Эркакларучун фойдаси Седана таркибидаги рух ва мис моддаси эркаклар саломатлиги учун муҳим. Ушбу микроэлементлар қон айланишини яхшилайди, А ва E витаминлари ҳам фойдали ҳисобланади.
Қанча миқдорда истеъмол қилиш керак? Кунига 2-3 чой қошиқдан истеъмол қилиш кунлик меъёр керак.
Седана ёғи Седана ёғидан нафақат таом тайёрлашда, балки косметологияда ҳам самарали фойдаланиш мумкин. Намлантирувчи ва антиоксидантлик хусусияти билан саломатлик ва ташқи кўринишдаги муаммоларни бартараф этади ва шунинг учун ҳам ушбу маҳсулотдан косметик воситалар ва совун ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
Кимларга тавсия қилинмайди? Буйрак ва сийдик пуфагида муаммо бўлганлар седана қўшиб тайёрланадиган таомлардан узоқроқ туриши керак. Етарлича калорияга бой экани, унинг 100 граммида 560 ккал бўлгани сабаб ҳам парҳез қилаётганларга тийилиш маслаҳат берилади.
Қандай сақлаш керак? Қоронғи ва салқин жойда герметик контейнер ичида бўлса, қора седанани уч ойгача сақлаш мумкин. Ярим йил давомида сифати бузилмаслиги ва айнимаслиги учун музлаткичга қўйиш керак.
Қора седана фойдали ва зарарли томонлари
Posted on Iyun 2, 2018Author ShohruhMirzo 12
FacebookTelegramOdnoklassnikiVKTwitterEmail
Бутун дунёга таниқли ва кўпчилик томонидан хуш кўриладиган зиравор қора седана (), фақат таомларга ёқимли қўшимча эмас, балки кўплаб дардлардан халос қиладиган дори ҳам бўлиши мумкин. Уни кўплаб номлар билан аташади – рим калиандри, нигелла, седана, каинджи ва ҳ.к. Унинг уруғлари ёқимли аччиқроқ таъмга эга, шунинг учун кўплаб овқатларга қўшилади.
Бу зиравор айниқса Осиё ва Яқин Шарқда юқори қадрланади. Айнан шу минтақа одамлари илк бор уни дори воситаси сифатида қўллай бошлашган. Айтишларича Муҳаммад пайғамбар (С.А.В) қора седана ҳақида кўп касалликларга даво, фақат ўлим олдида ожиз деганлар экан. Мисрликлар эса у билан фиравнлар қабрларини безатишган. Ушбу ўсимлик нимаси билан фойдали, унинг ёрдамида саломатликни қандай мустаҳкамласа бўлади?