420 Молодой ученый O’zbekiston М ОЛ ОД О Й У Ч Е Н Ы Й O’ Z B E K I S TON Такрорий ипак қурти боқиш учун тор қаторли интенсив тутзорларни барпо этишда мақбул экиш схемаларидан фойдаланишнинг афзалликлари ва самарадорлиги Соҳибова Нигора Садритдиновна, ассистент, докторант
Тошкент давлат аграр университети (Ўзбекистон)
Ушбу мақолада турли интенсив тутзорларни экиш схемаларда фойдаланилданида олинадиган барг ҳосилдорлиги ҳамда уларни тўйимлилик даражасини ўрганилди. Республикамиз турли вилоятларининг туман «Агро пилла» МЧЖ ва кластерларга тегишли тутзорлардан оқилона фойдаланиш кўзда тутилган. Калит сўзлар: тутзор, барг, ўғитлаш, минерал моддалар, тут ипак қурти. Преимущества и эффективность применения узкорядных интенсивных оптимальных схем посадки шелковицы при повторном выращивании тутового шелкопряда Сохибова
Нигора Садритдиновна, ассистент, докторант
Ташкентский
государственный аграрный университет (Узбекистан)
В данной статье изучена урожайность листьев, полученная при использовании различных интенсивных схем посадки шелко- вицы, и уровень их питания. Планируется использовать тутовые деревья, принадлежащие районному ООО «Агро Пилла» и кла- стерам разных регионов страны. Ключевыеслова: шелковица, листья, удобрение, минеральные вещества, тутовый шелкопряд. М
амлакатимизда мустақиллик йилларида тут ипак қурти-
нинг янги йирик пиллали зот ва дурагайларини яратиш
ва ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали бир қути қуртдан оли-
надиган пилла ҳосилдорлиги 57,0 кг гаетказилди, 2018 йилга
келиб, 18000 тоннадан зиёд тирик пилла етиштиришга эри-
шилди. Шу билан биргаликда тут ипак қуртининг ягона озуқа
базаси бўлган тут дарахтини кўпайтириш, тутнинг янги нав ва
дурагайларини яратиш хамда уларни ишлаб чиқаришга жорий
этиш борасида тадқиқотларга етарли эьтибор қаратилмаган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг 2018-йил 12-январдаги «Республика ипакчилик тар-
моғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
ПҚ-3472-сон қарорида пиллачилик соҳасини барқарор риво-
жлантириш бўйича, махсус қуртхоналар ва интенсив тутзор-
ларни ташкил этиш ҳамда рақобатбардош зот ва дурагай ипак
қурти уруғларини тайёрлаш, мавжуд тут озуқа базасидан тўғри
фойдаланиш ҳамда пилла маҳсулотини технологик хусусият-
ларини яхшилашда мазкур диссертация иши муайян даражада
хизмат қилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг «Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкони-
ятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғри-
сида» ги 2018 йил 20 — августдаги ПҚ-3910-сонли қарорига
муофиқ Республикада пиллачилик тармоғини ривожлантириш,
интенсив технология асосида тутзорлар барпо этиш каби вази-
фалари, ва уларни ижросини таъминлаш пиллачилик тармоғи
корхоналарига белгилаб берилган.
Ўзбекистон пилла етиштириш бўйича жаҳонда салмоқли
ўринни эгаллашига қарамай серҳосил навдор тутлар майдони
жами тут майдонларининг атиги 5–10% ташкил қилади. У ҳам
бўлса йиллар мобайнида дурагай кўчатларга пайванд қилиниб,
етиштириш эвазига эришилган.
Олиб борган тажрибамизда тут кўчаталарини 4 та экиш схе-
малари жойланиши ва экилиши ўрганилди. Якка ва икки қатор
экиш схемалари билан 4 х 0,5 ўлчамдаги экиш схемаси назорат
сифатида танлаб олинди.
Дала тажрибалари 2019 йилдан бошлаб ТошДАУ экспре-
ментал тажриба ҳудудида ва Тошкент вилояти Пискент туман-
ларида Ўзбекистон дурагайи интенсив тутзор шаклида ташкил
этилди. Тажрибанинг такрорланиши уч марта бўлиб, ҳар бир
такрорлашда 50–100 та ҳисоб тут кўчати танлаб олинди. Та-
жриба тутзорларида қуйидаги агротехник парваришлардан