Эксперт хулосаси



бет1/3
Дата24.11.2022
өлшемі43 Kb.
#52356
  1   2   3

Чирчиқ давлат педагогика университети
“Мактабгача таълим методикаси” кафедраси мудири вазифаси бажарувчиси Шанасирова Захро Юлдашовна томонидан ўтказилган
очиқ дарс юзасидан

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ


Фан: Мактабгача таълим ёшидаги болалларни табиат билан таништириш
Машғулот тури: маъруза
Мавзу: Метод ҳақида тушунча. Кузатиш – табиат билан таништиришнинг асосий услуби. Оғзаки ва амалий услублар
Курс: 3-курс; гуруҳ: 20/1
Таълим йўналиши: “Мактабгача таълим”
Машғулот ўтказилган сана: 2022 йил 22 сентябрь.

“Мактабгача таълим методикаси” кафедраси мудири вазифаси бажарувчиси Шанасирова Захро Юлдашовна 2022 йил 22 сентябр куни, 1-смена, 1-жуфтликда 305-аудиторияда 5111800-Мактабгача таълим йўналиши


20/1 гуруҳига “Метод ҳақида тушунча. Кузатиш – табиат билан таништиришнинг асосий услуби. Оғзаки ва амалий услублар” фанидан маъруза машғулотидан очиқ дарс ўтди. Очиқ дарс ишчи дастур ва календар-тематик режага мувофиқ ташкил этилди.
Ўқитувчи мазкур фандан маъруза дарс машғулотини олиб боришда тақдимот материалларидан тўлиқ фойдаланди. Ўқитувчи маъруза машғулотини олиб боришда бир қатор адабиётлардан кенг фойдаланган ҳолда Мактабгача таълим тизимида табиатнинг тутган ўрни, уларни ривожланиш ҳолатлари юзасидан батафсил маълумотларни бериб ўтди.
Ўқитувчи ўз овози, матн, сўз билан ишлашда ҳам аълоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, талабалар томонидан мазкур мавзуни ўзлаштириш ҳолати юзасидан ҳар бир талаба ўқитувчининг диққат эътиборида бўлди. Ўқитувчи тақдимот материалидан кенг фойдаланди. Айрим жойларда талабаларни фикрларини сўраб, мавзуни мустаҳкамалаб борди.
Очиқ дарс давомида талабаларни тўлиқ бошқара олди. Дарс давомида барча талабалар жуда фаол бўлиб, ўрганилаётган мазуни тўлиқ баён этди.
Дарсда тақдимот, тарқатма материал, фойдаланиладиган адабиётларни кўрсатиб, ушбу адабиётларнинг қайси бетида қандай маълумотлар берилганлигини ҳам кўрсатиб ўтди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси мудири вазифаси бажарувчиси Шанасирова Захро Юлдашовна томонидан ўтказилган очиқ дарс юқори даражада ташкил этилганлигини эътиборга олиб, уни ижобий баҳолайман.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет