311
Нисбат шакли маъноси грамматик кўрсаткичнинг қотиб қолиши,
нисбат шаклли феълнинг шу шаклда семантик силжишни бошдан
кечириши натижасида юз беради.
Нисбат категорияси шаклида бошқа категорияда бўлагин каби
категориал ва нокатегориал маънони кузатиш мумкин.
Бунда шахс
тавсифи ёки шахссизлик (шахс), шахснинг битталиги ёки кўплиги (сон)
маъноси ноактегирал маъно бўлиб, нисбат шаклининг категориал
маъносига ёндош маъно сифатида мавжуд.
Нисбат категориясининг соф категориал маъноси субъект ва объект
муносабати.
Аниқ нисбат ҳаракатни бажарувчи мантиқий субъект ва объектни
грамматик эга ва воситасиз тўлдирувчи сифатида, мантиқий –грамматик
мувофиқлик сифатида бошқара олади. Мажҳул нисбатда мантиқий объект
грамматик субъектга айланса, ўзлик нисбатида мантиқий объект бутунлай
йўқолади. Аммо ҳар иккала нисбат ҳам воситали обьъектни аниқ нисбат
каби бошқара олади.
Ортирма ва биргалик нисбати субъектни
бошқаришда бир-бирига
ҳамоҳанг. Аммо воситасиз объектни бошқаришда бу ҳамоҳанглик барҳам
топади. Ортирма нисбатда, албатта, воситасиз объект бошқарилади.
Бигалик нисбат шакли бу белгига бетараф. Айрим ҳолда воситасиз объект
мавжуд бўлса (қизлар ўтларни юлишди), баъзан у бўлмаслиги мумкин ва
уни тиклашнинг ҳам иложи йўқ (Қизлар юлишди).
Кўринадики, субъектни бошқарув жиҳатидан нисбат шакли
зидланмайди. Мантиқий субъект қандай грамматик характерда бўлишидан
қатъи назар, нисбат томонидан гапда бошқарила олади. Аммо объектни
бошқаришда хусусий ҳол мавжуд. Аниқ ва орттирма нисбат воситасиз
объектни бошқаради, мажҳул ва ўзлик нисбат бундай хусусиятга эга эмас.
Биргалик нисбат воситасиз обьъектни бошқариш хусусиятига кўра бошқа
нисбат оралиғида туради.
Шу билан биргаликда субъектнинг семантик тавсифига муносабат
жиҳатидан ҳам нисбат шакли фарқланади. Бунга кўра мажҳул нисбат
ноаниқ, бошқа нисбат аниқ субъектга эгалиги бўртиб туради.
312
Бу маъновий хусусият ҳар бир нисбат шаклида ўзига
хос тарзда
воқеланади. Аммо шаклнинг категориал парадигматик муносабати
қуйидаги ҳолатда бўлади:
1. Орттирма ва биргалик нисбати кўп субъектли нисбат сифатида
ўзлик ва мажҳул нисбатига қарама-қарши туради. Чунки ўзлик ва субъект
миқдорига бетараф муносабатда бўлади. Ўзлик ва биргалик нисбатидаги
субъект иш-ҳаракатнинг фаол юзага келтирувчиси бўлиб, орттирма ва
мажҳул нисбатга қарама-қарши туради.
Чунки бу нисбатдаги субъект
чеккага сурилади, факультатив табиат касб этади, фақат воситали
тўлдирувчи сифатида қурилма таркибидан жой олиши мумкин.
2. Кўп субъектли биргалик ва орттирма нисбат ўзаро
“қўзғатувчи”нинг мавжуд-мавжуд эмаслиги билан фарқланади. Бу
орттирма нисбатда мавжуд бўлиб, биргалик нисбатда ифодаланмаган.
Бир субъектли мажҳул ва ўзлик нисбати “субъект ва объектнинг
бирлашуви” белгиси асосида зидланади. Бу белгига ўзлик нисбати ижобий
ва мажҳул нисбат бетараф муносабатда бўлади.
3.
Ассос қурилмадаги субъект ўз мавқеини йўқотган орттирма ва
мажҳул нисбат “субъектнинг пассивлиги” белгиси билан зидланади.
Субъектнинг пассивлашиш даражаси мажҳул нисбатда ифодаланган,
орттирма нисбат бу белгига бетараф муносабатда бўлади.
4. Асос қурилмадаги субъектнинг мақомини сақлаб қолган ўзлик ва
биргалик нисбати ўзаро “субъектнинг ҳамкорлиги”
белгиси асосида
зидланади. Бу биргалик нисбатда белгили ва ўзлик нисбатда белгисиз.
Умуман олганда, нисбат шакли субъект ва объектни бошқаришга
муносабат нуқтаи назаридан синтактик, субъектнинг аниқ-ноаниқлиги
жиҳатидан семантик оппозицияда бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: