Ўзбекистон республикаси


Салим тўлади. Салим укасига



Pdf көрінісі
бет169/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Салим тўлади. Салим укасига 
тўлатди. Салим укасига тўлаттирди

Жумла ғализлиги келиб 
чиқмаслиги учун кейинги гапдаги бевосита субъект тушириб қолдирилган. 
Орттирма нисбат шаклли феъл семантикасида маъновий силжиш рўй 
бериб, унга хос морфема ажралмайдиган ҳолга келиб қолган мисолни 
кузатар эканмиз (
тузат, суриштир, солиштир, ярат
, у
йғон, юпан, 
эркалат, (далил, мисол) келтир
типидаги феъл ҳам шулар жумласидан), 
буни орттирма нисбат шаклининг сўз ясаш хусусияти сифатида 
қарамаслик керак. Чунки сўз таркибидаги орттирма нисбат шаклидаги 
феъл шу шаклни олиши натижасида эмас, балки узоқ тарихий тараққиёт 
натижасида лексема ҳолига келиб қолади. Демак, бунда сўз ясалиши эмас, 
лексемалашиш ҳодисаси борлиги кўзга ташланади.
Орттирма нисбатда феълнинг юқорида фарқланган маъновий-
синтактик гуруҳи муҳим роль ўйнайди. Шундан келиб чиққан ҳолда 
орттирма нисбат шаклининг умумий грамматик маъноси «фаол», «фаол 
орттирма», «адресатли орттирма», «соф орттирма» каби оралиқ грамматик 
маъноси орқали юзага чиқади. 
Ўтимсиз нофаол феълда орттирма нисбат субъектнинг фаоллигига 
ишора қилади (
оқартирмоқ, қорайтмоқ
). 1. 
Юртимни яшнатди баҳор 
еллари
. Феъл ва унинг кенгайтирувчисини аниқ нисбатдаги кўринишига 
қиёслаш орттирма нисбатнинг бу оралиқ грамматик маъносини янада 
ойдинлаштиради: 1. 
Юртим яшнади.
Диққат қилинса, гапдан биринчисида 
бажарувчи 
(юрт)
пассив, иккинчисида фаол. Орттирма нисбатда субъект 
фаоллигининг ошиши сўз ясалишигача боради. Зеро, орттирма нисбат 
шакли нофаол феълдан натижали ўтимли феъл ҳосил қилади. 
Орттирма нисбат шакли умумий грамматик маъносининг яна бир 
кўриниши фаол «орттирма» оралиқ грамматик маъноси бўлиб, буни 
ўтимсиз фаол феъл юзага чиқаради. Бунда фаол орттирма нисбатдаги 
феълнинг субъекти «қўзғатувчи» сифатида намоён бўлади
: 1. Анорхон 
кампирни суяб турғазди, қучоқлаб сўридан пасга тушириб, офтобада сув 
келтириб берди
. Оралиқ грамматик маънонинг фарқланишида синтактик 


304 
омил лексик омилга ҳамкорлик қилади. Аниқроғи, бош асосдаги бир 
бошқарилувчи ёнига иккинчи бошқарилувчи ҳам қўшилади. Қиёсланг:
[Бажарувчи + Феъл] 
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ Объект
тушум келишиги

Бунда феълнинг қайси маъновий-синтактик типдан эканлиги муҳим 
роль ўйнайди. Зеро, унинг ҳар иккаласи ҳам (
турмоқ, турғазмоқ)
биринчи 
қуршов субъекти билан боғланган, иккинчи қуршовда фаол орттирма 
нисбатдаги феъл бажарувчисини қўзғатувчи сифатида қабул қилади. Бу 
эса ўтимсиз феъл типига хос эмас. «
У мени турғазди»
қурилмасида 
зиддият ҳам кўзга ташланади. Бунда орттирма нисбатдаги феъл «танла, 
лекин мана буни» типидаги ҳуқуққа эга бўлиб, у ўтимли феъл сифатида 
истаган тўлдирувчини олиши мумкин эди. Бироқ «турмоқ» феълининг 
субъектини тўлдирувчи сифатида олишга мажбур. Чунки «нисбатли 
ўтимлилик» хоссаси уни шундай бўлишга мажбур этади. Шунингдек, 
воситасиз тўлдирувчи типи ҳам ҳар қандай ўтимли феъл доирасида ҳар 
хил бўлиши мумкин. Бироқ «нисбатли тўлдирувчилик» маъноси уни 
«нисбатли ўтимлилик» маъносидаги феълга боғлиқ қилиб қўяди. 
Айтилганидек, туркий тилда ўтимли-ўтимсизлик луғавий табиатга 
эга. Шу боисдан ўтимли-ўтимсизликнинг семантик ривожи турли луғавий 
тизим бўйлаб юз беради. Маъновий тараққиёт натижасида фаол орттирма 
нисбат тўлдирувчи сифатида аниқ нисбат субъектини олмаса, бу ерда сўз 
ясалиши ҳақида сўз боради. 1
. У мендан машқни кўчирди
. Бунда 
бажарувчи «қўзғатувчи» эмас, балки «фаол». 
Орттирма нисбатнинг адресатли орттирма оралиқ грамматик маъноси 
ўтимли рефлексив феъл ҳосил қилади ва нутққа жўналиш келишиги билан 
шаклланган тўлдирувчи ҳам киради. 1. 
Мен дори юборай, сиз дарров 
ичиринг.
2. 
Нигор ойим Мансурга қолган ошни едириб қўйиш билан ора-
сира гапга ҳам қулоқ солгандай бўлар эди
. Қурилманинг қуршови 
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ Объект
тушум келишиги 
+ Объект
адр.
жўналиш келишиги



305 
типида бўлиб, қолипдаги адресат объект феълнинг бош нисбат шакли 
(
ичмоқ, емоқ
) учун бажарувчи фоил. 
«Адресатли орттирма» оралиқ грамматик маъноси учун ўтимли 
норефлексив феъл маъновий-синтактик типи ҳам кучли таъсир қилади. 
Шу боисдан адресат тўлдирувчининг аниқ нисбатдаги феъл субъекти 
билан алоқаси воситасиз тўлдирувчиникига қараганда кучсиз бўлади. 
Қиёсланг: 1. 
Саломатой онасини ухлатиб қўйиб.. .
(Ҳ.Ғулом) – 
онаси 
ухлади
. 1. 
Марияга бошдан оёк мусулмонча либос кийдиради(Ойб). – Мария 
либос кийди
. Кўринадики, феълнинг аниқ нисбатдаги маъносининг 
объектга муносабати турлича. 
Шаклнинг «соф орттирма» оралиқ грамматик маъносини ўтимли 
норефлексив феъл нутққа олиб киради: 1.
 Қурбонали билан хотини ерни 
тракторга ағдартиргач, таноб тортиб, қозиқ қоқди.2. Декчадаги балиқ
куйиб кетаётганини кўриб, капгир билан ағгдартирди.
Орттирма нисбат шакли умумий грамматик маъноси оралиқ 
кўринишининг барчаси учун хизмат қилувчи умумий синтактик омил аниқ 
нисбатдаги феъл бажарувчининг тўлдирувчига айланиши. Бироқ бу нисбат 
шакли феълнинг қайси типига бирикаётганлигига қараб, турлича характер 
касб этади. Масалан, 
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ Объект
тушум келишиги

қуршовида, асосан, «фаол» ва «фаол орттирма» оралиқ грамматик 
маъноси юзага чиқса, «адресатли орттирма» ва «соф орттирма» оралиқ 
грамматик маъноси учун 
[Бажарувчи + Феъл
о.н.
+ Объект
тушум келишиги

қолипи хос. Демак, лексик омил кучайган шароитда синтактик омил 
сусаяди ва, аксинча, синтактик омил кучайганда, луғавий омил 
заифлашади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет