Қисқартирилган кўп омилли шахс сўровномаси (смол)



бет5/10
Дата15.11.2023
өлшемі268 Kb.
#123337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Юқори кўрсаткич.
«К» шкаласидаги юқори кўрсаткич қуйидагиларни ифодалайди: шахс социал қўллаб-қувватлаш ва ўзининг социал статусига ғамхўрликка боғлиқликда хулқ-атворини белгилайди. Шахслараро муносабатдаги қийинчиликларни ёки хулқ-атворини назорат қилишини инкор этишга мойиллик, хулқ-атворни қабул қилинган меъёрларга риоя қилишга интилиш ва қабул қилинган меъёрлар доирасида тўпланган атрофдагиларнинг хулқ-атворида атрофдагиларни танқидидан тийилади.
Таянч шкалалар

  1. Ипохондирия шкаласи.(Hs) cиналувчиларнинг саломатлик ҳолатини қайд этганлик даражасини ўлчайди. Натижаларнинг қийматини катта бўлиши юқори даражада ўзини назоратлашни ифодалйди

  2. Депрессия шкаласи (D).Депрессия ҳолатини аниқлашга қаратилган бўлиб, кўрсаткичларни юқори бўлиши тушкун кайфиятни, ўз кучига ишонмасликни, айбдорлик ҳисси юқорилигини, иродавий назоратнинг сустлигидан далолат беради..

  3. Истерия шкаласи (Hy).Ушбу шкала кўрсаткичларининг юқори бўлиши эмоционал ўзгарувчанликни, мураккаб психологик муаммоларни сиқиб чиқаришни, шахсни ижтимоий ва эмоционал .камол топмаганлигини, жазавага тушишни ифодалайди.

  4. Психопатия шкаласи (Рd). Хулқ-атворида эмоционал зўриқишларни бартараф этишга лаёқатли эканлиги ва куч-қувватга эгалигини баҳолайди. Ушбу шкаладаги юқори кўрсаткичлар шахсни вақтли ёки муттасил ижтимоий муҳитга мослашолмаслигидан далолат беради ва юқори қўзғалувчанлик, низоларга мойиллик, кучсиз эмоционал назорат, ижтимоий меъёрларга эҳтиётсизликни ҳам ифодалайди.

6.Паранояллик шкаласи (Pa). Қимматли ғояларни яратишга лаёқатлиликни ёритади. Кўрсаткичларни юқорилиги шахсда шубҳаланишнинг юқорилиги, фикрлашдаги сустликни, диққатни кўчувчанлигининг пастлигини, гина сақловчи ва бетгачопарликни ифодалйди.
7.Психастения шкаласи (Pt). Бу шкала шахснинг безовтали-бадгумонлик хислатларини баҳолаш учун мўлжалаланган. Pt бўйича юқори кўрсаткич безовталикни, ишончсизликни, қарор қабул қилишда қийналишни ифодалайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет