Қисқартирилган кўп омилли шахс сўровномаси (смол)



бет2/10
Дата15.11.2023
өлшемі268 Kb.
#123337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Байланысты:
ММPI мини мульт шакли

Кўрсатма: ҳурматли синалувчи қуйида келтирилган тасдиқларни кундалик турмуш тарзингизда учрашини мос келганлиги ёки учрамаслигига кўра, «тўғри» ёки «нотўғри» тарздаги тасдиқлар билан ифодалашга ҳаракат қилинг. Жавобларингизни сўровноманинг махсус жавоблар варақасига қайд этинг.

  1. Иштаҳам яхши.

  2. Эрталаблари ўзимни тетик ҳис қилиб уйғонаман.

  3. Кундалик ҳаётим қизиқарли воқеа-ҳодисаларга бой.

  4. Кучли зўриқиш билан ишлайман

  5. Баъзан миямга гапириб бўлмайдиган бўлмағур фикрлар келади.

  6. Менда камдан-кам ҳолларда қабзият бўлади.

  7. Баъзида уйдан бутунлай бош олиб кетгим келиб қолади.

  8. Вақти-вақти билан ўзимни кулгу ёки йиғидан тўхтатолмай қоламан.

  9. Баъзида кўнглим айнаб, қусгим келади.

  10. Мени хеч ким тушунмаётгандек туюлади.

  11. Баъзида сўкингим келиб қолади.

  12. Ҳар ҳафта ваҳимали тушлар кўриб тураман.

  13. Бошқа одамларга нисбатан диққатимни бир жойга жамлашим қийин.

  14. Мен билан ғаройиб ҳодисалар юз берган ёки юз бериб туради.

  15. Агар менга қарши одамлар бўлмаганида эди, ҳаётда бундан ҳам кўпроқ муваффақиятларга эришардим.

  16. Болалигимда майда ўғирликлар билан шуғулланган пайтларим бўлган.

  17. Ўзимни ишга киришиб кетишга мажбурлай олмаганимдан бир неча кунлаб, хафталаб ёки ойлаб хеч бир иш билан шуғулланмаган пайтларим ҳам бўлган.

  18. Уйқум безовтали ва узуқ-юлуқ.

  19. Одамлар орасида бўлганимда ғалати гапларни эшитиб тураман.

  20. Кўпчилик танишларим мени ёқитирадилар.

  21. Баъзида ўзимдан кам биладиган одамларга бўйсунишимга тўғри келган.

  22. Кўпчилик одамлар менга қараганда ҳаётдан мамнунлар.

  23. Кўпчилик бошқалардан ҳамдардлик ва ёрдам олиш учун ўзларини бахтирқаро қилиб кўрсатадилар.

  24. Баъзан жаҳлим чиқиб туради.

  25. Менда ўзимга нисбатан ишонч етишмайди.

  26. Мен баъзан ўзимни қандайдир нотўғри иш қилиб қўйгандек ҳис қиламан.

  27. Баъзида ортиқча асабийлашганлигим сабабли ухлай олмайман.

  28. Мен ўз тақдиримдан қониқаман.

  29. Баъзилар буйруқ беришни шундай ёқтирадиларки, мен уларни ҳақлигини билиб турсам ҳам уларга қарши иш туггим келади.

  30. Менга қарши қандайдир фитна тайёрланяпти деб ҳисоблайман.

  31. Кўпчилик қинғир йўллар билан бойлик орттиришга қодир деб ҳисоблайман.

  32. Кўпинча ошқозоним безовта қилади.

  33. Кўпинча кайфиятим бўзилганлиги ва асабийлашганим сабабини ўзим ҳам тушунолмай қоламан.

  34. Баъзан фикрларим оқими шундай тез бўладики, уларни баён қилишга улгурмай қоламан.

  35. Оилавий хаётим танишларимникидан ёмон эмас деб ҳисоблайман.

  36. Вақти-вақти билан ўзимни бефойда шахс эканлимни ҳис қиламан.

  37. Сўнгги пайтларда ўзимни яхши ҳис қилиб юрибман.

  38. Менда, қандайдир ишларни бажариб, сўнгра айнан нима қилганимни эслолмай юрган пайтларим бўлган.

  39. Кўпинча мени ноҳақ жазолаганлар, деб ҳисоблайман.

  40. Мен ўзимни ҳозиргидек яхши ҳис этмаганман.

  41. Мен ҳақимда бошқалар қандай фикрлаши мен учун аҳамиятсиз.

  42. Менинг хотирам яхши.

  43. Яқиндагина танишган кишим билан гаплашиб кетишим қийин.

  44. Кўпинча ўзимни беҳол ҳис қиламан.

  45. Мени бош оғриғи камдан-кам безовта қилади.

  46. Баъзан юрганимда гавдам мувозанатини ушлаб туролмайман.

  47. Ҳамма танишларим ҳам менга бирдек ёқавермайди.

  48. Менинг фикр ва ғояларимни ўғирламоқчи бўлганлар бор.

  49. Мен кечириб бўлмас гуноҳ ишлар қилганман, деб ҳисоблайман.

  50. Мен ўзимни жуда ҳам тортинчоқ деб ҳисоблайман.

  51. Мен доим нимадандир ҳавотирда бўлиб тураман.

  52. Менинг оила аъзоларим ва таниш-билишларимни ҳар доим ҳам маъқуллайвермаганман.

  53. Баъзида ғийбат ҳам қилиб тураман.

  54. Баъзида бирор қарорга келишим учун ниҳоятда осон эканлигини ҳис қиламан.

  55. Баъзида юрагим тез-тез уриб, ҳаво етишмай қолади.

  56. Мен жиззаки, аммо кўнгилда кир сақламайман.

  57. Шундай пайтлар бўладики, асабийлашганимдан бир жойда ўтира олмайман.

  58. Ота-онам ва оиламни бошқа аъзолари билан тез-тез ўчакишиб тураман.

  59. Мени тақдирим бошқа ҳеч кимни қизиқтирмайди.

  60. Мен бошқаларнинг хатосидан ўз манфати йўлида фойдаланишдан тоймайдиган одамларни қораламайман.

  61. Баъзида куч ғайратга тўлиб кетаман.

  62. Охирги вақтларда менинг кўзингиз хиралашиб қолди.

  63. Тез-тез қулоғим шанғиллаб, жаранглаб туради.

  64. Менинг ҳаётимда шундай вазиятлар ҳам бўлганки (ақалли бир марта бўлса ҳам), мени кимдир гипноз қилаётгандек туюлган.

  65. Баъзан ҳеч қандай сабабсиз ҳам қувноқ бўлиб кетаман.

  66. Кўпинча одамлар орасида бўлсам ҳам ўзимни ёлғиз ҳис қиламан.

  67. Ноқулайликдан қутилиш мақсадида ҳамма ҳам ёлғон гапириши мумкин деб ҳисоблайман.

  68. Бошқа одамларга нисбатан менинг ҳис туйғум кучли.

  69. Вақти-вақти билан менинг миям одатдагидан секинроқ ишлаётгандек туюлади.

  70. Кўпинча одамлардан хафсалам пир бўлиб туради.

  71. Мен спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилганман.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет