306
Мажҳул нисбат асосан ўтимли (
ўралган, йиғилган, сочилган,
терилган
), қисман ўтимсиз (
бўшатилганқ, тушилган, борилган
) феълдан
ҳосил қилинади. Ўтимсиз феълдан ясалганда эгасиз гап (шахссиз феъл)
ҳосил бўлади:
Бу кўча билан икки-уч юз одим
юрилгач
, қишлоқ гузарига
етилади
.
(Ҳ.Шар.)
Расми, ёмон хотиндан
қочилади
, замона шум бўлса,
яхши хотиндан ҳам қочар экан киши.
(А.Қаҳ.) Баъзи ҳолда мажҳул
нисбатда қўлланиши лозим бўлган феъл аниқ нисбатда бўлса ҳам, мажҳул
нисбат маъноси ифодаланади:
Анчагина
юргач
, ўнг томонда пахса уй кўзга
ташланади.
(С.Нуров) Бунда шакл ва маъно мувофиқлиги йўқ. Шунинг
учун нисбатни аниқлашда қайси нисбат шакли ёки қайси нисбат маъноси
бор тарзидаги муқобил саволдан бири қўйилиши керак. Бир-бирига
боғланган контакт ҳолатдаги икки феълдан иккинчисигина мажҳул
нисбатда бўлади:
Бу дори спиртда ивитилиб,
қиём қилиб ичилади
.
(Н.Сафаров)
Эшакка тескари
миндириб сазойи қилинди.
( М.Исмоилий)
Ўзлик ва мажҳул нисбат омонимик хусусиятга эга. Масалан,
осилди,
ташланди, тўкилди
феълининг ўзлик ёки мажҳул инсбатда эканлиги
қуршовда маълум бўлади.
Мажҳул нисбатда ҳам орттирма нисбатда бўлгани каби аниқ
нисбатдаги феъл субъекти таъсирга учрайди. Аммо мажҳул нисбатдаги
феъл янги объектга эга бўлмайди, асос қурилманинг воситасиз
тўлдирувчиси субъектга айланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мажҳул
нисбат умумий грамматик маъноси «соф мажҳул», «нофаол мажҳул» ва
«шахссизлик» оралиқ грамматик маъноси
орқали нутқий воқеликка
айланади. Шаклнинг «соф мажҳул» оралиқ грамматик маъносини ўтимли-
натижасиз феъл фарқлайди. 1.
Бу қий-чув орқасидан меҳмонларга қуюқ-
суюқ тортилди
. Мажҳул нисбат шаклидаги феъл икки кенгайтирувчили
бўлиб, асос қолипнинг «бажарувчи» аъзоси ифодаланмайди ва
ноаниқлигича қолади:
[Бажарувчи + Феъл + Oбъект]
Кўринадики, берилган мисолда ҳаракат бажарувчиси номаълум ва
ифодаланмаган бўлиб, асос қурилма (
(кимдир)қуюқ-суюқ берди
)даги
тўлдирувчи субъектга айланади. Демак, мажҳул нисбат шакли «соф
307
мажҳуллик» оралиқ грамматик маъноси
билан воқеланганда асос
қурилманинг бошқаруви ҳам ўзгариб кетади.
Қуршов оралиқ грамматик маънони воқелантиришда феъл типи
умумий луғавий маъносига ҳамкорлик қилади.
Шаклнинг «нофаол мажҳул» оралиқ грамматик маъносини ўтимли-
натижали феъл воқелантиради. 1.
У Кароматни қонга бўялган
паранжисига ўраб, ердан кўтариб олди-да, бағрига босиб уйга жўнади.
(Ҳ. Ғулом) Оралиқ маъно воқеланиши учун
[Бажарувчи +Феъл
мажҳул нисбат
+ Oбъект
воситали
жўналиш келишиги
]
қуршови талаб этилади. Бунда мажҳул нисбат оралиқ грамматик
маъноси учун икки кенгайтирувчига зарурат сезилади. баъзан восита
кенгайтирувчиси норелевант аъзо бўлиб,
оралиқ грамматик маъно учун
бир кенгайтирувчили қолип ҳам етарли:
[Бажарувчи + Феъл
мажҳул нисбат
]
Мисолдан маълум бўладики, мажҳул нисбатдаги феъл ифодалаган
ҳаракатда асос қурилма фоили эсланмайди. Ҳаракат объект(
Каромат,
одам)
га пассив объект эмас, балки нофаол фоил сифатида қарайди.
Шунингдек, ҳаракат бирор ташқи куч таъсирида юз бермаётганлиги ҳам
англашиб туради. Агар бажарувчи сифатида асос қурилманинг воситасиз
тўлдирувчиси намоён бўлса, бунда «нофаол мажҳул» ва «соф мажҳул»
оралиқ грамматик маъноси фарқланиши учун контекст талаб қилинади.
Масалан, (очилмоқ) феъли
эшик очилди
ва
эшик (бирор киши томонидан)
очилди
бирикувида воқеланса, лисоний қолип унинг бирида «нофаол-
мажҳуллик»,
иккинчисида
«фаол
мажҳуллик»
маъноси
воқеланаётганлигига ишора қилади.
Мажхул нисбатнинг «шахссизлик» оралиқ грамматик маъносини
ўтимсиз фаол феъл фарқлайди ва воқелантиради: 1.
Бугун стадионга
борилади.
Маълум бўладики, мажҳул нисбатда феълнинг «мажҳуллиги»
фарқли хусусиятга эга бўлиб, «соф мажҳуллик» оралиқ грамматик
маъносида бажарувчи тасаввур қилинади (
қуюқ-суюқ
(кимдир томонидан)
тортилди
) ). «Шахссизлик» оралиқ грамматик маъносида бажарувчини
308
тиклаш имкони йўқ (
Бугун
(масалан, Салим томонидан)
стадионга
берилади)
. Демак, феъл «шахссизлик» оралиқ грамматик маъносини
воқелантирганда қолип
[Феъл
мажҳул нисбат
]
тарзида бўлиб, феъл «фоил» кенгайтирувчисига эга бўлиши ва
гапнинг эгаси бўлиши мумкин эмас.
Достарыңызбен бөлісу: