Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет105/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

 
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1. 
F.I.Xaydarov, N.I.Xalilova; Umumiypsixologiyadarslik. Toshkent. 2009-yil
2. 
B.M.Umarov: Psixologiya.Voris. 2012-yil 
3. 
M.E.Zufarova: Umumiy psixologiya. O'zbekiston faylasuflari milliy jamiyati. 
Toshkent 2010- yil 
4. 
E. G'oziyev: Umumiy psixologiya 1- kitob.Toshkent. 2002-yil. 
5. 
I.A. Karimov:“Yuksak manaviyat yengilmas kuch” Toshkent; 2008 yil. 


304 
ФИО автора: Хамрабоева Хуршида 
Андижон вилояти, Булоқбоши туманидаги 14-ИДУМнинг она тили ва адабиёт 
фани ўқитувчиси 
Название публикации: «ОНА ТИЛИНИНГ ИНСОН ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ» 
Маълумки, бугунги кунда инглиз тили халқаро мулоқот тилларининг 
асосийларидан бири ҳисобланади. У ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига кириб 
борган ва сиёсий ҳамда иқтисодий масалаларни ҳал этишни осонлаштиради, 
десак адашмаган бўламиз. Бироқ ҳар бир мамлакат ўз тилини сақлаб қолишга 
ҳаракат қилиши керак, чунки айнан тил уни ўзига хос қилади ва бошқа 
мамлакатлардан ажратиб туради. 
Бундан 32 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 
Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган эди. Чунки, Беруний, Ибн 
Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо 
Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили 
йўқолиш арафасига келиб қолган эди. Мустақилликка илк қадамлар 
ташланаётган даврдаёқ президентимиз томонидан ўзбек тилига давлат мақоми 
бериш масаласи кун тартибига қўйилиб, бу иш амалга оширилган эди. Она 
тилимиз – ўзбек тилига 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди. Бу 
мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. 
Агар ўшанда тил тўғрисида қонун қабул қилинмаганда эди, ўзбек тили ҳам тарих 
сахифаларидан жой олган бўлармиди?!. 
Дарҳақиқат, миллатни миллат сифатида тутиб турадиган устунлар бор. 
Булар миллий тафаккур, миллий маънавият, миллий дид, миллий маданият каби 
тарихий ақлимиз ва салоҳиятимизнинг мажмуаларидир. Лекин буларнинг 
барчасининг заминида битта ганжина ётадики, усиз ҳеч бир устун ўзини тик 
тутиб туролмайди. Бу миллий тилдир. 
Инсон аввало ўзини англаши учун ўз тилини билиши ва ундан фахрланиши 
зарур ва мажбўр деб ҳисоблайман! 


305 
Бугунги кунда инсонлар ўртасида она тилимизга қўпол муносабатда 
бўлиши одатий ҳолат бўлиб қолди. 
Масалан, кўча-куйда эътибор қаратсангиз ўзини маданиятли инсон 
эканлигини рукач қилаётган айрим инсонлар ўз ўзбек тили билан рус тилини 
аралаштириб гапиришади. 
Айрим ҳолатларда ушбу инсонларга тушунмайсан киши, улар янги тили 
уйлаб топшганми ёки уларда сўз бойликлари йўқолиб кетганидан бошқа тилдан 
фойдаланишлар эканми! 
Халқ тилининг насли тоза бўлади, четдан кўп оқова қўшилиб, усти 
лойқаланса-да, туби тиниқлигича қолади. Оқова лойқаси ҳам вақт ўтиши билан 
чўкиб, шу туб оқимда тинийди. Лекин кўп қуйилаверса, уни ҳам бўтана қилади, 
қайта тинитиш учун не-не йиллар, балки асрлар керак бўлади. Йигирманчи аср 
бошларидан бери тилларнинг аралашув жараёни муқаррар кечаётгани боис, 
нотоза сувни ичишга кўникиб боряпмиз, тил таъмини билишимиз сусайган. Бу 
эса тафаккурни тўмтоқлаштиради. 
Қадимдан сайқалланиб келган, аждодлардан мерос бўлиб қолаётган бебаҳо 
бойликнинг ворислари сифатида она тилимизни қай даражада авайладик, 
асрадик, қўриқладик? Афсуски, бунга ҳамиша ҳам ижобий жавоб қайтара 
олмаймиз. Авайлаганимизда, унинг софлигини сақлаганимизда, ҳақиқий 
ворислари бўлганимизда ижтимоий тармоқларда бугунгидай асоссиз маломат 
тошлари отилмаган бўларди. 
Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини ошириш 
борасида олдимизда улкан ва шарафли ишлар турибди. Олимларимиз, адиб ва 
шоирларимиз амалга оширадиган қатор вазифалар борки, бунинг ўзи алоҳида 
катта мавзу. Ёзсак бир китоб бўлади. Муҳими, инсоният бошидан кечираётган 
хатарли кечмишлар олдида бефарқ бўлмайлик. Она Тил, Она Ер, Она Ватан 
тақдирига ўз тақдиримиз деб қарайлик.


306 
Мустақилликка эришганимиздан сўнг тилга анча эътибор оширилди, 
кўчалар, метро ва боғларнинг номлари миллийлаштирилди. Ўқувчилар ўртасида 
тил ҳақида турли танловлар ва тадбирлар ўтказилди. 
Бу аслида амалга оширилиши лозим бўлган вазифамизнинг бир томчиси 
деб билишимиз керак. 
Сабаби, тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Дунёдаги барча халқлар 
ўзининг миллий расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Чунки бу халқнинг миллий 
мустақиллиги билан боғлиқ. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бугунги 
кунда ҳар икки хафтада битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда 
сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади. ЮНЕСКО вакилларининг 
сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 
мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил 
мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди. Бу асосан 
цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатларнинг 
тилларидир. Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, 
айримлари бундан бебаҳрадир. Масалан, Африка тилларида сўзлашувчи 
аҳолининг 80 фоизи хамон ўз ёзувларига эга эмас. Минглаб тиллардан таълим 
тизимида фойдаланишнинг имконияти йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзбек тилига давлат тили мақоми 
берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 
«Глобаллашув шароитида миллий тилимизнинг софлигини сақлаш, унинг луғат 
бойлигини ошириш, турли соҳаларда замонавий атамаларнинг ўзбекча 
муқобилини яратиш, уларнинг бир хил қўлланишини таъминлаш долзарб вазифа 
бўлиб турибди. Яна бир муҳим вазифа фундаментал тадқиқотлар, саноат, банк-
молия тизими, юриспруденция, дипломатия, тиббиёт ва бошқа тармоқларда 
давлат тилини тўлақонли қўллаш билан боғлиқ» деб таъкидлаб ўтган эди. 
2020 йил апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан давлат тилида иш 
юритишни тўла таъминлаш мақсадида мансабдор шахсларга жавобгарлик 


307 
белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлигидан барча 
хабардор. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексининг 42-моддаси “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда 
давлат тили ҳақидаги қонун талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга 
базавий маош миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади” жумласи билан тўлдирилди. Мазкур лойиҳа 
ўзбек тили тақдирига бефарқ бўлмаган зиёлилар ва жамоатчилик томонидан 
якдиллик билан қарши олинди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда “Давлат 
тили ҳақида”ги қонуннинг айрим моддаларига тўлдиришлар киритиш борасида 
ҳам мулоҳазалар билдирилди. 
Бу эса ўз навбатида юқори лавозимда ишлайдиган раҳбарларнинг тилга 
бўлган муносабатларини ўзгартиришга хизмат қилади. 
Тилнинг миллий жозибасини оширувчи қудрат қонун эмас, балки халқнинг 
ўзидир. Чунки муайян тилда ҳеч ким гапирмай қўйса, у ижтимоий муносабатлар 
жараёнига татбиқ этилмаса, ўз жозибасини йўқотади. Бир сўз билан айтганда, 
тил миллатнинг маънавий-руҳий бойлиги, мулки экан, уни эъзозлаш, юксалиши, 
софлиги, бойлиги йўлида курашиш, миллий қадрият даражасига кўтариш 
барчамизнинг олий бурчимиздир. 
Хулоса ўрнида бугун биз бир тану бир жон бўлиб она тилимизни 
ривожлантириш учун курашмас эканмиз, эртага келажак авлод учун бошқа 
маданиятли тилларни тақдим қиламиз! 
Зеро, буюк маърифатпарвар бобомиз Aбдулла Aвлоний “Ҳар бир 
миллатнинг 
дунёда 
борлиғини кўрсатадурғон ойинаи ҳаёти 
тили 
ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур” 
деганлар. 
Бизнинг кўзгумиз бўлган тилимизни қанча сайқалласак, шунча ёрқин ва 
тиниқлашиб боради ва келгусида юзимиз ва қўринишимизни чиройли номоён 
қилади! 


308 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет