Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет194/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-маслик 
шакли. 
-
ганлик 
кўрсаткичига ўхшаш шакл бўлиб, ҳаракат 
номи шаклининг барчаси учун бўлишсиз кўриниш сифатида қўлланади. 
Ҳар икки шаклда ҳам -
лик 
қўшимчасини қўшиш ҳаракат номини 
сифатдошдан ажратишга интилиш оқибати. Жонли сўзлашувда кам 
ишлатилиши билан унумсиз шакл сирасига киради. Умуман, бундай 
шаклли ҳосилага нисбатан луғавий шакл атамасини қўллаш баъзан 
хатоликка олиб келади. Сабаби, -
маслик
шакли луғавий шакл ҳосил 
қилувчилик 
табиатини 
қоронғилаштириб, 
айрим 
ҳолатда 
ўзи 
шакллантирган сўзшакл ҳолида отга кўчиб кетади: 1
.Б и л м а с л и к айб 
эмас, билишни х о х л а м а с л и к айб
. 2. 
Шу куниёқ уйга қ а й т м а с л и к 
к а қасд қилдим. 
Айтилгандан хулоса қилиб, ҳозирги ўзбек адабий тилида унумли ва 
серистеъмол ҳаракат номи шакли сифатида фақат -(
и)ш 
кўрсаткичини 
ажратиш мумкин. 
-(и) ш
шакли. 
-(и)ш
шакли ҳаракат номи ҳосил қилар экан, феъл 
ўзакдаги феъллик белгиси – ҳаракат/ҳолат, замон маъносини ниҳоятда 
кучсизлантириб, нутқда отга хос белги билан воқеланади: 
1. К е к к а й и ш 
саҳрода юрган норга ярашади. 
2. 
Юзни ерга қ а р а т и ш бундан ортиқ 
бўладими
(Ў.Ҳош.).


346 
Мазкур шаклли ҳаракат номи тўла-тўкис турланиш хусусиятига эга 
бўлиб, унда равишдош ва сифатдошдаги каби боғланиш ёки тобеланишни 
кузатмаймиз. Нутқда расмийлашганда ҳам бу шакл от лексемасига хос 
унсур билан қўшничилик(синтагматик) муносабатида бўлади: 
1.Қўрқаман 
деб й и ғ л а ш и м г а қарамай мени ёлғиз қолдирди
(Ў.Ҳош.). 2. 
Шундоқ 
отанг фалаж бўлиб ётса-ю, трактор ҳ а й д а ш г а бало борми
(Ў.Ҳош.).. 
3. 
Кичкиналигимда тол баргак т а қ и ш н и яхши кўрардим
(Ў.Ҳош.). 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳаракат номи шакли сифатида 
ажратилаётган 
-(и)ш
кўрсаткичи феълни нутқда воқелантириш жараёнида 
асос феълдаги “ҳаракат

ҳолат” белгисини сўндириб, унинг ўрнини 
“предметлик” белгиси билан тўлдиради. Айрим ўринда сўз луғавий 
маъносига таъсир анча жиддий тус олиб, ҳаракат номи сўзшакл ҳолида от 
лексемага хос белгини намоён қилади, отга кўчади. Ҳозирги кунда ясама 
от сифатида саналадиган 
уруш, қурилиш, огоҳлантириш, кириш, турланиш 
каби ҳосила тарихан ҳаракат ном шакли. Академик грамматикада от 
ясовчи санаб ўтилар экан, -
моқ(-мак), -(и)ш, -(у)в
шакли ҳам бу сирага 
киритилиб, “..ҳозирги ўзбек тилида асосан ҳаракат номи формасини 
ясайди” дейилади.
1
Ҳаракат номи шакли сирасини кўриб ўтиб хулоса қила 
оламизки, ҳозирги ўзбек адабий тилида меъёрий ҳаракат номи шакли 
сифатида, асосан, 
-(и)ш
шаклли ҳосиланигина кўрсатиш мумкин. Ҳаракат 
номи шакли ўзида феълнинг таснифловчи нисбат, қисман бўлишсизлик 
маъно ва шаклини сақлай олади: 
ўқитишнинг самарадорлигини ошириш, 
озода кийиниш, кўринмасликка ҳаракат қилиш
каби
.
Шаклнинг сўз аташ семасига таъсири ўзгаловчи категориясининг 
бошқа шаклига қараганда кучли бўлиб, бу таъсир вазифа семасини ҳам 
ўзгартиради. Исталган ҳаракат номи шакли нутқда “расмийлашар” экан, от 
лексемага хос унсур билан қўшничилик муносабатида бўлади, эркин 
турланади, номлаш, мавҳумлашиш маъноси кучаяди ва гапда отга хос 
вазифа – эга, тўлдирувчи, қаратқич аниқловчи вазифасида келади: 1. 
Одам 
эсдан о ғ и ш и ҳеч гап эмас экан
(Ў.Ҳош.). 2. 
Илтижоли т е р м у л и ш и н 
и қара
(Ў.Ҳош.). 3. К
ечалари ёстиқ қучоқлаб ё т и ш жонига 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас. муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.: 
Фан, 1972. –Б. 255.


347 
теккандир
(Ў.Ҳош.). 4. 
Уйдаги сирни кўчага о л и б ч и қ и ш н и н г нима 
кераги бор
(Ў.Ҳош.). 
Ҳаракат номи шакининг барчаси битта умумий маъно – “феълни 
”предметлаштирган“ ҳолатда нутққа олиб кириш” – остида бирлашиб, 
нутқий қуршов таъсирида отлик белгисини намоён қилган ҳолда иштирок 
этади. ҳар бир шакл ўзига хос хусусий грамматик маъно асосида 
фарқланмаганлиги боис ҳаракат номи шаклини ҳам алоҳида парадигма 
сифатида баҳолашга асос йўқ.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет