16
терминологиясига кўра, сарт, сорт) нутқининг морфологик хусусияти
тавсифига бағишланган ва русийзабон мутахассиснинг маҳаллий аҳоли
тили билан танишиши мақсадини қўзлаб ёзилган иш
1
. Бу сирага унтер-
офицер Ефремов, тадқиқотчи М.А.Терентьев, В.Наливкин, М.Наливкина,
Н.Остроумов, Н.Будзинский, П.Е.Кузнецов, Н.Н.Пантусов кабининг ўзбек
тили ва шевасининг умумий хусусияти билан русийзабон мутахассис ва
ҳарбийни таништирувчи ишини киритиш мумкин.
Иккинчи йўналишдаги иш сифатида 1905–1920-йилда жадидчилик
доирасида ўзбекдан етишиб чиққан ёш олим ва фозилларнинг янги
турдаги ўзбек мактаби учун илк қўлланмасини (жумладан,
М.М.Фахриддинов, С.Саидазизов, Ш.Зуннун, М.Абдурашидхонов,
А.Зоҳирий, М.Беҳбудий, Қ.Рамазон, А.Авлоний кабининг ишини)
кўрсатиш мумкин. Лекин бу даврда ўзбек тили морфологик тизимининг
яхлит шарҳини бериш вазифаси кун тартибига қўйилмаган эди. Бу масала
Ўзбекистонда она тилидан илк миллий дарслик яратиш билан боғлиқ
равишда навбатдаги босқичда қўйилди ва ҳал этилди.
1925 йилда Мунавварқори, Қаюм Рамазон, Шорасул Зуннуннинг
«
Достарыңызбен бөлісу: