Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет225/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораҲамидова Моҳигул Ҳаёт қизи
Бухоро муҳандислик-технология институти архитектура йўналиши
3-босқич талабаси, Ўзбекистон 
ФИО научного руководителя: Мирзаев Шамсиддин Ражабович
Бухоро муҳандислик-технология институти архитектура кафедраси 
мудири,т.ф.н., доцент 
Название публикации: «МИЛЛИЙ АРХИТЕКТУРА ИСТИҚБОЛЛАРИ» 
Аннотация.
 
Маълум бир давр мобайнида тараққиётда тўхтаган уй-жой 
қурилиши санъати ҳам XVI-XIX асрларга келиб яна юксакликка кўтарилди. Бир 
неча юз йиллик маданий тараққиёт асосида маҳаллий иқлим шарт-шароитлари 
ва халқнинг турмуш тарзи ҳамда урф-одатлари ҳисобга олиниб, Ўрта Осиёнинг 
тоғолди районлари, пасттекисликлардаги аҳоли пуктлари шимолий ва жанубий 
ҳудудларни эгаллаганликлари ҳам бунда ўз ифодасини топди. Пировардида ҳозир 
меъморчилик санъати тарихи билан шуғулланувчилар орасида Бухоро, 
Самарқанд, Тошкент, Хива ва Фарғона тураржой типлари фарқ қилинади.
Калит сўзлар:миллий архитектура, хос қўрғон-қароргоҳлар, халқ меъморчилик 
мактаблари, даҳлизлар, йўлак-долон, “тобистони” (ёзги) ва “зимистони” (қишки) 
уйлар. 
 
Азал-азалдан Ўзбекистон сайёҳлар, тарихчилар тавсифида минглаб 
шаҳарлар юрти тарзида талқин этиб келинган. Бу бежиз эмас албатта. Тарих 
саҳифаларидан мозийга бир назар соладиган бўлсак, Амударёнинг қуйи оқими, 
Сирдарёнинг ўрта оқими ва икки дарё орасида жойлашган Зарафшон, 
Қашқадарё, Сурхандарё воҳалари, Фарғона водийсининг азал ўтмишдан юксак 
маданиятга эга бўлган давлатлар ва шаҳарларга макон бўлганлигига ишонч 
ҳосил қиламиз. Эрамиздан олдинги иккинчи ва биринчи минг йилликларда бу 
ерда марказлашган давлатлар мавжуд бўлганлиги тўғрисида бир қатор 
маълумотлар бор. Чунончи, ўша даврларда Қадимги Хоразм, Парфия, Марғиёна, 
Бақтрия, Сўғд каби давлатлар мавжуд бўлганлиги маълум[1]. 
Бу даврларда пайдо бўлган иншоотларнинг ичида бошқа ерларда 
учрайдиган “Вар” типидаги ўзига хос қўрғон-қароргоҳлар топилган. Таъкидлаш 
лозимки, кўпгина қадимий тураржой намуналари эски шаҳарлар қатори таг-туги 
билан йўқ бўлиб кетган, аммо XVI-XIX аср Ўрта Осиё тураржой архитектураси 
санъатининг ўзи бир алоҳида маданий қомус сифатида намоён бўлиб турибди[2].
Маълум бир давр мобайнида тараққиётда тўхтаган уй-жой қурилиши 
санъати ҳам XVI-XIX асрларга келиб яна юксакликка кўтарилди. Бир неча юз 
йиллик маданий тараққиёт асосида маҳаллий иқлим шарт-шароитлари ва 
халқнинг турмуш тарзи ҳамда урф-одатлари ҳисобга олиниб, Ўрта Осиёнинг 
тоғолди районлари, пасттекисликлардаги аҳоли пуктлари шимолий ва жанубий 


677 
ҳудудларни эгаллаганликлари ҳам бунда ўз ифодасини топди[2,3]. Пировардида 
ҳозир меъморчилик санъати тарихи билан шуғулланувчилар орасида Бухоро, 
Самарқанд, Тошкент, Хива ва Фарғона тураржой типлари фарқ қилинади. 
Бундан ташқари тоғолди ва дашт зоналари уйлари типи ҳам мавжуд. Буларнинг 
ҳар бири маҳаллий халқ меъморчилик мактаблари маҳсули бўлиб, айни вақтда 
умумий муштарак белгиларга ҳам эга.
Бу умумийлик шундан, иборатки, уларнинг барчасида асосий элемент 
ҳовли ҳисобланади. Ҳовлиларда одатда даҳлизлар воситасида боғланган хоналар 
ҳамда айвон ва шу сингари ёзги яшаш жойлари, хўжалик ҳамда ёрдамчи хоналар 
билан тўрт атрофдан ўраб олинган бўлган.
Ҳовлиларни шакллантириш, унга нисбатан хоналар ва ёзги иншоотларни 
жойлаштириш услуби биз юқорида айтиб ўтган шаҳар ва вилоятларда ўзига хос 
регионал кўринишни келтириб чиқарган[3,4]. 
Мисол тариқасида изчил ўрганилган ва теран анъаналарга эга бўлган 
Бухоро тураржой типини олиб қарайлик. Бухоро уйлари одатда дарвозадан анча 
нарида усти берк йўлак-долондан бошланган. 
Ҳақиқатан ҳам долоннинг уй-жой қурилиши соҳасидаги вазифаси муҳим 
бўлган. Ўз ўрнида у яна вестибюль ролини ҳам бажарган. Бундан ташқари 
қўшимча қурилиш майдони, ёғин-сочиндан бошпана бўлиб ҳам хизмат қилган. 
Долон кўпроқ шаҳар ҳовлиларида ишлатилган. Долондан сўнг кириш ёки 
дарвозахона (айрим вақтда дарвозахона долондан аввал ҳам қурилган) 
жойлашган. Ўша даврда уйлар “ташқари” ҳамда “ичкари” ҳовлиларга бўлинган. 
Бунинг сабаби бўлган. Биринчиси ислом дини ақидалари таъсирида аёлларни 
“бегона кўздан” бекитиш бўлса, иккинчиси ундан анча олдин пайдо бўлган одат 
– ҳовлининг хўжалик (ташқари) ва маданий (ичкари) зоналарга бўлинишидар. 
Худди шунинг сингари хоналарнинг фақат ҳовли тарафига қаратилиб қурилиши 
ҳам иккиёқлама характерга эга. Яъни дераза ва эшикларнинг ташқарига (кўчага) 
очилмаганлиги, биринчидан шариат доирасида бўлса, иккиламчи бу ҳовлини 
ташқи шовқин, чанг ва ҳоказолардан мустасно қилиб, ҳовлидаги дарахт ва 
гулларга қарата қурилишидир. Бунинг исботи сифатида Ўрта Осиё 
тураржойларида мана шу омилнинг араблар истилосигача бўлганлигини 
келтириш мумкин [4]. 
Бой ва зодагонлар хонадонида дарвозахонадан кейин кўндалангига девор 
кўтарилган. У “ғулом гард” яъни “қул, қайтгин!” ёки “қул қайтар жой” деган 
маъноларни англатади. Бегона кишиларга бу девор чегарасидан ичкарига кириш 
рухсат этилмаган.
Ташқари ҳовлида одатда меҳмонхона, китобхона (кўпинча дарвозахона 
устига болохона сифатида ўрнатилган), дўконлар (ҳунармандлар уйида), омбор, 
оғил, ёрдамчи хоналар (ўтин, кўмир ва бошқаларни сақлаш учун), ҳожатхона, 
қўшимча айвонлар жойлашган бўлган. 
Ичкари ҳовлида эса, тандирхона, ошхона, асосийси айвонлар ва даҳлиз, 
истиқомат хоналари, мадон туркумидаги хоналар бўлган. Бухоро уйлари 
қурилишиинг бир неча ўзига хос хусусиятлари бўлган. Шулардан бири 
хоналарнинг “тобистони” (ёзги) ва “зимистони” (қишки) зоналарга бўлиб, қуриш 


678 
анъанасидир. “Тобистони” хоналар ҳовлининг жануб томонида жойлашган 
бўлиб, шимолга қаратиб қурилган (офтоб нурлари қиздирмаслиги учун). 
Хонанинг ичида ҳаво яхши айлансин учун уларнинг баландлиги тахминан 5,5 
метргача қилиб қурилган. 
“Зимистони” хоналар эса бунинг аксича – ҳовлининг шимолий тарафидан 
жанубга қарата қурилган. Баландлиги 2,5 метрдан ошмаган. Эшик ва деразалари 
ҳам чоғроқ қилиб ишланган.
Хоналарнинг ичлари токчабандлик қилиниб, деворлари ганчли нақшлар 
билан, шиплари эса рангдор қилиб безатилган. 
Бухоро уйлари даҳлиз, кундузги ўтириш хонаси, ётоқхона, шоҳнишин ва 
мадон каби таркибий элементлардан ташкил топган. Булар ҳозирги тушунчада 
“квартира” элементларини ташкил этади. Бундан ташқари ҳовлида ошхона, 
омбор, дарвозахона, унинг устида китобхона, ёнида бадрав (ҳожатхона) бўлиб, 
бу хоналарнинг остида эса тагхона (подвал) жойлашган. Қизиғи шундаги 
тагхонанинг асосий вазифаси салқин ҳаво етказиб берувчи ўзига хос 
кондиционер вазифасини ўтаган. Шунинг учун ҳам кўпинча тагхоналар ёзги 
хоналарнинг остини эгаллаган. Бунинг нақадар пухта ўйланганлиги шундан 
кўриниб турибдики, биринчидан подвалдан чиққан зах ҳаво ҳамма вақт 
юқоридаги хонанинг полини совутиб турган, унинг ҳовли саҳнида 
кўтаринқираброқ жойлашишига сабаб бўлган ва ниҳоят тагхонадаги очиқ 
туйнуклардан чиққан салқин, нам ҳаво ҳовлида шамол айланиши – табиий 
конвекцияни ва хоналар ичида аэрацияни яхшилашга сабаб бўлиб, микроиқлим 
ҳосил қилган [3,4].
Демак, ёзги хоналар шипи баланд (5,5 метр) қурилишдан ташқари тагхона 
устида жойлашганлиги туфайли яна юқорироқ қилиб қурилган ва уларнинг 
баҳаволиги таъминланган. Худди мана шу хоналар олдида жойлашган саҳн ҳам 
бир оз кенгайтирилиб, юқорида айтиб ўтилган ёзги хонага таъсир этувчи 
микроиқлим омилидан бу ерда ҳам фойдаланилган. Бу саҳнлик Бухорода супа 
(суфа) деб аталади. У ёзда ўтиришга мўлжалланади ва пишиқ ғишт териб 
ишланади. Ёз пайтлари бу супага сув сепилганда пастдан чиқаётган салқин ҳаво 
таъсири янада кучаяди. Бухоро уйларида тагхоналар, супалар, хоналарнинг 
айримларининг поли пишиқ ғиштдан, деворлари ва ёпмалари (синчли қилиб) 
ёгоч билан ишланган бўлади. Одатда ҳовлининг ҳамма ёғи, гулзор ва дарахт 
экилган жойдан ташқари пишиқ ғишт билан ишлаб чиқилган. 
Бухоро уйлари қурилишининг яна бир ўзига хос томони шундаки, кўпгина 
ҳовлиларда томлардан ёзда ётиш жойлари сифатида фойдаланилган. Бир ҳовли 
билан иккинчи ҳовли томлари девор (тавора) билан ажратиб қўйилган. 
Маълумки қадимда кўпгина Ўрта Осиё шаҳарларида яшаш учун яроқли 
ҳисобланган ерларга эҳтиёж кучли бўлган. Бу нарса Бухорода яна бошқа бир 
типдаги уйларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Бундай уйларнинг ҳовлиси 
бўлмаган. Бу одатда томонлари 20-30 метрдан ошмайдиган ҳудудда иморат 
қуриш санъатидир. Бундай иморатларининг биринчи қавати тўлиқлигича 
тагхона (ертўла) қилган. Бу ерда ўрнатилган мустаҳкам устунлар (ғишт ёки 
ёғочдан) юқори қаватдаги иморатларни ҳамда улар ташкил этадиган саҳн – 


679 
ҳовлини кўтариб турган [5]. Ҳовлининг ўртасида пастдаги қават – тагхонадан 
салқинлик уриб турсин учун туйнук ўрнатилган. Тагхонада барча хўжалик 
хоналари ва ёрдамчи хоналар жойлашган. Юқорида эса яшаш хоналари ўрин 
олган. Улардан кўчага қараб дарчалар чиқарилган. 
Бухоро қишлоқларидаги уйлар ҳам хоналарнинг жойлашуви жиҳатдан 
шаҳарларга бирмунча ўхшаб кетади. Бироқ қишлоқ жойларида долон айтарли 
ишлатилмаган ва оғилхона ташқари ҳовлининг анчагина қисмини эгаллаган. 
Қишлоқ уйларининг шаҳарлардаги уйлардан яна бир фарқи шундаки, дала 
жойларида ичкари ҳовлида жойлашган ёзги хоналар чорбоққа очилган. 
Хоразм уйларининг меъморий жиҳатдан энг яхши намуналари Хивада 
сақланиб қолган. Бу уйлардан аксариятининг ҳовлилари унчалик катта эмас ва 
бунга эҳтиёж ҳам бўлмаган. Аксинча ҳовлининг кўп қисми айвон ва соябонлар 
билан бекитилиб офтоб тушиши камайтирилган. Хива иморатсозлигининг энг 
кўзга яққол ташланувчи яна бир хусусияти бу шимол томонга қарата икки хона 
баландлигида қурилган катта (“улли” ёки “терс”) айвондир. Унинг ичидан 
хоналарга кирилади. Бундан ташқари хоналар ҳовлига ҳам қаратилган бўлади. 
Улли айвондан ташқари яна ўнг ва бошқа турли айвонлар ҳам барпо этилган. 
Ёзги хоналар ёнида ёки қаршисига пастак хоналар қурилиб, уларнинг устига 
айвон солинган. Айвонларнинг аксарияти бир устунлик. Устунлар 
кўпчилигининг тагкурсиси мармардан ишланган. Ёғоч элементлар (тўсин, устун, 
эшик) ўйма – гулдор, деворлари жимжимадор қилиб ишланган. Текис томлардан 
(учак) ётиш учун ҳам фойдаланилган. Қишки ва ёрдамчи хоналар устига 
болохона (талотин) қурилган. Булар одатда синчлар билан ишланган. 
Хоразм қишлоқларида пасха уйлар кўп тарқалган. Уларнинг айримлари уч 
– тўрт ошёна (ярус) ли қилиб қурилган.
Улли айвонларнинг шимолга қаратиб икки қават баландлигида қурилиши 
Орол денгизи ва саҳро томонидан эсадиган кечки шабадани ҳовлига 
йўналтирилишини ва салқин ҳаводан фойдалинишни кўзда тутиш натижасидир. 
Ўрта Осиё халқ тураржойлари архитектурасида Самарқанд ва Тошкент 
уйсозлиги алоҳида ўрин тутади. Бу икки шаҳар меъморчилигидаги умумийлик 
шундан 
иборатки, 
тураржой 
бинолари 
кўчалар 
архитектурасининг 
шаклланишида муҳим ўрин тутган. Уйларнинг кўпчилиги икки қаватли қилиб 
қурилган. Иккинчи ошёнасидаги болохона биринчи қават деворидан бирмунча 
олдинроққа чиқарилиб, узун айвонча – галерея шаклида қурилган. Бундан 
ташқари хоналарнинг жойлашувида ҳам умумийлик бор. Чунончи, буларда 
яшаш хоналарига кириш ўртада жойлашган айвон орқали бўлган.
Самарқанд ва Тошкентда долонлар гарчи Бухоро уй – жойларида бўлгани 
сингари кўп бўлмасада, баъзи жойларида шароит тақозосига кўра бунёд этилган. 
Айрим ҳолларда долон ўрнига усти ёпиқ йўлак (Бухорода “раҳрав” дейилади) 
қурилган. Тошкентда мадон ўрнида ёрдамчи хона – қазноқ (ҳужра ҳам дейилади) 
қурилган. Ташқари ҳовлиларда оғил ва сайисхона (отхона) ёнида ҳамда ичкари 
ҳовлида ошхона ҳамда ҳожатхона олдида бостирмалар қурилган. Бу тип 
уйларнинг барчаси пойгак (пойгоҳ)дан бошланган [4]. Пойгак оёқ 
кийимларининг ечиш жойи бўлиб, хоналар ҳамда даҳлиз саҳнидан бир мунча 


680 
пастроқ, чуқурроқ қилиб қурилган ва у ерда қўл ювиладиган махсус жой – 
ташнав бўлган. Иккинчи қаватда болохоналар ва айвонлар қуриш одат бўлган ва 
у асосан ер танқислигидан ҳамда маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан. 
Чунки болохоналик уйларнинг биринчи қавати томи офтоб нури таъсирида 
қизимагани ва ҳовлида кенгроқ соя турганлиги туфайли ёзда салқин бўлган.
Самарқанд халқ қурилиш санъатида то ҳанузгача узун ҳамда катта ва кенг 
айвон қуриш одати сақланиб келмоқда. Кўпгина ҳолларда бу айвонлар 
хоналардан ажратилган ҳолда ҳовуз лабида ёки анча баланд, тагсупа устига 
қурилган. Айвон ердан 2 метр баландда қурилиб, унинг тагида омборхона ва 
шунга ўхшаш қўшимча хоналар барпо этилган ҳоллар ҳам учрайди.
Тошкент тураржой қурилишида айвонлардан ташқари равонлар ҳам кенг 
қўлланилган. Равон бу ҳозирги тушунчамизда верандага кўпроқ тўғри келади. 
Яъни бошқача қилиб айтганда олд чамбарак панжарали, ойнаванд тарзда 
ишлаган айвонлар равон деб аталади. Равон ойналари одатда ҳар хил рангда 
бўлади. Деворлари ганчкор, токчабанд ва нақшин безатилади [5].
Фарғона водийсининг кўп ерларида айвон ва икки хонали уйлар кўплаб 
қурилган. Уларнинг кўпчилигининг пойгакида европа қурилиши услубига хос 
бўлган каминни эслатадиган усти берк мўрилик чоҳлар қурилган. Ҳовлилар 
оралаб ариқ оқиб ўтган. Хоналарнинг орқа томонида боғча бунёд этилган. 
Умуман олганда Ўрта Осиё халқларининг тураржойлари қурилиши услуби 
кўп минг йиллик маданий ривожланиш маҳсули бўлиб жуда ҳам ранг – баранг 
меъморий анъаналарни ўзида мужассам этган. Масалан, биргина ёзги 
хоналарнинг ўнга яқин тури мавжуд ва маълум. Булар – долон, шийпон, равон, 
айвон, ўнг айвон, терс айвон, кайвон, соявон, нимайвон ва ҳоказолардир.
Изланишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, бу анъаналарнинг ичида 
бевосита иқлим шароитига мослашиш ва халқ урф – одатларини ҳисобга олиш 
туфайли юзага келган ўнлаб меъморий қонуниятлар юзага келган бўлиб, улар 
асоссиз унутилиб юборилаяпти. Бунинг асосий сабаби – инқилобдан кейин Ўрта 
Осиё халқлари маданий турмуш тарзи кескин ўзгарди. Маданий тарққиётнинг 
тобора юксалиши натижасида хонадонларга танча (сандали) ўрнига печка, 
кейинроқ эса сув иситгичлари, лампа ўрнига электр ёритгичлари, ҳовлиларга 
водопровод, канализация, газ ва шу сингарилар кириб кела бошлади. Натижада 
шу даврга қадар қурилган хоналар ва уйларни яшаш шароити талабга жавоб 
бермай қолди. Аммо қурилиш ишларини олиб боришда, айниқса истиқомат 
биноларини барпо этишда маҳаллий шарт – шароитларни ҳисобга олиш муҳим 
эканлигини ҳаёт талаблари тақозо этади. Ҳозирги даврда Ўрта Осиё шароити 
талаб қиладиган воситаларнинг ҳисобга олиниши кераклиги исботланган 
зарурат бўлиб қолди [6]. Яна шу нарсани алоҳида таъкидлаш лозимки, бир неча 
юз йилликлар давомида такомиллашиб, ўзининг ҳар томонлама устунлигини 
кўрсатган миллий қурилиш услуби – яъни уй – жой барпо этишда синчли 
қурилиш шаклига ҳозирги кунда яна катта аҳамият берилмоқда. Чунки бундай 
асосда қурилган уйлар ўзининг зилзила, тошқинлар ва бошқа табиат ҳодисалари 
таъсирига европача услубда қурилган уй – жойларга нисбатан анча бардошли 
эканлигини ҳаёт бир неча ҳолларда тўлиқ исбот этди. Шу нуқтаи назардан 


681 
қараганда, уй – жой қурилишида маҳаллий шарт – шароитни ва миллий 
анъаналарни ҳисобга олиш, тўлиқ шаклланган ҳамда ўзининг афзаллик 
хусусиятларини исботлаган қурилиш усулларидан фойдаланиш доимо мақсадга 
мувофиқдир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет