Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет37/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

1. Шов-шувга ўчлик. Оддий ўқувчи, томошабин, тингловчи ёки 
интернетдан 
фойдаланувчи 
бирданига 
тўғри 
ахборот 
билан 
фейк 
янгиликларнинг фарқини ажрата олмайди. Фейк хабарлар одатда ўзининг 
қизиқтирувчи табитига кўра, расмий, сийқаси чиққан, қуруқ, фақат фактлардан 
иборат оддий хабарларга қараганда креатив, шов-шувли, эътиборни тортадиган 
бўлади

Фейк ахборотни яратадиганлар содир бўлган воқеаларни таҳлил 
қилмайди, балки бундай воқеаларни ўйлаб топади ёки реал ҳаётда содир бўлган, 
аммо зерикарли воқеалар ифодасида кутилмаган ностандарт усулларни 
қўллайдилар. Оммани ушлаб туриш, даҳшатга солиш, ишонтириш, фактларни 
бир ёқлама ёритиш, бузиб кўрсатиш, фикрни бир ахборотдан бошқасига 
чалғитиш, кераксиз маълумотларни бериш, ахборот узатишнинг ана шундай 
усуллардан ҳисобланади. Одатда аниқ янгиликлардан фарқли ўлароқ фейк 
янгиликлар тўғри нишонга уради. Бунинг сири шундаки, оддий ўқувчиларнинг 
90 фоизи одатий (иқтисод, маданият) янгиликларни ўтказиб юборади ва аксинча 
кўзга ташланадиган, эътиборни тортадиган ва ностандарт мазмунга эга 
янгиликларга қизиқиш билан қарайди. Ўқувчи ўткир сюжетни хоҳлайди, 
журналистлар уларни ишлаб чиқаради. [4] 
2. Ахборотни енгил форматда қабул қилиш истаги. Ахборот 
истеъмолчилари айнан видео форматидаги фейк маълумотларга кўпроқ мойил 
бўлишади. Бу яқинда Нью-Жерси ва Пенсилвания штатлари университетлари 
олимлари ўтказган тадқиқотда ўз аксини топган. Тадқиқот ҳисоботида 
айтилишича, Ҳиндистонда ўтказилган экспериментда иштирокчиларга видео, 
аудио ва матн шаклидаги фейк маълумотлар тақдим этилган. Натижаларга кўра, 
58 фоиз ҳолатда иштирокчилар видеодаги фейкка ишонишган, айни шу 
маълумот бошқа форматда тақдим этилганда эса унинг ростлигига шубҳа 
билдиришган. 48 фоиз ҳолатда эса иштирокчилар аудио ва матн кўринишидаги 
фейкларни рост сифатида қабул қилишган.
Мутахассислар мазкур ҳолатни инсон табиати ўз моҳиятига кўра визуал 
эканлиги, яъни кўриш сезгиси орқали қабул қиладиган маълумотни осонроқ ҳазм 


139 
қилиши билан изоҳлашган. Чунки бу ҳолатда тасаввур ва тафаккурни ишга 
солиш керак эмас, тайёр картинканинг ўзи етарли. Шундан келиб чиққан ҳолда, 
айнан видео шаклидаги хабарлар, жумладан, фейклар ҳам бошқаларга қараганда 
тез қабул қилинади, репост қилинади ва ишонч билдирилади. [5] 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет