Маъруза информатика ва ахборот технологиялари фaнигa кириш. Акт нинг aсосий вaзифaлaри. Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидаги асосий босқичлар. Режа


Давлат органлари веб-сайтларига кўйиладиган талаблар



бет6/8
Дата02.06.2022
өлшемі106 Kb.
#36218
1   2   3   4   5   6   7   8
Давлат органлари веб-сайтларига кўйиладиган талаблар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори
Амалдаги қонун ҳужжатларига асосан давлат органларининг веб-сайтларига қуйидаги талаблар қўйилган:

  • расмий веб-сайтга жойлаштирилган асосий ахборотлардан фойдаланиш эркин ва бепул бўлиши керак.

  • расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб бориши керак.

  • давлат органининг расмий веб-сайти ".UZ" домен зонасида ҳамда Ҳукумат порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сервер (хостинг)да физик жиҳатдан жойлаштирилиши керак.

  • расмий веб-сайтга ахборот давлат тилида тақдим этилиши керак. Расмий веб-сайт ахборотлари бошқа тилларда ҳам бўлиши мумкин.

  • давлат органи расмий веб-сайтдаги ахборотларни шакллантириш, жойлаштириш, шунингдек янгилаб бориш учун масъул бўлган шахс (бўлинма)ни буйруқ билан белгилайди.

  • давлат органи ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотларнинг йўқ қилиниши, тўсиб қўйилиши, бузиб талқин қилиниши, қалбакилаштирилиши ва сохталаштирилишининг ҳамда бошқа шакллардаги рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш бўйича тегишли муҳофаза чора-тадбирларини кўриши керак.


1.10.Интерактив давлат хизматлари
Интерактив давлат хизмати (ИДХ) – идоралар томонидан идораларнинг ахборот тизимлари воситасида телекоммуникациялар тармоғи орқали жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар.
ИДХ қуйидаги шаклларда кўрсатилади:
1   2   3   4   5   6   7   8




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет