317
“Young Scientist” . # 14 (304) . April 2020
317
317
Young Scientist O'zbekiston
тибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек
меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳуж-
жатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига
бажариш ҳақидаги келишувдир» [3, с. 221].
Шунингдек, меҳнат шартларини ўзгартириш ташаббу-
сини илгари суриш ҳуқуқига иш берувчи ҳам, ходим ҳам
эгадирлар. Бунда қонунда назарда тутилган ҳолларда иш
берувчи ходим хоҳишидан қатъи назар, бир томонлама
тарзда меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли эканлиги
назарда тутилмоғи лозимлигини таъкидлаб ўтган. Била-
мизки, Иш берувчи ўз ташаббуси билан меҳнат шартла-
рини бир томонлама ўзгартиришга ҳақли бўлсада, бу жа-
раёнда ходимлар ҳуқуқларининг кафолатланиши, уларни
мажбурий меҳнатга жалб этишга йўл қўйилмаслиги, хо-
димларнинг меҳнат ҳуқуқий статуси ёмонлашмаслиги
лозим. Бу талаблар иш берувчи томонидан меҳнат шарт-
ларини ўзгартириш юзасидан қатъий талаблар белги-
ланиш йўли билан таъминланади.
Бундан ташқари, иш берувчининг меҳнат шартларини
ўз ташаббуси билан бир томонлама ўзгартириши мумкин
бўлган ҳоллар рўйхати олдиндан белгилаб қўйилган ва
бу билан унинг бу соҳадаги ҳуқуқлари чекланганлигини
кўришимиз мумкин.
Меҳнат шартномаси шартлари кенг маънода ходим
ва иш берувчи муносабатларни белгилаб берадиган ҳар
қандай ишлаб чиқариш шартларидан иборат. Бу шартлар-
нинг кўпчилиги бевосита меҳнат шартномасида кўзда ту-
тилмасада, улар қонун ҳужжатларида, корхонанинг локал
меъёрларида белгилаб қўйилган норма ва қоидалар сифа-
тида шартнома мазмунига таъсир этиб, ходимнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари доирасини кенгайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасининг шартлари деганда буларнинг
барчаси назарда тутилади [4, с. 84].
Шунингдек, М.Гасанов ва Е.Соколовларнинг фикрига
кўра, «Меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар бир ки-
шининг меҳнат фаолияти ҳамиша муайян мутахассислик,
малака ёхуд лавозим бўйича ишларни (меҳнат вазифа-
сини) бажариш билан боғлиқ бўлиб, муайян меҳнат шарт-
ларида ва аниқ иш жойида кечади. Айтиб ўтилган омил-
лардан исталганини, ҳатто биттасини ўзгартириш меҳнат
шартномасини ўзгартиришни билдиради.
Бинобарин, «меҳнат шартномасини ўзгартириш»
умумлашган атама бўлиб:
—
меҳнат шартлари;
—
ходимнинг меҳнат вазифаси (бошқа шнга ўтказиш);
—
иш жойи ўзгартирилишини ўз ичига олади» [5,
с. 143].
Авваламбор шунга эътиборни қаратиш жоизки, меҳнат
шартларини ўзгартириш — бу меҳнат фаолияти амалга
ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омиллари-
нинг ўзгариши бўлиб, бунда меҳнат функциясининг ўзи
ўзгармаслигини таъкидлаб ўтадилар.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, Россия Федерацияси Меҳнат
кодексининг
72-моддасида ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатла-
рига кўра, меҳнат шартномасининг ўзгариши томонлар-
нинг ўзаро келишуви асосида ва якка тартибда яъни иш
берувчи томонидан ёки ходим томонидан ёзма равишда
амалга оширилишини кўришимиз мумкин. Россия Фе-
дерацияси Меҳнат кодексининг 12-боби меҳнат шартно-
маси ва унинг ўзгариши ҳақида белгилаб ўтилган.
Шунингдек, Ғарб малакатларида, жумладан, Португа-
лияда «Меҳнат шартномасини ўзгартириш масаласида
иш берувчига кенгроқ ҳуқуқлар берилган бўлиб, бунда
jus variandi тамойилига кўра иш берувчи ва ходимнинг
розилиги билан баъзан розилигисиз ҳам меҳнат шарт-
номасини ўзгартириши мумкин бўлади. Меҳнат шартно-
масини доимий ёки вақтинча ўзгартириш масаласи иш
берувчининг директив ҳокимиятига кўра ҳал этилади ва
у ўз ишлаб чиқаришини такомиллаштиришга, уни таш-
килий жиҳатдан ўзгартиришга ҳақли» [6, с. 311] деб баён
этилганлигини кўришимиз мумкин.
Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддасида меҳнат
шартларини белгилаш ва ўзгартиришнинг умумий тар-
тиби баён этиб берилган. Маълумки, меҳнат шартно-
маси ҳамма вақт турли шартларни ўз ичига олади. Меҳнат
шартлари деб, меҳнат жараёнида кечадиган ижтимоий
ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилади.
Ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш
вақтининг таътиллар муддати ва бошқа шартлар киради.
Шунингдек, техника, санитария, гигиена, ишлаб чиқа-
риш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омил-
лари деб ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат муносабатлари
соҳасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий
жиҳатдан ҳимоя қилишни таъминлаш учун меҳнат шарт-
ларини ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш ва иш жойини
ўзгартиришга доир ҳуқуқий нормалар мазмунини тўғри
англаш амалиётда муҳим аҳамиятга эгадир. Меҳнат ко-
дексининг 88-моддасига биноан меҳнат шартлари меҳнат
тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шу-
нингдек, меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви
билан белгиланади. Ушбу модданинг мазмуни таҳлили
шуни кўрсатадики, меҳнат шартномасининг шартларини
қуйидаги гуруҳларга ажратиб қараш мумкин, яъни:
—
қонун ҳужжатлари томонидан марказлаштирилган
тартибда белгиланадиган шартлар (бунда Ўзбекистон Ре-
спубликаси Меҳнат кодексининг, Ўзбекистон Республи-
касининг қарорлари, бошқа қонун ҳужжатлари, Ўзбеки-
стон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қа-
рорлари, Фармойишлари асосида белгиланадиган меҳнат
шартлари назарда тутилади);
—
жамоа келишувлари ёки корхонанинг локал
тарздаги ҳужжатларида (корхонанинг жамоа шартномаси,
ички меҳнат тартиби қоидалари, ходимларни рағбатлан-
тириш тўғрисидаги қоидалар ва шу кабилар) қайд қи-
линган шартлар;
—
меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви асо-
сида белгиланадиган шартлар (иш жойи-корхона ва
унинг таркибий бўлинмаси, ходимнинг меҳнат вазифаси,
|