313
феълнинг бу шакл сирасини яхлит бир категорияга бирлаштириш ва шу
категорияга мансуб шаклни алоҳида бир парадигмага тизиш имкониятини
беради. Мантиқ, аниқроғи, сўз ва
тушунча орасидаги мураккаб
мутаносибликдан маълумки, тушунча сўз қобиғида шакллантирилмаса, у
яхлитлик касб этмайди.
1
Феълнинг бундай шакли сираси маълум бир атама остида
бирлаштирилмас экан, бу сиранинг яхлитлиги ноаниқ ва чегараланмаган
бўлиб қолаверади. Маълумки, тилшуносликда
бир неча йилдан бери
нисбат, бўлишли-бўлишсизлик, келишик, эгалик, замон категориясининг
ранг-баранг шакли маълум бир парадигмага(шаклан ва мазмунан аниқ
чегараланган шакл сирасига) бирлаштирилади. Бироқ биз ўзгаловчи
категорияси атамаси остида бирлаштираётган шакл сираси алоҳида
парадигма сифатида камдан-кам таҳлил этилади. Ўзбек тилшунослигида
Ҳ.Неъматов ва Б.Менглиевдан бошқа тадқиқотчи ишида бу шаклни бир
парадигмага бирлаштиришга уринишни учратмаймиз.
Ўзгаловчи – мураккаб категория.
Чунки бу категорияни ташкил
этувчи ҳаракат номи, сифатдош, равишдош ва феълнинг кесимлик
шаклидан ҳар бири ўз ичида ўзига хос парадигмани ташкил қилади ва
таркибида учтадан олти-еттитагача шаклни бирлаштиради. Ўзгаловчи
категориясини алоҳида бир категория сифатида ажратилмаслигига асосий
сабаб ҳам бу категориянинг бевосита ташкил этувчисининг мураккаб
эканлигида.
Бугунги кунда фанда «система-элемент» муносабатининг нисбий
табиатга эга эканлиги атрофлича тадқиқ этилган.
2
Элемент яхлитлик
сифатида фақат системага нисбатан юзага чиқади. Ваҳоланки,
элементнинг ўзи мураккаб бўлиши ва шу
элементни ташкил этувчига
нисбатан система сифатида воқеланиши лозим. Бу ҳодиса тил материали,
хусусан, лексика материали асосида И.Қўчқортоев, А.Цалкаламанидзе,
Р.Расулов, М.Нарзиева, Ш.Искандарова, Г.Неъматова, Р.Сафарова,
Б.Қиличев ишида аниқ ва равшан ёритиб берилган. Шунингдек,
1
Ҳақбердиев М., Хайруллаев М. Мантиқ. –Т.: Ўқитувчи, 1984. 360- б.
2
Ломтев Т.П. О некоторых
вопросах структуры предложения // Ломтев Т.П. Общее и русское
языкознание. Избр. труды. –М., 1976. –С. 140–157; Солнцев В.М. Язык как системно-структурное
образование. Издание 2-ое, дополненное. –М.: Наука, 1977.
314
ҳодисанинг синтаксис сатҳида ҳам мавжудлигини Р.Сайфуллаева ва
олиманинг шогирдлари исботлаб беришди. Р.Сайфуллаева қўшма гапнинг
умумий минимал қолипини [WP
m
V WP
m
] яхлитлик сифатида ажратиб, уни
[WP
m
, WP
m
], [WP
m
- WP
m
], [WP
m
-
WP
m
] каби таркибий қисмдан иборат деб
талқин этса
1
, бу яхлитликнинг таркибий қисми бўлган[WP
m
, WP
m
], [WP
m
-
WP
m
], [WP
m
- WP
m
] каби қўшма гап қурилиш қолипининг ўзи ҳам
мураккаблиги ва ўз навбатида ички парадигма ҳосил қилиши кейинги
тадқиқотларда кўрсатиб ўтилди.
2
Демак, лексик ва синтактик сатҳда парадигманинг (системанинг)
таркибий қисми сифатида (элементи) яна парадигма чиқиши исботланган.
Бундан тахмин қилиш мумкинки, морфологик тизимда ҳам мураккаб, яъни
элементи сифатида парадигма воқеланган система(resp: парадигма)
бўлиши мумкин. Шунинг учун ўзгаловчи категорияси ҳам феълнинг
алоҳида бир парадигмаси сифатида бемалол ажратилиши мумкин.
Бу парадигманинг бир
томондан бошқа парадигма билан, иккинчи
томондан, ўз аъзоси билан муносабати қандай деган ҳақли савол туғилади.
Тадқиқотчининг бу масалага эътирозига тўла изоҳ берилмагунча,
ўзгаловчи категориясининг ўзбек тилида объектив ҳодиса эканлигини
исботлаш қийин.
Луғавий шакл от, сифат, сон, олмош каби мустақил сўзда луғавий
маъно билан алоқадор бўлиб, у нутққа, гап таркибига алоқа-муносабат
шакли воситасида киритилади ва бу алоқа-муносабат шакли - эгалик ва
келишик категорияси - маълум бир сўз туркуми билан чегараланган эмас.
Лекин ўзгаловчи категорияси феълни нутққа
олиб кириши билан алоқа-
муносабат шаклидан фарқланади.
Кесимлик шакли(тасдиқ / инкор, майл / замон ва шахс-сон) одатда,
феъл шакли доирасида ўрганилади, бироқ унинг қўлланиш доираси фақат
феъл билан чекланмайди. Бу ҳақда ишнинг биринчи бобида баҳс
юритилди. Ўзгаловчи категорияси кесимлик категориясини ҳам ўз
таркибига бириктирадигандек кўринади. Лекин ҳақиқатда бундай эмас.
1
Сайфуллаева Р. Ҳозирги œзбек адабий тилида қўшма гапларнинг шакл-вазифавий(формал-
функционал) талқини: филол. фан. док. дисс... автореф. –Т., 1993.
2
Сайфуллаева Р., Абузалова М. Гапнинг энг кичик қурилиш қолиплари ҳақида // Ўзбек тили
ва адабиёти, 1991, -№ 5. –Б. 42–47.
315
Кесимлик категорияси феълнинг кесимлик шаклини ажратиб олади. Чунки
кесимлик категорияси феълликдан кенг, яъни кесим вазифасида келиш
нафақат феълга, балки барча мустақил сўз туркумига хос хусусият.
Кесимлик категорияси феълнинг кесимлик шаклини белгилайдими ёки
уни феълнинг бошқа категориясидан фарқлайдими деган саволга ҳеч
иккиланмай кесимлик категорияси феълнинг кесимлик шаклини
бошқасидан ажратади деб жавоб бериш мумкин. Шу сабабли сифатдош,
равишдош, ҳаракат номи бир томондан синтактик шаклни эслатса, фақат
феъл туркумига оидлиги ва феълнинг луғавий маъносига ҳам таъсир
этиши билан луғавий шаклга яқинлигини кўрсатади.
Шунинг учун
ўзгаловчи категорияси феъл шакли тизимида луғавий ва синтактик шакл
орасида оралиқ учинчи сифатида баҳоланиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: