Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет223/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораМамаражабов Ш.Э. 
п.ф.н., доцент 
«Инновацион таълим» кафедраси 
Тошкент давлат иқтисодиёт Университети
Название 
публикации: 
«ТАЪЛИМ 
ЖАРАЁНИНИ 
ДИФФЕРЕНЦИАЛЛАШТИРИШНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ» 
В этой статье была выделена возможность дифференциации образовательного 
процесса. 
Ключевые 
слова 
понятия: 
дифференциальное 
образование, 
общая 
компетентность, линейная образовательная траектория, нелинейная траектория 
образования, компетентный подход. 
In this article, the possibility of differentiation of the educational process was allocated. 
Keywords and concepts: differential education, competence, linear education 
trajectory, nonlinear education trajectory, competent approach. 
 
Ривожланган мамлакатларда оммавий ўрта мактабларнинг яратилиши 
таълим-тарбия дифференциацияси муаммосини янада кескинлаштирди. Бундай 
ҳолат умумий таълим диверсификациясининг сифат даражаси бошқача тизим 
заруратини келтириб чиқарди. Ўқувчиларнинг иқтидори, қизиқиши, 
ўзлаштиришига 
кўра 
дифференциал 
тайёргарликни 
кучайтириш 
ва 
мураккаблаштириш - замонавий мактабнинг глобал йўналишига айланди. 
Дифференциациянинг асосий шакллари - ўқув муассасаларини турли типларга 
бўлиш, бир мактаб ичида поток ва профилларга, синфда гуруҳларга ажратиш 
назарда тутилади. Дифференциал таълим муаммоси бир хил ҳал бўлмайди ва 
қарама-қаршиликларга эга. Ижтимоий томондан дифференциация ижтимоий 
танлов усулига айланади. Пулли таълим ва имтиҳонлар тизими бунда танлов 
воситаси бўлиб ҳисобланади. Одатда табақаланиш (дифференциация) 
бошланғич мактабни битиргандан кейин бошланади. У турли типдаги таълим 
муассасаларида амалга оширилади. Масалан: Англияда грамматик ва замонавий 
мактабларда, Германияда реал билим юрти, гимназия ва асосий мактабларда, 
Францияда технологик, касбий ва умумтаълим лицейларда, Россияда оддий ўрта 
мактаб, лицей, коллеж, гимназияда ва бошқалар. Бу ўқув муассасаларида 
дифференциациянинг асосий ўзига хос белгиси дастурлардир. Бир ўқув 
муассасаси доирасида дифференциация кенг ёйилган. Масалан, АҚШ ва Япония 
катта ўрта мактабларида 2 типдаги умумтаълим ва махсус дастурлар мавжуд. 
Улар турли қирраларда ўқувчиларнинг турли гуруҳларини ўрганишади. 
Германияда гимназия таълимнинг 6 профилини таклиф этади, асосий мактаб эса 
дифференциацияни ККАМ тизими асосида амалга оширади. Унга кўра таълим 
дастурнинг қуйидаги вариантларига кўра ташкил қилинади: касбий курс (К), 


667 
кенгайтирилган курс (К), асосий курс (А), мослаштирилган курс (М). Тўлиқсиз 
ўрта мактаб дифференциация воситаси ҳисобланади. 1930 йил АҚШда, 1950 йил 
Японияда, 1970-1980 йиллар Ғарбий Европада, 1990 йил Россияда дифференциал 
таълим амалга ошириладиган ўқув муассасалари пайдо бўла бошлади. Бу ерда 
гап АҚШ ва Япониядаги кичик ўрта мактаб, Буюк Британиядаги бирлашган 
мактаб, Германиядаги ягона коллеж, Россиядаги 6 йиллик ўрта таълим мактаби 
ҳақида кетяпти. Бу каби таълим муассасаларида 11-12 ёшдан 15-16 ёшгача 
бўлган ўқувчилар ўқитилади. Бу ўқув муассасаларда табақаланишнинг 
педагогик асоратлари ижобий. Табиий мақсадга йўналтирилган характерга эга, 
турли гуруҳ ўқувчилари имкониятлари ҳисобга олинади. Умумий дастур 
ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини оширишга мўлжалланган. Масалан, 
Франциядаги илк ягона коллежларда яхши ўзлаштирувчилар фоизи шу ёшдаги 
параллел таълим муассасаларида яхши ўзлаштирувчилар сонидан юқори чиқди. 
АҚШ ва Япония кичик ўрта мактабларида тўлиқсиз ўрта таълим берилади. 
Мазкур дастур қатор афзалликларга эга. Танлов фанлар таълимни давом эттириш 
ёки меҳнат фаолиятини бошлашни назарда тутади. 1950 йил охирида Дж.Конант 
бошчилигидаги педагоглар гуруҳи умумқамраб олувчи мактаб моделини таклиф 
этди. Бу модел бўйича умумтаълим ўқув муассасасида ижтимоий даража, 
қобилият, қизиқишидан қатъий назар барча болалар ўқишади, лекин турли-
туман таълим дастурлари амалга оширилади. Конант тавсиялари АҚШдаги 
кичик ўрта мактабларда дифференциал таълимни жорий қилишда 
фойдаланилди. Буюк Британияда бирлашган мактаблар кичик грамматик 
синфлар ва замонавий мактабларни ўз ичига олади. Илк 3 йилликда ўқувчилар 
замонавий мактаб дастури бўйича шуғулланадилар, кейин ёки шу дастурни 
давом эттиради, ёки грамматик мактаб дастури бўйича ўқишади. Бирлашган 
мактабларда ёшига кўра 90% ўсмирлар шуғулланадилар. Германияда умумий 
мактабларда ёшига кўра 5% ўқувчилар таҳсил олишади. Умумий мактабнинг 
кооператив ва интеграл типлари юзага келди. Кооператив мактаблар асосий, реал 
мактаб ва гимназияларни бирлаштирди. 9-синфдан кейин ўқувчилар асосий 
мактабдаги каби диплом оладилар, 10-синфдан кейин эса диплом реал мактаб ва 
гимназиянинг ўрта босқичига тенг келади. Кооператив мактабларда 
машғулотлар мажбурий ва электив дастур биргалигида амалга оширилади. 
Францияда ягона коллежларда гуруҳ бўйича таълим доимий ташкил этилади. 
Турли типдаги гуруҳлар тузилади: гомоген гуруҳлар-тайёргарлик даражаси бир 
хил, ярим гомоген гуруҳлар-тайёргарлик даражаси яқин, гетероген-тайёргарлик 
даражаси ҳар хил. Гуруҳларга ўқитувчилар, психологлар, йўналишлари бўйича 
маслаҳатчилар тавсиясига кўра бўлинади. Гуруҳлар мактаб дастури 
вариантларини ўзлаштирадилар. Иккита битирувчи синфда кучли ва кучсиз 
босқичли гуруҳлар юзага келади. Бу икки хил гуруҳни битирган коллеж 
ўқувчиларига таълимнинг кейинги типлари тавсия этилади. Япония 
мактабларида гуруҳли таълим яхши мавқега эга, уни мусобақа тарзида ташкил 
этишади. Синфдаги гуруҳчалар ким кўп инглиз тилидаги сўзлар, иероглиф ва 
шеър ёд олиш бўйича беллашадилар. Баҳо бутун гуруҳга қўйилади. Япон 
педагоглари гуруҳли таълимга ҳар хил нуқтаи назар билан қарашади. Гуруҳли 


668 
таълим педагогик жиҳатдан тўғри, лекин гуруҳларда шуғулланувчи болалар ва 
ўсмирлар дунёқарашини торайтириш хавфи бор, деб ҳисоблашади. Масалан, 
гуруҳни кучлилар ва заифлар гуруҳига бўлганда 2та ҳолат юзага келади: ёки 
кучлиларга, ёки кучсизларга эътибор қаратилади, бу ҳар иккала гуруҳга ҳам 
зарар. 
Кейинги йилларда ягона европа таълим муҳитини яратилиши Болония 
жараёни доирасида таълим сиёсатининг умумий мезонларини ишлаб 
чиқилишига 
ва 
таълимнинг 
ривожланган 
давлатлар 
ижтимоий 
инфраструктурасининг муҳим элементларидан бирига айланишига олиб келди.
Болония Декларациясининг барча қоидалари Ўзбекистонда охирги 
йилларда қабул қилинган бир қатор меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги 
фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим 
тизимини 
2030 
йилгача 
ривожлантириш 
концепцияси”га 
кўра 
мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич 
кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган эди.
Шу асосда 
мамлакатдаги деярли барча ОТМлар кредит-модуль тизимида фаолият 
юрита бошлади. Ушбу тизимнинг эътиборли жиҳатларидан бири – 
талабаларда фанларни танлаш имкониятининг мавжудлигидир. 
Ушбу меъёрий ҳужжатларда таъкидлаб ўтилганидек, замонавий жамият 
ривожланишида таълим - давлатнинг рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим 
омилларидан бири бўлиб, таълимнинг янгича шакл ва методларини тадқиқ этиш 
заруратини келтириб чиқаради. 
ДТСларининг компетент ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ҳам 
битирувчиларнинг компетенцияси орқали профессионал таълим сифатини 
баҳоланишини назарда тутади. Бу эса, касбий компетентликни таълим сифатини 
баҳолаш мезони эканлигини илгари суради ва у нафақат билимлар, кўникмалар, 
малакалар ва уларни фаолиятга татбиқ эта олиш қобилиятларида, балки атроф-
муҳит билан ўзаро алоқадорлигини муваффақиятли ўзлаштириш даражаси билан 
ҳам аниқланади. 
Таълимда компетент ёндашувга Э.Ф.Зеер, И.А.Зимней, А.М.Павлова, 
Е.Е.Пугачева, П.И.Самойленко, Э.Э.Сыманюк, Ю.Г.Татур, Ю.В.Толбатова, 
А.В.Хуторский ва бошқаларнинг ишларида катта эътибор қаратилган. 
Ватанимиз олимларидан Н.Муслимов, Ш.Шарипов, М.Хакимова, О.Қўйсинов, 
Б.Абдуллаева, З.Исмоилова, Д.Химматалиев, С.Хасанов ва бошқа бир қатор 
етакчи олимларнинг ишларида ушбу муаммолар атрофлича ёритиб берилган. 
Мазкур муаллифларнинг ишларини ўрганиш бакалавриат талабаларининг 
компетенцияларини шакллантиришнинг қулай услубларини ва уларнинг 
шаклланиш даражасини баҳолаш услубларини танлаш имконини берди.
Таълим тизими доирасига тегишли меъёрий ҳужжатлар таҳлили шуни 
кўрсатдики, таълим олишда шаклланувчи компетенцияларнинг рўйхатида 
фанларни анъанавий ўқитиш доирасида иккита касбий компетенцияни 
шакллантириш мумкинлигини кўрсатади: 


669 

(КК-1) педагогик фаолиятида ахборот ва педагогик технологиялардан 
фойдаланишни билиш; 

(КК-2) таълим сифати ва самарадорлигини оширишга инновацион 
ёндашишни билиш. 
Анъанавий таълимда ўқув материалини узвийлиги ва уни ўрганилишида 
бир хиллилик тавсия этилади, барча таълим олувчиларга ягона талаб қўйилади, 
таълим жараёнининг барча иштирокчиларига таълим натижаларига эришишнинг 
ягона йўли тавсия этилади ва бунга мос равишда ички табақаланиш йўқолади. Бу 
ҳолда траекторияни шартли равишда чизиқли деб аташ мумкин. Улар 
чизиқсизлардан фарқли равишда, ўқиш вақтини сезиларли иқтисод қилиш 
имконини берсада, таълим олувчиларни ривожлантириш эмас, балки 
маълумотларни олиш жараёнига урғу беради, яъни уларнинг индивидуал 
хусусиятларини инобатга олиш имконини бермайди. Бинобарин, фанларни 
ўқитишда шакллантириладиган компетенциялар доирасини кенгайтириш учун 
махсус чораларни кўриш лозим бўлади, шунингдек, таълим жараёнининг 
шундай моделига ўтиш керак бўладики, унда таълим олувчи билимларни тайёр 
ҳолда олувчи педагогик таъсир объектидан умуммаданий, умумкасбий ва касбий 
компетенцияларни эгаллайдиган таълим жараёни субъектига айланиши учун 
шароит яратилсин. 
Хўш ушбу муаммони қандай ҳал этиш лозим?! Мазкур муаммони ҳал этиш 
йўлларидан бири, бу талабаларни чизиқсиз таълим траекторияси асосида билим 
олишларини қуриш бўлиши мумкин. Бундай шароит талабаларнинг чизиқсиз 
таълим траекторияларини қуриши орқали вужудга келтирилади. Чизиқсиз 
таълим траекторияси деганда таълим олувчиларнинг таълим натижаларига 
эришиш йўлларининг кўп вариантлилиги билан характерланадиган ва уларнинг 
интеллектуал ҳамда ижодий потенциалини тўплаш, ривожлантириш ва амалга 
оширишга имкон берадиган таълим траекториясини тушуниш лозим. 
Чизиқсиз таълим траекторияси бўйича ҳаракатланиб, таълим олувчилар 
ўқув материали мазмунининг вариативлиги, уни ўрганишнинг узвийлиги ва 
чуқурлиги асосида, шунингдек билиш фаолиятининг методлари ва шакллари, 
индивидуал хусусиятлари, эҳтиёжлари, бўлажак касбий қизиқишлари ва 
мақсадларидан келиб чиқиб, мустақиллиги ва ўз-ўзини ривожлантиришнинг 
етакчи роли натижасида таълим жараёнида фаол иштирок этиши мумкин. 
Улар анъанавий таълим шаклидан ўзининг вариативлиги билан фарқ қилади 
ва таълим олувчига ўқув режасида келтирилган фанлардан танлашида етарлича 
катта эркинлик берилишини, фанни ўрганишнинг мураккаблик даражасини 
эркин танлаш, яъни олий таълимни индивидуаллаштиришнинг юқори 
даражасини таъминлайди. 
Чизиқсиз таълим жараёнини амалга ошириш масалалари Г.В.Гордиянова, 
А.К.Бурцева, А.Ю.Мельвил ишларида қараб чиқилган. Уларда асосий эътибор 
таълим олувчилар томонидан танланадиган курслар ҳақида, яъни ОТМдаги 
таълим жараёнининг вариатив қисми ҳақида фикр юритилган. Ҳар бир 
субъектнинг чизиқсиз таълим жараёнида мақсад, мазмун, билимларни олиш 
услубларини танлаш имконияти ўзлаштириладиган билимларнинг шахсий 


670 
аҳамиятга эгалиги билан, билиш жараёнининг маҳсули сифатида маълум инсон 
мулкига айланиши учун шароит яратади, улар шахсий хусусиятлар билан узвий 
боғланган ва умуммаданий, умумкасбий ва касбий компетенцияларни 
шакллантириш манбаи ҳисобланади. 
Таълим жараёнинин индивидуаллаштириш ва дифференциаллаштириш 
ғояси А.А.Бударнов, В.А.Ганзен, В.И.Загвязинский, Г.И.Китайгородский, 
Т.И.Кутова, 
М.А.Мельникова, 
В.М.Монахов, 
Л.Ю.Образцова, 
И.М.Осмоловская, Ю.В.Парышев, Н.С.Пурышева, Н.И.Ремизова, И.Э.Унт, 
В.В.Фирсов ва бошқаларнинг ишларида батафсил ёритилган. Бундан ташқари, 
дифференциаллашган таълимни қўллаш самарадорлигини юқорилиги турли 
фанларни ўқитишда уни қўлланилишига олиб келган бўлиб, афсуски, асосан 
умумтаълим 
мактабларида 
амалга 
оширилган. 
Таълим 
жараёнини 
дифференциаллаштириш мақсади умумий ўрта ва олий таълим учун фарқ 
қилади: биринчи ҳолда ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсади асосий бўлса, 
иккинчи ҳолда талабалар касб танлаш билан аллақачон аниқ йўлни белгилаган 
бўлади, ва бунда ўқув материалини чуқур ўзлаштириши, бакалавриат 
талабаларининг компетенцияларини шакллантириш учун таълим олувчиларнинг 
индивидуал хусусиятларини тўлақонли очиб бериши ва ривожланиши учун 
имкониятларни яратиш мақсади етакчилик қилади. 
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, “Махсус фанларни ўқитиш 
методикаси”ни ўқитишда ички табақалаштиришни қўллаш нафақат фан 
доирасида бакалаврларнинг чизиқсиз таълим траекторияларини қуришни амалга 
ошириш, балки уларнинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш 
имконини беради. Бу эса мутахассислар тайёрлашда таълим сифатини 
оширилишини таъминлайди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет