Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет251/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Сўзнинг семантик таснифи.
Бунда сўз қуйидаги гуруҳга ажралади: 
а) 
мустақил луғавий маъноли сўз
(феъл, от, сифат, сон, равиш, 
тақлид); 
б) 
номустақил луғавий маъноли сўз
 (олмош ва сўз-гап); 
в) 
луғавий маъносиз сўз
 (кўмакчи, боғловчи, юклама). 
Олмош англатадиган маъно у алмаштираётган сўзнинг маъноси. Шу 
боисдан у номустақил луғавий маъноли сўз сифатида баҳоланиши лозим. 
Сўз-гап (тасдиқ-инкор, таклиф, ундов ва модал сўз) эса ҳатто бир бутун 
гап вазифасида ҳам кела олади. Бу унинг луғавий маъносиз сўздан 
фарқини кўрсатади, бироқ контекст ёрдамида луғавий маъно англатади. 
Масалан, -Уйга бор. –Майли. гапида 
майли
сўз-гапи 
бораман
сўзи 
англатган луғавий маънога тенг нутқий маънога эга. Бироқ бу маъно 
мустақил эмас. 
Сўзнинг морфологик таснифи. 
Бу таснифга биноан, сўз, 
айтилганидек, икки гуруҳга ажралади: 


440 
а) 
ўзгарувчи лексема

б) 
ўзгармас лексема

Ўзгарувчи лексема грамматик шаклни қабул қила олади. Ўзгармас сўз 
эса бундай хусусиятга эга эмас. Бу таснифда сўзнинг ўрни қуйидагича: 
Лексема 
Ўзгарувчи
Ўзгармас 
Феъл Равиш 
От Кўмакчи 
Сифат Боғловчи 
Сон Юклама 
Сўз-гап 
Ўзгарувчи сўз учун таснифловчи грамматик шакл мавжуд. Масалан, 
отда сон, субъектив баҳо шакли, феълда нисбат, ўзгаловчи, ҳаракат тарзи, 
сифатда даража. Ўзгармас сўз бундай шаклга эга эмас. Ушбу таснифда 
олмош ва тақлидга ўрин берилмаган. Чунки олмош ўзи ишора қилувчи 
барча мустақил сўз туркумига хос ўзгариш тизимига эга. Шунинг учун 
олмошни от-олмош, феъл-олмош, сифат –олмош, сон-олмош каби тури 
мавжуд. От-олмош сонланади (сон категориясига эга бўлади), феъл-олмош 
нисбатланади, тарзланади, ўзгаланади, сифат-олмош даражаланади, сон-
олмош сон шаклини қабул қилади. Тақлиднинг эса ўзига хос морфологик 
категорияси йўқ. Бироқ ўзгармас сўз ҳам эмас. Тақлиднинг морфологик 
категорияга эга бўлиши гапда унинг қандай бўлак бўлиб келиши билан 
боғлиқ. Чунки тақлидда лексеманинг ҳали ажралмаган даврдаги “эмбрион-
диффуз” ҳолати сақланиб қолган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   247   248   249   250   251   252   253   254   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет