385
жараёнида ўқувчилар билими чуқурлашади, малакалар ҳосил бўлади- бу мақсадга
мувофиқдир.Китоб билан мустақил ишлашни кўпроқ амалга ошириш керак,
қўшимча адабиётлардан фойдаланишни йўлга қўямиз, кроссвордлар, викториналар
тузишсин. Дарсдан ташқари ишларга, экскурсияларга,
КВН ларга, кечалар
ўтказишни йўлга қўйсак янада яхши, чунки кимё –бу турмуш фани ва уни
ўқувчилар келгусида қайси сохани эгалламасин кимёвий билимларни пухта билса,
етук
инсон
дея
оламиз.
Касб ҳунар-ҳунар мактабларида ҳар бир дарс таълим мазмунини жорий
этилишини таъминловчи барча турдаги ўқитиш технологияларини ўзида
мужассамлашувини
тақазо
этади.
Дарс ўқитиш жараёнини амалга ошириш имкониятини берувчи ўзига хос ташкилий
жихатни ифодалайди ва ўқитишни тегишли усулларидан фойдаланишни талаб
этади. Замонавий дарс - маълум ёшдаги билим ва малака даражалари яқин бўлган
ўқувчилар гурухининг ўқув-билиш фаолиятларини фаол ва режали бўлишини
таъминловчи
ташкилий
жараён
хисобланади.
Ўқитувчининг дарс жараёнидаги фаолияти синфнинг аниқ шароитидан келиб
чиққан
холатдаги
ижодий
характерда
бўлади.
Кимё дарслари ва унинг структураси фақат ўқитувчи ва ўқувчининг дарс
жараёнида биргаликдаги фаолиятини, ташқи кўринишини акс этдириб қолмайди,
балки ўқувчиларни самарали бўлган билиш фаолиятлари
билан боғлиқ ички
жараёнлар
мохияти
билан
ҳам
боғланган
бўлади.
Кимё дарсини самарадорлиги - унинг серқирралиги, кенг қамровли мазмун ва
шаклига кўра турли хилда намоён бўлиб, мохиятига кўра дарснинг асосий
мазмунини
ўзлаштиришни
ўз
олдига
қўйган
мақсадга
эришишга
йўналтирилганлигига
боғлиқ.
Илрор педагогик технологияларга асосланган кимё дарсларининг кўринишлари
ҳар хил бўлади. Дарсларга хос умумий жихат - ўқитувчининг ижодий
ёндошувидир.
Касб
ҳунар
таълим
мактабларида кимё дарслари
қўйидагича
бўлиши
мумкин: ўқувчиларга янги билимлар бериш дарси; билимларни умумлаштириш ва
386
тизимлаштириш дарслари; такрорлаш, мустақкамлаш, малака ва кўникмалар ҳосил
қилиш; билимларни назорат ҳилиш; комбинацион дарс; изланиш дарси; мустақил
дарслик билан ишлаш дарси; мунозара дарси; ўйин дарси;
семинар ва лексия
дарслари; предмедлараро боғланиш дарси; ҳамкорлик дарси; занжир дарси;
ҳамкорлик дарси;эркин фикрловчи дарси; амалий машғулотларни бажариш дарси;
компьютер дарси; бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун;
Юқоридагилардан ташқари қўйидаги дарс усуллари ҳам мавжуд: эркин ёзиш;
семантик хусусиятлар тахлили; бир-биридан сўраш; "Зиг-заг" стратегияси;
"Тўхтаб-тўхтаб" ўқиш стратегияси; "Инсерт" стратегияси; "Кубик" стратегияси.
Бундай дарслар ўқувчиларда ўқиш, билим олишга бўлган қизиқишларни уйғотади,
мустақил ижодий изланишларини ривожлантиради, мустақил равишда эркин
фикрлашларини кучайтиради. Энг муҳими дарс бу ўқувчига ривожлантирувчи
таълим беришдан иборат. Бундай дарсни замонавий дарс деб хисоблаш мумкин.
Замонавий
дарсларда
барча
ўқувчи
фаол
қатнашади.
Дарсни ўқувчиларнинг ўзлари олиб боради, ўрганади. Ўқитувчи дарс жараёнини,
иштирокчиси, бошқарувчиси вазифасини бажаради. Дарс самараси ва натижасини
ўқувчиларнинг ўзлари бахолайдилар. Ўқитувчи эса назоратчи ва бошқарувчилик
вазифасини бажаради.
Дарс самараси, уни аниқ ва равшан ташкил этилишига
боғлиқ. Дарс учун ажратилган вақтни 70 фоизини ўқувчи, 30 фоизини эса ўқитувчи
эгаллаши керак. Ана шунга асосланиб дарснинг боришида унинг қайси
элементлари ўқитувчи томонидан, қайси бир элементларини ўқувчиларнинг ўзлари
мустақил ҳолда бажаришлари аниқ кўрсатилади. Дарс мақсади аниқ қўйилган
бўлиб, ўқувчи уни бажаришга интилиши керак. Дарс самара бериши учун уни
ижодий равишда ташкил этиш керак. Ижодий дарсни ташкил этишда
ўқувчиларнинг қобилиятлари хисобга олинади. Дарс ўқувчиларда мантиқий ва
интуитив фикрлашни ривожлантиришга кўмаклашади. Натижада дарсда
ўқувчининг мавжуд имкониятлари шаклланади. Бундай ўқувчи ўзидаги
имкониятларни
амалиётда
қўллай
бошлайди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, касб ҳунар мактабларида кимё фанини
387
ўқитишда илғор педагогик технологиялардан фойдаланишнинг ўзига хос
жиҳатлари мавжуд: Методик жиҳатлари: ўқувчиларнинг ёш
хусусиятларини
ҳисобга олиш; ўқувчиларнинг билим даражаси; ўқувчиларнанг қизиқишлари;
ўрганилган материални ўқувчига мослиги; ўрганиладиган материалларни
илмийлиги; материални замонавий ва тарихийлиги; ўрганилаётган материални
ҳаётийлиги.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Rudzits G.E., Felgdman F.G. “Organik kimyo”. ”. – T.: O‘qituvchi,2004.
2. Muftaxov A.G.“Umumiy kimyo”.”. – T.: O‘qituvchi, 2004.
3.
Burkhonov, I. (2021, June). THE IMPORTANCE OF THE SCIENTIFIC
HERITAGE OF ASOMIDDIN URINBOYEV
IN THE STUDY OF THE
HISTORY OF THE KOKAND KHANAT. In
Конференции.
4. Burkhonov, I. M. (2020). “ZAKAT” HAS ENSURED FAIRNESS AND
BALANCE IN SOCIETY.
Theoretical & Applied Science, (5), 201-204.
5. Muhiddinovich, B. I. (2020). Negative impact of the tax system on political
life-on the example of the history of the Kokand Khanate (1850–
1865).
ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research
Достарыңызбен бөлісу: