Ўзбекистон республикаси


«Кесимдан англашилган ҳаракатдан олдин содир бўлиш»



Pdf көрінісі
бет191/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

«Кесимдан англашилган ҳаракатдан олдин содир бўлиш» 
+
о 
-ган

-ётган, -адиган / йдиган

 
 
«давомийлик» 

о 
-
ётган
-адиган / йдиган
.
Сифатдош шаклининг сўз луғавий маъносига таъсири, равишдош 
шаклига қараганда жиддийроқ. Буни айрим сифатдош шаклининг (-
ар, -
мас, -миш, -ажак,-гуси / аси, -(у)вчи)
бугунги кунда тайёрича сифат ёки 
отга кўчганлиги билан асослаймиз (
ўтмиш, чопар, қилмиш, келажак, 
изловчи, боғловчи
). Аниқроғи, сифатдош ҳосил қилувчи, равишдош ҳосил 
қилувчига қараганда сўзнинг аташ семасини, яъни асос феълнинг 
«ҳаракат» белгисини кўпроқ «сиқади» ва натижада айрим ҳолда «ҳаракат» 
белгиси томоман «сўниб» бошқа сўз туркумига кўчиб кетиш ҳоли 
учрайди. Сифатдош шаклининг тизимдаги бошқа аъзодан яна бир фарқи – 
субстантизациялашиш(отлашиш) хусусиятиги эга эканлигида. Отлашган 
сифатдош ҳам отлик, ҳам феъллик, ҳам сифатлик белгисини намоён 
қилади ва гапда – 
эга: 
Ў л г а н келмас, ў ч г а н ёнмас 
[Мақ.]. 
тўлдирувчи: 
Йўл ю р г а н г а қисқ
арар [Мақ.]. 
кесим: 
Аёлнинг ўттизга киргани - ў т и н б ў л г а н и 
[Мақ.]. 


343 
қаратқич аниқловчи
: К ў р м а г а н н и н г кўргани қурсин
– каби 
вазифада келади. 
Кўриб ўтилганидек, сифатдош ўз микротизими ичида сифатлик 
белгисини барқарорлаштириш ва феълни отга (қисман феълга) тобе узв 
сифатида боғлаш белгисини муайянлаштириш жиҳатидан эмас, балки 
замон, ҳаракат тарзи категорияси учун категориал, сифатдош учун 
нокатегориал бўлган маънони ифодалаш жиҳатидан фарқланади. Санаб 
ўтилган 
-ган, -ётган, -адиган / йдиган
шакли турли хил сифатдош эмас, 
балки тур категориянинг битта шакли сифатида намоён бўладиган 
сифатдошнинг замон, ҳаракат тарзи каби бошқа категорияга хос маъно 
билан фарқланувчи кўриниши. Шу сабабли сифатдошни алоҳида 
грамматик категория – парадигма сифатида баҳолашга асос йўқ. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет