Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет133/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

Название публикации: «КАСБ ҲУНАР МАКТАБЛАРИДА БИОЛОГИЯ 
ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ» 
Аннотация: Мақолада мактабларда биология фанини ўқитишда дуч 
келинадиган муаммолар ва уларнинг ечимига тўхталиб ўтилган. Янги педагогик 
технологиялардан фойдаланиб ўқитиш самарадорлигини ошириш масалаларига 
тўхталиб ўтилган. 
Калит сўзлар: Биология, тушунча, ҳужайра, организм, муҳит. 
Аннотация: Статья посвящена проблемам, возникающим при 
преподавании биологии в школе, и их решениям. Обсуждены вопросы 
повышения эффективности обучения с использованием новых педагогических 
технологий. 
Ключевые слова: Биология, понятие, клетка, организм, среда. 
Касб ҳунар мактабларида биология фанини ўқитишда ўқувчиларда 
умумий биологик тушунчаларни шакллантириш асосий ўринни эгаллайди. Барча 
тирик организмларга хос бўлган биологик қонуниятлар ва айрим биологик ўқув 
курсларининг хусусий тушунчаларини умумлаштирувчи тушунчалар умумий 
биологик тушунчалар дейилади. Умумий биологик тушунчаларга: ҳужайра, 
тирик организмларнинг тузилиш, қурилиш ва ҳаётий бирлиги; органлар 
тузилиши ва функцияларининг бирлиги; организм билан муҳитнинг ўзаро 
боғлиқлиги; организм – ўз-ўзини бошқарувчи яхлит тизим эканлиги; моддалар 
ва энергия алмашинуви жараёнлари; ирсият, ўзгарувчанлик ва организмларнинг 
кўпайиши; органик оламнинг эволюцион ривожланиши кабилар киради. Умумий 
биологик тушунчалар хусусий биологик тушунчалардан ҳосил бўлади ва уларни 
мактаб биология ўқув фанлари мазмунида ривожлантириб борилиши муҳим 
ҳисобланади. 
Замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига қўллашда биология 
фани ўқитувчилари айрим муаммоларга дуч келиши мумкин. Биринчиси, барча 
ўқувчиларни дарс жараёнига тўла жалб қилиш. Ўқувчилар дарсда тўла 
қатнашишлари мумкин, аммо дарсда барча ўқувчилар тушуна олаётганлигини 
ҳеч ким тўла кафолатлай олмайди, мана шу жойда ўқитувчининг дарсда қандай 
педагогик технологиялардан фойдаланиши асосий аҳамият касб этади.


390 
Иккинчиси, дарсда ўқувчи тушунгандек бўлиши, ўқитувчи саволига жавоб 
беришлиги мумкин, лекин айрим биологик жараёнларни тушуниб тасаввур 
қилиш, ҳаёти мобайнида дуч келганида бу билимлардан қай даражада фойдалана 
олиш малакаларига эга бўлаётганлиги ўқитувчи учун ҳам мавҳум бўлиб қолади. 
Бундай муаммони ҳал қилишда синфдан ташқари ишлар, тўгарак машғулотлари 
масала ва мисоллар ишлашнинг аҳамияти катта ҳисобланади.
Юқори синфларда «Генетика асослари» бобини ўрганиш жараёнида 
ўқувчилар организмларни чатиштириш типлари, асосий генетик символлар ва 
атамалар, белги ва хоссаларнинг наслдан-наслга берилиш қонуниятлари, 
уларнинг цитологик асослари, ирсиятнинг хромосома назарияси, жинс билан 
боғлиқ ирсийланиш, генетиканинг селекция, тиббиёт, эволюцион назарияни 
ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақидаги билимларни билиши, генетикадан 
масала ечиш, модификацион ва мутацион ўзгарувчанликни фарқлай олиши, 
вариацион қатор тузиш, модификацион ўзгарувчанликни статистик усуллар 
ёрдамида аниқлаш, ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар селекцияси 
методлари, генетик нуқтаи назардан чекиш, алкогол ва Таълимнинг 
самарадорлигини ошириш, шахснинг таълим марказида бўлиши ва ёшларнинг 
мустақил билим олишларини таъминлаш учун таълим муассасаларига яхши 
тайёргарлик кўрган ва ўз соҳасидаги билимларни мустаҳкам эгаллашдан 
ташқари, замонавий педагогик технологиялар ва интерфаол усуллар, улардан 
ўқув ва тарбиявий машғулотларни ташкил этишда фойдаланиш қоидаларини 
биладиган ўқитувчилар керак.
Касб ҳунар мактабларида биология ўқитувчиси ўқувчиларнинг 
билимларини масалалар ечиш орқали умумлаштириб бориши, генетик 
символлар, аллел ва ноаллел генлар, белгиларнинг ирсийланиши бўйича 
масалаларнинг типлари билан таништириш. Чунончи, биринчи типдаги 
масалаларда гомозигота ва гетерозигота организмлар ҳосил киладиган 
гаметаларни топиш, иккинчи типдаги масалаларда фенотипга қараб генотипни 
аниқлаш, учинчи типдаги масалаларда генотипга қараб фенотипни топиш, 
тўртинчи типдаги масалаларда ҳам генотип, ҳам фенотипни аниқлаш 
лозимлигини аста-секин қайд этиб борилиши натижасида ўқувчиларда биологик 
тушунчалар шаклланиб боради. Дарсларни ташкил этишда ҳар бир педагог 
таълим-тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан 
ҳолда замонавий педагогик технологиялар асосида ижодий ташкил этишга 
ҳаракат қилади. Р.Ишмуҳамедовнинг таъкидлашича, педагогик технологиялар 
қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар, 
қуйидагиларни ўз ичига олмоғи лозим:
– педагогик фаолият (таълим-тарбия жараёни)нинг самарадорлигини 
ошириши;


391 
– ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириши;
– ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимлар 
эгалланиши таъминланиши;
– ўқувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларининг 
шакллантирилиши;
– ўқувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун зарур 
шарт-шароитларни яратиши;
– педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик ғояларининг 
устуворлигига эришишни кафолатлаши зарур.
Биология дасларида фойдаланиладиган педагогик технология – 
ўқувчиларда шундай билимларни шакллантириши керакки, ўқувчи ёшларда 
ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, Ватанга меҳр-муҳаббат, атроф-муҳитни 
асраб авайлаш, исонпарварлик туйғулари тизими ўз ўзидан шаклланиб бормоғи 
керак. Бунинг учун биология фани ўқитувчилари замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакаларини мукаммал 
эгаламоғлари лозим. Ҳозирда дарс ўтиш учун барча шароитлар мавжуд бўлган 
ҳолда, шу имкониятлардан тўла ва оқилона фойдалана олмаслик, XXI аср 
ахборот-коммуникация технологиялари асри бўла туриб, ўқитувчининг бу 
соҳада етарли билимларга эга бўлмаслиги ҳам дарсларни ижобий ташкил этишга 
ўз салбий таъсирини кўрсатади
Ўқитувчининг янги мавзуга тайёргарлик кўришида биологиянинг қайси 
бўлимига хамда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига қараб методлар ва методик 
усулларни танлашида методларнинг ўзаро алмашинувини вақт ва дидактик 
мақсад бўйича мувофиқлаштириши лозим. Натижада ўқувчиларнинг ақлий ва 
амалий фаолиятининг юқори даражасига эришиш учун шароит яратилади. Агар 
методлар 
тўғри 
қўлланилса, 
объектив 
воқеликка 
оид 
билимлар 
чуқурлаштирилади ва яхлит ҳолда машғулотнинг илмий-назарий даражасини 
оширади. Биология фанини ўқитишда ўтилаётган мавзуларга қараб, ҳамкорликда 
ўқитиш технологиясининг жамоада ўқитиш, кичик гуруҳларда ўқитиш, «Арра» 
ёки «Зигзаг», «Биргаликда ўқиймиз» методларидан фойдаланилганда ҳам яхши 
натижаларга эришиш имконияти катта бўлади. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, мактабда ўқувчиларни биология фанига 
қизиқтириш ўқитувчининг билим, малака, кўникма ва тажрибасига ҳам боғлиқ 
бўлганлиги учун ўқитувчи ўз устида мунтазам шуғилланиб бориши мақсадга 
мувофиқдир. 


392 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион 
технологиялар (таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари учун амалий 
тавсиялар). – Т.: «Истеъдод», 2008.
2. Толипова Ж.О., Ғофуров А.Т. Биология ўқитиш методикаси. Ўқув-
методик қўлланма. – Т.: «Билим», 2004.
3. Burkhonov, I. (2021, June). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC 
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE 
HISTORY OF THE KOKAND KHANAT. In Конференции
4. Burkhonov, I. M. (2020). “ZAKAT” HAS ENSURED FAIRNESS AND 
BALANCE IN SOCIETY. Theoretical & Applied Science, (5), 201-204. 
5. Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political 
life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–
1865). ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет