент
шаҳри
,
Гўшт дўкони, март ойи
қурилмасида
Тошкент, гўшт, март
сўзи
белгисиз қаратқичли кенгаювчи актант даражасида эмас, балки бош
келишикдаги изоҳловчи вазифасида келади.
Шундай қилиб, эгалик категориясининг сўз лексик–семантик
валентлигига киритадиган ўзгаришини қуйидагича лўнда ифодалаш
мумкин: эгалик шакли ўзи қўшилиб келаётган сўз валентлигини янги от
аниқловчи билан ҳоким сўз мавқеида
бирика олиш қобилияти билан
кенгайтиради.
Достарыңызбен бөлісу: