385
ҳам ҳаракат тарзи шакли маъносини фарқлаш мумкин. -
а/й
ёки -
(и)б
равишдоши билан бирикиб алоҳида-алоҳида маъно ифодаловчи ҳаракат
тарзи шакли иккала равишдош билан ҳам бирикиб маънодошлик ҳолатини
юзага келтирувчи ҳаракат тарзи шаклига қараганда кўпроқ қисмни ташкил
этади. -
(и)б
равишдоши ва -
а/й
равишдоши билан бирикиб алоҳида-
алоҳида маъно ифодаловчи ҳаракат тарзи шакли ўзаро қиёсланганда, -
(и)б
равишдоши билан бириккан кўмакчи феъл ўз мустақил лексемасига
«луғавий маънога боғлиқлик» маъноси асосида яқинлашса, -
а/й
равишдоши билан бирикувчи кўмакчи феъл «луғавий маънодан
узоқлашиш» маъноси асосида зидланади. Масалан,
-(и)б+ол, -(и)б+бер
қолипли ҳаракат тарзи шакли етакчи феълга бирикканда «иш-ҳаракат
субъектнинг манфаатига йўналиши» ёки «ўзганинг манфаатига томон
йўналиши» маъноси сезилиб туради. Бунда кўмакчи феълнинг мустақил
қўлланганда ифодалайдиган лексик маъносига яқинлиги бир қарашдаёқ
маълум бўлади. Бироқ
-а/й+ол, а/й+бер
қолипли ҳаракат тарзи шакли
етакчи феълга бирикканда мустақил ҳолатидаги лексик маъносидан
узоқлашиб боради. Шунга кўра, -
(и)б
равишдош шаклининг -
а/й
равишдошига қараганда валентлик жиҳатидан ҳам, кўмакчи феълга
мустақил ҳолатидаги лексик маъносини эслатиб турувчи восита сифатида
ҳам фаоллигини кузатиш мумкин.
Ҳаракат тарзи шаклидаги кўмакчи феълнинг бирикиш имконияти -
(и)б
ва -
а/й
равишдош шаклига нисбатан турлича бўлиб, икки шаклнинг
имконияти, асосан, ўзаро оппозитивдир ва бу оппозиция приватив
табиатга эга. Чунки кўмакчи феълнинг барчасини етакчи феълга доимий
бириктириш белгиси -
(и)б
равишдош шаклида устувор. Лекин
-
а/й
равишдош шакли бу белгига нисбатан бефарқ, нейтрал. Шунга кўра,
бу приватив оппозициянинг белгиси «доимий бириктириш», унинг
белгили аъзоси -
(и)б
равишдоши, белгисиз аъзоси эса -
а/й
равишдоши
шакли. Бироқ
бил
ва
ёз
кўмакчи феъли бундан мустасно.
Достарыңызбен бөлісу: