Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет135/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораОртиқова Нилуфар Олимовна,
Фарғона вилояти, Олти ариқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактаби бизнес асослари 
фани ўқитувчиси 
Название 
публикации: 
«ЎЗБЕКИСТОНДА 
АХОЛИ 
БАНДЛИГИНИ 
ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ЧОРА 
ТАДБИРЛАР» 
Аннотация: Мақолада Ўзбекистонда иқтисодиёт, бизнес соҳаларини 
ривожлантириш йўлида камбағал ва ночор кишиларни камайтириш масаласи 
ёритилган. 
Калит сўзлар: Бизнес, тадбиркорлик, даромад, бандлик, ишсизлик.
Аннотация: В статье рассматривается вопрос сокращения количества 
малоимущих и незащищенных людей в Узбекистане за счет развития экономики 
и бизнеса. 
Ключевые слова: Бизнес, предпринимательство, доход, занятость, безработица. 
Бугунги кунда аҳоли турмуш фаровонлигининг оширишда муҳим
ҳисобланган тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш ҳамда аҳоли 
турмуш даражасини ошириш борасидаги фаолиятни янада самарали ташкил 
этиш долзарб ҳисобланади. Шунинг учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
2015 йилда 2030 йилга қадар амалга оширишга мўлжалланган “Барқарор 
ривожланиш мақсадлари” дастуридаги 17 та глобал мақсаднинг биринчиси этиб 
“Барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини пасайтириш” 
мақсадини белгилади. Шунингдек мазкур ҳужжатда 8-мақсад сифатида 
“Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш 
билан таъминлаш асосида барқарор ва умум қамровли иқтисодий ўсишга 
кўмаклашиш” мақсади белгиланди. 
Жаҳон банки томонидан камбағаллик тушунчасига қуйидагича таъриф 
келтирилган: “камбағаллик” – бу шахс ёки ижтимоий гуруҳнинг иқтисодий 
аҳволига хос хусусият бўлиб, улар ҳаёт, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва 
ўзидан авлод қолдириш учун зарур бўладиган минимал эҳтиёжларнинг маълум 


395 
миқдорини қондира олмайди. Қашшоқликнинг икки томони бор: иқтисодий 
(шахсни зарур озуқа ва воситалар билан таъминланганлик даражаси билан 
боғлиқ) ва ижтимоий (шахсни ҳаёт тарзи ва ахлоқ меъёрлари, маданияти билан 
боғлиқ). Аммо камбағал аҳолига тўғридан-тўғри моддий ва номоддий ёрдам 
кўрсатиш воситаси ҳам арим хавфлардан холи эмас. Масалан аҳолига 
тўғридантўғри моддий ва номоддий ёрдам кўрсатиш ҳукуматдан катта 
харажатларни талаб этади. уни устига мазкур харажатлар вазиятни фақатгина 
вақтинчагина юмшатиши ҳамда одамларда боқимандалик кайфиятини 
ривожланиб кетиши хавфи бор. Юқоридаги воситаларнинг биринчисига яъни 
камбағал аҳолининг доимий даромад манбаини яратиш воситасидан 
самарадорлиги статистик маълумотлар ва мавжуд имкониятларни ўрганиш 
билан бир қаторда хорижий тажриба ва жамоатчилик фикрини таҳлил қилиш 
орқали чора-тадбирларни белгилашга боғлиқ. Шу пайтгача Ўзбекистонда 
камбағаллик тушунчасига эътибор берилмаган, рақамлар очиқланмаган эди. Шу 
маънода, Президентимизнинг 2020 йил 26 мартдаги “Иқтисодиётни 
ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан 
янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан бу борада кўплаб 
вазифалар белгилаб берилди ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янги 
йўналишлар шакллантирилди. Хусусан, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қилиб қайта 
ташкил этилиши ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб 
берди. Ўзбекистон ҳукумати юқоридаги воситаларнинг ҳар учаласига ҳам 
эътибор қаратиб, айниқса аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари 
яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бунинг учун имконият ва имтиёзлар 
бериш мақсадида ҳуқуқий асосни мустаҳкамламоқда.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини 
юксалтириш учун Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек энг асосийси, бу 
ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини 
яратиб берилиши зарур. Маҳалладаги оилалар, айниқса кам таъминланган ва 
даромади паст аҳоли турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашиш мақсадида 


396 
ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш Маркази Фарғона вилоят 
бўлимининг “Имконият” лойиҳасини ўтказилди. Лойиҳа доирасида тажриба 
тариқасида танлаб олинган ҳудудлардаги аҳоли ўртасида даромад манбалари 
борасидаги тушунчалари ва уларнинг имкониятларини аниқлаш мақсадида 
сўровнома ўтказилди. Сўровномада жами 323 нафар аҳоли вакилларидан иборат 
респондентлар иштирок этиб, 23 та сўровнома бузилган деб топилиб, таҳлилда 
300 та сўровномадан фойдаланилди. Ахолининг аксарияти асосий даромад 
манбаи иш ҳақи эканлигини маълум қилишган. Аҳолининг ўзини ўзи банд қилиш 
орқали меҳнат стажига эга бўлиш тўғрисида хабардорлиги Бундан ташқари, 
таҳлил натижаларига кўра ҳудудларда ўтказилган сўровномаларда иштирок 
этган жами респондентларининг 35 фоизи мавсумий иш билан банд эканлиги 
маълум бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги 
“Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга 
солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4742-сон қарори 
билан 68 та ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) 
турлари тасдиқланиб, Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган 
шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний 
шахслар жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгилаб қўйилган. 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва 
камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Маҳалла ва 
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ишсиз 
аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб 
қилишнинг янги механизмлари юзасидан таклиф киритилади. 
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, камбағал ва ишсиз фуқароларни 
доимий даромад манбаи билан таъминлаш ва меҳнат фаоллигини ошириш 
мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимни 
тўлиқ жорий этиш лозимдир. Касбга тайёрлаш марказларини ташкил этишга 
нодавлат ташкилотларни фаол жалб қилиш ҳам юқори самара беради. 


397 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Burkhonov, I. (2021, June). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC 
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE 
HISTORY OF THE KOKAND KHANAT. In Конференции
2. Burkhonov, I. M. (2020). “ZAKAT” HAS ENSURED FAIRNESS AND 
BALANCE IN SOCIETY. Theoretical & Applied Science, (5), 201-204. 
3. Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political 
life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–
1865). ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research 
Journal10(5), 790-795. 
4. Burkhonov, I. (2021, August). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC 
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV IN THE STUDY OF THE 
HISTORY 
OF 
THE 
KOKAND 
KHANAT: 
https://doi. 
org/10.47100/conferences. v1i1. 1242. In RESEARCH SUPPORT CENTER 
CONFERENCES (No. 18.05). 
5. Бурхонов, 
И. М. (2019). ҚЎҚОН ХОНЛИГИ МАЪМУРИЙ 
БОШҚАРУВИДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИНГ СИЁСИЙ ХАЁТГА 
САЛБИЙ ТАЪСИРИ (1850-1865). ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (19). 
6. Burkhonov I.M.(2021) FROM THE HISTORY OF THE TRANSLATION 
OF THE WORK OF ABURAZZAK SAMARKAND «MATLA'I SA'DAYN 
AND MAJMA'I BAHRAIN» "Экономика и социум" №11(90)2021,138-
144 
7. 
Бурхонов, И. М. (2020). «ЗАКОТ»-ХАЛҚИМИЗ ҲАЁТИДА АДОЛАТ 
ВА МУТАНОСИБЛИК ОМИЛИ. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ3(5). 
8. ХАТАМОВА 
ЗУМРАДХОН 
НАЗИРЖОНОВНА, 
(2020)
ОСОБЕННОСТИ 
НАЛОГОВОЙ 
СИСТЕМЫ 
КОКАНДСКОГО 
ХАНСТВА,
5 (295)
МОЛОДОЙ УЧЕНЫЙ
, 254-256. 
9. Nazirjonovna, H. Z., & Abdumannobovich, N. M. (2020). Tax system on the 
territory of kyrgyzstan during the Kokand Khanate. ACADEMICIA: An 
International Multidisciplinary Research Journal10(6), 209-212. 
10. Xatamova, Z. (2020). Expenditure of state funds replenished by taxes in the 
history of the kokand khanate. EPRA International Journal of Research and 
Development (IJRD)5(3), 274-277. 
11. 
Хатамова, З. (2021, August). EXPENDITURE OF INCOME FROM 
TAXES AND LEVIES IN THE KOKAND KHANATE: https://doi. 
org/10.47100/conferences. v1i1. 1230. In RESEARCH SUPPORT CENTER 
CONFERENCES (No. 18.05).



398 
12. 
Хатамова, З. Н. (2020). ҚЎҚОН ХОНЛИГИДА СОЛИҚЛАР 
ҲИСОБИГА ТЎЛДИРИЛГАН ХАЗИНАНИНГ САРФ ЭТИЛИШИГА 
ОИД МАЪЛУМОТЛАР. ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ, (SI-1№ 4).
13. Xatamova Zumradxon Nazirjonovna. INFORMATION ON THE PROVISION 
OF THE FUND IN THE KOKAND KHAN. Look to the past. 2020, SI,pp.590-
595 


399 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет