1.7.ЎзР Президентининг “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117 сон қарори
Ушбу қарорга асосан:
- 2010 йилгача телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, маълумотларни узатиш ва АКТни қўллашнинг мақсадли йўналишлари;
- 2010 йилгача маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари фаолиятида АКТни қўллаш дастури;
- Миллий ахборот-қидирув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.
- Давлат органларининг веб-сайтларини ва Ҳукумат порталини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
1.8.ЎзР Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 21.03.2012 йилдаги Қарори
Ушбу қарорга асосан:
2012 — 2014 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш дастури тасдиқланди.
2012 — 2014 йиллар даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Миллий ахборот тизимига уланадиган ахборот тизимлари рўйхати тасдиқланди;
1.9.Давлат органларининг сайтлари
Асосий мақсадлар:
Фуқароларнинг давлат органлари фаолияти бўйича маълумотларни олиш бўйича ҳуқуқларини таъминлаш
Фуқароларни давлат органининг фаолияти ва қарорлари ҳақида тез, ҳаққоний ва объектив равишда хабардор қилиш
Асосий талаблар:
Тақдим этилаётган ахборот давлат органи фаолиятини объектив (ҳаққоний ) ёритилишини таъминлаши керак;
Ахборот ишончлик бўлиши керак;
Сайтда жойлаштириладиган ахборот ОАВда нашр этиладиган ахборот билан тенг кучга эга;
Сайтда жойлаштириладиган асосий ахборотга кириш барча тоифадаги фойдаланувчилар учун эркин ва бепул бўлиши керак;
Достарыңызбен бөлісу: |