395
Тушум келишигининг зикр этилган хусусий грамматик маъноси
эътибордан соқит қилиниб, сўз келишик категорияси ва тушум келишиги
муносабати хусусида кетса, бунда оралиқ грамматик маъно ушбу умумий
грамматик маънога нисбатан хусусий грамматик маъно сифатида ҳам
қаралиши ҳам мумкин.
Демак,
борлиқ
ҳодисаси
умумийлик-махсуслик-хусусийлик
(алоҳидалик) муносабатида бўлганлиги каби грамматик маъно ҳам умумий
грамматик маъно-оралиқ грамматик маъно-хусусий грамматик маъно
кўринишига эга.
Умумий грамматик маъно ва хусусий грамматик маъно грамматик
шаклда ўзига хос тарзда намоён бўлади. Ҳар бир грамматик категориянинг
маъноси унинг шаклининг маъносига нисбатан умумий грамматик маъно.
Масалан, барча келишик шакли учун умумий бўлган «олдинги мустақил
сўзни кейинги мустақил сўзга боғлаш» маъноси келишик категориясининг
умумий грамматик маъноси. Бу категориал умумийлик алоҳида шаклнинг
маъносига нисбатан белгиланади., Бошқача айтганда, келишик
категориясининг юқорида айтилган умумий
грамматик маъноси унинг
таркибига кирувчи 6 та келишик шаклининг маъносидан синтезланади
яъни келтириб чиқарилади. Ҳар бир келишик шаклининг маъноси ундан
қуйидаги маънога нисбатан умумий грамматик маъно ҳисобланади.
Масалан, қаратқич келишигининг умумий грамматик маъноси олдинги
исм туркумига кирувчи сўзни кейинги исм туркумига кирувчи сўзга
боғлаш.
Ҳар бир келишик шаклининг маъноси
ундан қуйидаги маънога
нисбатан умумий грамматик маъно ҳисобланади. Масалан, қаратқич
келишигининг умумий грамматик маъноси олдинги исм туркумига
кирувчи сўзни кейинги исм туркумига кирувчи сўзга боғлаш. умумий
грамматик маъно ҳар доим ҳам қуйи маънога нисбатан олинади. Масалан,
келишик категорияси умумий грамматик маъноси қуйидаги келишикнинг
маъносига нисбатан олинса, ҳар бир келишикнинг
умумий грамматик
маъноси ундан қуйидаги бу келишик умумий грамматик маъносининг
«парчаси»га нисбатан олинади. Чунки ота фарзандига нисбатан ота,
отасига нисбатан фарзанд бўлганлиги каби келишик категорияси умумий
грамматик маъноси ҳақида гап кетаётганда ҳар бир келишикнинг
396
маъносига нисбатан умумий грамматик маъно термини қўлланилмайди.
Категория ва шакл маъноси ҳамда унинг хусусий кўриниши ҳақида баҳс
кетганда уни қандай баҳолаш муаммоси ҳам бор.
Бунда диалектиканинг
Достарыңызбен бөлісу: