Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет36/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328
ФИО автораАбдураҳмонова Саодат Санъат қизи 
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, сиёсий-
ҳуқуқий журналистика факультети магистранти 
Название публикации: «ФЕЙК АХБОРОТЛАРНИНГ ОММЛАШУВИДА 
АУДИТОРИЯ МУНОСАБАТИ ОМИЛИ» 
Аннотация: Ушбу мақолада фейклар ҳақида умумий маълумот, уларнинг 
оммалашувига 
доир 
статистика 
келтириб 
ўтилади. 
Ахборот 
истеъмолчиларининг шов-шувга ўчлик, мубоҳасага киришиш, енгил форматдаги 
ахборотга қизиқиш каби омиллар туфайли фейк ахборотларга мойиллик 
билдириши масалалари таҳлил қилинади.
Калит сўзлар: фейк, ижтимоий тармоқ, интернет, медиамакон, 
ахборот, ахборот истеъмолчиси, Facebook, янгилик, репост. 
Интернетнинг оммалашуви ҳамда ижтимоий тармоқларнинг ахборот 
алмашишдаги асосий воситага айланиши ўз ортидан бир қатор тенденцияларни 
келтириб чиқарди. Хусусан, ахборот узатиш хилма-хиллиги (видео, аудио, матн) 
ва тезлиги ўзгарди, фуқаролик журналистикаси (ижтимоий медиа 
фойдаланувчиларининг ҳар бири ахборот қабул қилувчи ва ахборот узатувчи 
бўла олиши мумкинлиги) шаклланди, ахборотни улашиш (репост) жуда 
осонлашди. Бундай ўзгаришлар ахборотдан фойдаланишда турфа хилликни 
ҳосил қилиш, ахборий эҳтиёжнинг тез қондирилиши каби ижобий натижалар 
билан бир қаторда, жуда катта ахборот оқимининг ҳосил бўлиши ҳамда бу 
оқимда керакли ва ишочли ахборот билан бирга, ёлғон ва сохта ахборотларнинг 
ҳам пайдо бўлиши учун қулай муҳит яратди, оқибатда медиамаконда “фейк” 
тушунчаси пайдо бўлди. 
Фейк (инглизча, “сохта”, “қалбаки”) – ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган 
ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж 
қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда 


137 
машҳур инсонлар) номидан очилган сохта аккаунтлар кабиларни ўз ичига 
олади.[1] 
Статистик маълумотларга қараганда, 2020 йилдан 2021 йилга қадар бўлган 
оралиқда оммавий ахборот воситалирага бўлган ишонч даражаси дунё бўйича 8 
физга камайган. 2020 йилда АҚШ ўрта ёшли аҳолисининг 29 фоизигина оммавий 
ахборот воситаларидаги маълумотларга ишонишини маълум қилган. 
Америкаликларнинг 52 фоизи интернетда кундалик равишда фейк янгиликларга 
дуч келишини билдирган. Қўшма Штатлар ўрта ёшли аҳолисининг 67 фоизи 
доимий равишда ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборотга рўбарў келади. 
Facebook фойдаланувчиларининг 56 фоизи ҳақиқий янгиликларни ёлғонидан 
ажрата олмаслигин тан олган. 2020 йилнинг учинчи кварталида Facebook’да 1,8 
миллиарддан зиёд сохта янгилик қайд этилган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар 
бутун дунёда янгиликлардан хабардор бўлиш учун энг ишончсиз манба сифатида 
қаралади. [2] 
Аслида фейк янгиликлар ҳам мавжудлиги ва моҳиятига кўра “янгилик” 
ҳисобланади. Аммо у инсоннинг онги ва кўнглини маҳв этиш учун шов-шув 
кўтариш белгиларини ўзида намоён этгани боис қисман ёки умуман 
текширилмаган ахборотдир. Бундай янгиликларни тарқатишда ҳар доим омма 
эркинлиги ҳисобга олинган ва маълум маънода муваффақият қозониш 
мумкинлиги мақсад қилиган. “Фейк ягиликларнинг ютуғи оммавий аудиторияда 
аксарият ҳолларда ҳақиқий янгиликларга нисбатан юқори туришидир”. [3] 
Фейк ахборотларнинг бунчалик шиддат билан урчиб кетишига нима сабаб 
бўлмоқда, деган савол ҳозирги кунда медиа таҳлилчилари олдидаги энг долзарб 
масалалардан биридир. Ўрганишларга кўра, фейк ахборотларнинг пайдо бўлиши 
ва тез оммалашишига асосий сабаблардан бири аудиториянинг ёлғонга бўлган 
муносабатидир. Аудиторияинг фейкларга мойиллигига бир неча сабабларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. 


138 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет