Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке»



Pdf көрінісі
бет264/328
Дата19.01.2023
өлшемі12,18 Mb.
#61977
түріСборник
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   328
Байланысты:
Зарина мақола 722 бет

ФИО автораИсмоилова Мадина Зиёджон қизи 
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти хаттотлик 
ва миниатюра мутаҳасислиги 1-курс магистранти 
Название публикации: «БОБУРИЙЛАР ДАВРИ МИНИАТЮРА САНЬАТИ 
РИВОЖИ» 
Аннотация: Ушбу мақолада йирик давлат арбоби, саркарда, шоир, санъат 
шайдоси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз 
юритилган. Асосан Бобурнинг хаёти давомида қолдирган машҳур шоҳ асари 
«Бобурнома» ҳақида ва унга ишланган ҳинд миниатюралари ҳақида 
келтирилган. 
Калит сўзлар: Арбоб, саркарда, асар, шоир, ҳинд, миниатюра, мемуар, тарихчи, 
шарқшунос, тилшунос, адабиётшунос, санъатшунос, илм-маърифат, шероз, 
ҳирот, табриз. 
“Халқимиз тарихи, қадриятлари, илм-фан, маданият дурдоналарини ҳар
томонлама илмий ўрганиш ва таҳлил этиш муҳим. Ёшларга таълим-тарбия 
беришда маданиятимиз, қадриятларимиз, миллий санъатимиз намуналаридан, 
аждодларимиз томонидан яратилган ва бутун жаҳонга машҳур бўлган ажойиб 
санъат намуналаридан кенг фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда
110
.” 
Буюк ўзбек шоири. олими, давлат арбоби Заҳириддин М ухаммад Бобур 1483 
йил 14-февралда Андижон шаҳрида туғилган. Унинг отаси Умаршайх М ирзо
Темурнинг набираси Фарғона мулкининг ҳокими эди. Заҳириддиннинг онаси 
Қутлуғ Нигор бегим Тошкентнинг машҳур зодагонларидан Юнусхоннинг кизи 
бўлган.
111
Бобурнинг ёшлик йиллари Фарғонада ўтган.
Мирзо Бобурнинг ижтимоий-фалсафий қарашлари ва илмий қизиқувчанлиги 
Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Абдурахмон Жомий, Лутфий ва бошқа Шарк 
ижодкорларининг асарлари таъсирида шаклланди. Отаси вафотидан кейин, 
1494 йили 12 ёшли Бобур Андижон тахтини эгаллади. 
110
Каримов И.А. Тарихий хотира ва инсон омили - буюк келажагимизнинг гаровидир. – Т. Ўзбекистон, 2012 
й., Б-3-4 
111
Ю нусхоннинг кабри хозирги п айтда Тош кент ш азф идаги О ктябрь райони терри-
ториясида (Ш айхантавурда) ж ойлаш ган ва у У збекистан ССР давлати томонидан X V аср
ёдгорлиги сифатида курикланади. 


789 
Бобур 1526 йилнинг апрелида Деҳлининг шимолида жойлашган Панипати 
як,инидаги машҳур тарихий жангдан кейин Султон Иброҳим Луди қўшинлари 
устидан ғолиб келади ва Ҳиндистонда марказлашган давлат — Бобурийлар 
империясини тузади. Агра шаҳрини пойтахти қилиб белгилайди. Бобур 
Ҳиндистон тахтида беш йилгина (1525— 1530) хукмронлик қилган.
У 1530 йил 26 декабрда 47 ёшида вафот этади, Аградаги Нурафшон боғига 
дафн этилади. Бир канча вақтдан кейин, васиятига биноан, унинг жасади 
Кобулга кўчирилиб, Боғи Бобурга қўйилади.
Бобурдан 4 ўғил (Мухаммад Хумоюн, Комрон Мирзо, Мирзо Асқарий, Мирзо
Хинал) ва уч қиз (Гулрангбегим, Гулчехрабегим, Гулбаданбегим) қолган. 
Унинг ўғилларидан Хумоюн, қизларидан эса Гулбаданбегим ўзининг юксак 
фазилатлари, билими ва истеъдоди билан бошқаларидан ажралиб туради.
Бобурийлар Ҳиндистонда 300 йил хукмронлик килдилар. Заҳириддин 
Муҳаммад Бобур ўз даврининг юксак ақлга эга шоҳи бўлган. У ўзининг ўткир 
ақли, нозик табиати, юмшоқ қалби, фаолиятининг кўпқирралилиги билан 
кишини ҳайратда қолдиради. У йирик давлат арбоби, саркарда, олим, шоир, 
санъат шайдоси, ватанпарвар эди. Бобурни шоҳлик салтанати кам қизиқтирар 
эди. Аммо, мамлакат фаровонлиги, маданият юксалишига кенг йўл очган.
Жавохарлал Нерунинг: «Бобурнинг Ҳиндистонга келиши туфайли
Ҳиндистонда буюк ўзгаришлар содир бўлди, санъат ҳаётида, меъморчилик ва
маданиятнинг бошқа соҳаларида янгича тараққиёт юз берди»
112
,— деган 
сўзларида Ҳиндистон тарихида Бобур ва Бобурийларнинг ўрни ва роли юқори 
баҳоланганр.
Бобур ўзининг қиска хаёти давомида жуда катта адабий ва илмий мерос 
қолдириб кетган. Унинг машҳур шоҳ асари «Бобурнома» алоҳида аҳамиятга 
эга. Бобур ўз асарини ғоятда оддий, оммабоп услубда, адабий тилда яратган. 
«Бобурнома» XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларидаги Ўрта Осиё, 
Афғонистон ва Ҳиндистон халқлари тарихи бўйича қимматбахо маълумотлар 
манбаи сифатида беш асрдан буён тарихчилар, шарқшунослар, этнографлар, 
археологлар, тилшунослар, адабиётшунослар, санъатшунослар, географлар, 
зоологлар, ботаниклар ва бошка илм-маърифат аҳлларини бахраманд қилиб 
келмоқда. Шунинг учун ҳам «Бобурнома»нинг XVIII асрдан бошлаб ўзбек 
112
Д ж . Н ер у . Открытие Индии, М., ИЛ, 1955, стр. 272. 


790 
тилидан лотин, голланд, француз, немис, инглиз, рус, хинд, турк тилларига 
таржима қилинади.
«Бобурнома»нинг бизга маълум бўлган миниатюралари нихоятда юксак 
маҳорат билан ишланган. Қўлёзмадаги миниатюралардан айрим намуналар 
миниатюра санъати мутахассислари ва Хамид Сулаймон томонимдан нашр 
этилгандир 
113
.
Ушбу альбомда мазкур қўлёзмадаги 93 миниатюра биринчи марта тўлиқ нашр 
қилинган. Шарк миниатюраларини ўрганувчи ва гўзалликни қадрловчи барча 
кишилар учун хам арзигулик бир бойлик бўлиб қолди. 
Бобурийлар даври ҳинд миниатюраси Темурийлар, Сафавийлар ва Ўрта Осиё 
мактаблари билан махаллий ҳинд мактаблари анъаналарининг ижодий 
уйғунлашуви натижатида яратилди. 
Хумоюн Табризда бўлган пайтида расм санъати билан жуда кизиқади, Бехзод 
шогирдларининг буюк ва хайратомуз асарлари уни мафтун этади. Шох Тахмасп 
саройида Хумоюн машхур рассомлар Мир Саид Али Табризий ва Хожа 
Абдусамад Шерозийлар билан танишади ва 1500 йили Ҳиндистонга қайтганида 
бу икки рассомни ўз саройига олиб келади. 
Беҳзоднинг шогирди Мир Саид Али Табризий ҳинд миниатюраларига 
Темурийлар даври Хирот миниатюра мактаби анъаналарини олиб кирган, Эрон 
миниатюраси анъаналари эса Хожа Абдусамад орқали кириб борган. Шундай 
қилиб, бу икки санъаткор Бобурийлар миниатюра мактабини ривожланишига 
ҳисса қўшган. 
Мир Саид Али Табризий ва Хожа Абдусамад Шерозийлар Бобурийлар 
миниатюра санъатига асос солдилар, сарой кутубхонаси қошида Ҳумоюн 
томонидан ташкил этилган миниатюра санъатининг янги мактабига бошчилик 
қилдилар.
1573 йилда Акбар Кужаротдан уч миниатюра рассоми — Жагоннот, Тара Чанд 
ва Санвал Дасларни ўзининг сарой рассомлик корхонасига олиб келади. 
«Бобурнома»даги Ҳиндистон табиат манзараларини ва хайвонот дунёсини акс 
эттирувчи 32 миниатюранинг кўпчилиги устод Мансур мўйқаламига мансуб. 
113
1969 йил сентябрь ойида ЮНЕСКОнинг Темурийлар даври санъатияи ургаииш 
буинча утказилган халкаро илмий симпозиуми муносабати билан гБобирнома»шшг 
Британия музейи кулёзмасидан танлаб аш нган 32 миниатюра нашр этилди («Бобнрно 
ма» расмларн. тузувчи Х а м и д С у л а й м о н . Тошкент. *Фан» нашриёти. 19691 


791 
Хинд рассомлари эски анъана тусини олган диний шартлиликдан қочиб, 
Бобурийлар миниатюра санъатига инсон характерини, унинг ички рухий 
дунёсини ифодаловчи портрет жанрини олиб кирди.
XVI—XVII асрларда Бобурийлар ҳинд маданияти тараққиётида жуда катта 
роль ўйнайдилар, шу даврда яраталган санъат мўжизалари ҳанузгача бутун 
инсониятни ҳайратга солиб келади. Британия музейидаги «Бобурнома» 
қўлёзмасида 96 миниатюра ва китобнинг бошланишида икки саҳифали зарварақ 
расм бор. Қўлёзманинг формати 21х32,5 см. бўлиб, кўпчилик 
миниатюраларнинг формати 15,5х28 смдир. 96 миниатюрадан иккитаси рангсиз 
график расм шаклида бўлиб, тугалланмаган. 4, 15, 18, 55, 56, 58, 60, 61, 62, 78 
миниатюралардан ташқари ҳамма расмларда рассомлар имзоси бор.
«Бобурнома»га ишланган расмларга қўйилган 81 имзодан шу нарса аниқки, 
«Бобурнома» расмларини ишлашда Акбар саройидаги рассомлардан 41 йирик 
санъаткор қатнашган бўлиб, улар орасида Кесу Кужароти, Рас, Дахнирож, 
Сангар Кужароти, Сорун, Таре, Базҳвоний, шунингдек Ўрта Осиёлик ва 
Эронлик Устод Мансур, Иброҳим Наедош, Абдуллоҳ, Фаррузбек, Жамшид, 
Иброҳим Кахдор ва бошқалар, айниқса, ажралиб туради. 
Ҳинд рассомлик саньатининг мўжизаларидан саналган расмлар Темурийлар 
даврида, Ҳирот, Самақанд, Табриз ва Шерозда тараққий этган рассомлик 
саньати аньаналарининг Ҳиндистонда ижодий ўзлаштирилиб, янги камолот 
босқичига кўтарилганлигидан далолат беради
114



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   328




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет