15
тавсифга бағишланган ишда, жумладан, Мирза Маҳдихоннинг
ХVIII
асрнинг 60-йилида ёзиб тугатган «
Мабониъ ул луғат
» грамматик
тавсифида – эски ўзбек тили морфологиясига,
форсийзабон томонидан
ўзбек тилини ўрганиш учун қўлланма сифатида ёзган асарида –
морфологияга кенг ўрин ажратилган. Форсийзабон грамматик талқинда,
асосан, араб тилшунослиги анъанасини давом эттиришга ҳаракат қилади,
лекин бу асарда берилган ўзбек морфологик тизими Маҳмуд Кошғарий,
Абу Ҳайён тавсифидан анча заиф, у нафақат нотўлиқ,
балки қатор
камчиликка ҳам эга. Чунончи, Мирза Маҳдихон туркий тилдаги
сингармонизмни, демак, қўшимчанинг қаттиқ ва юмшоқ кўринишининг
қўлланилиш қонуниятини мутлақо тушунтира олмайди, равишдош,
сифатдош шаклини феъл замони билан аралаштиради. Ҳар ҳолда Мирза
Маҳдихоннинг асари ўз
даври учун, Карл Менгес ва Э.Умаров
таъкидлаганидек, ўзбек тили морфологик тизими ҳақида зарур
маълумотни ўз ичига олган.
Достарыңызбен бөлісу: