Қуйи кўрсаткичлар . Натижалар ҳаққонийликдан далолат беради.
Юқори кўрсаткич . «Ғ» шкала бўйича юқори кўрстакич қуйидагиларни ифодалайди:
1) мантиқи ва идрокининг ўзига хослиги билан боғлиқ шахснинг ноконформлиги (шизоид типли шахс);
2) шахслараро контактларда қийинчиликларни бошдан кечирадиган, аутик шахс;
3) Психопатологикка ўхшаш хулқ-атворли, хулқ-атворида бетартибликка мойиллик ёки конвенционал (одатдаги) меъёрларга қарши чиқиш туйғусининг ифодаланиши;
4) Нокомформ хулқ-атвор ва қарашлар билан ўзини кўрсатиши эҳтиёжли;
5) атрофдагилардан ёрдамга эҳтиёж ва хавотирнинг ифодаланиши.
«Ғ» шкаласи бўйича ҳар бир конкрет ҳолатларда индивидуал ёндашиш зарур: Текширувчининг ўзи томонидан натижаларни ниятли бузиб кўрсатиш тўлиқ равишда тест натижаларини шубҳаланишига олиб келади;
2) текширилувчининг клиник ҳолати билан «Ғ» шкаласи бўйича кўрсаткичлари уйғунлиги кузатилади ( имкони борича тасдиқларни ноадекват идрок этиш).
Коррекция шкаласи (К) – тест вақтида текширилувчининг ҳатдан ортиқ эҳтиёткорлиги ва назорати, хатоликларни силлиқлайди Шкала бўйича текширилувчининг юқори кўрсаткичи унинг хулқ-атворини англамаган ҳолда назорат қилишини ифодалайди. Шкала (К) қийматига кўра асосий (таянч) шкалаларнинг натижаларини коррекция қилишда фойдаланилади .
Қуйи кўрсаткич. Инсонинг ақл била ниш юритиши, хайрихоҳ, мулоқотманд, қизиқишлари кенг таассуротини уйғотади. Шахслараро муносабатда бой тажриба ва қийинчиликларни инкор этиш унинг уддабуронлиги ва хулқ-атворни бошқаришда тўғри йўл танлашга уқувлигидан далолат беради. Бундай сифатларни қанчалик бўлиши социал адаптацияни ортиради, «К» шкала бўйича мўътадил ўсиш ижобий аломатларни ифойдалайди.
Юқори кўрсаткич. «К» шкаласидаги юқори кўрсаткич қуйидагиларни ифодалайди: шахс социал қўллаб-қувватлаш ва ўзининг социал статусига ғамхўрликка боғлиқликда хулқ-атворини белгилайди. Шахслараро муносабатдаги қийинчиликларни ёки хулқ-атворини назорат қилишини инкор этишга мойиллик, хулқ-атворни қабул қилинган меъёрларга риоя қилишга интилиш ва қабул қилинган меъёрлар доирасида тўпланган атрофдагиларнинг хулқ-атворида атрофдагиларни танқидидан тийилади.