Қора седананинг шифобахш хусусиятлари қадимдан маълум бўлиб, Шарқ табобатида ундан кенг фойдаланилган. Бу ҳақида буюк табиб Ибн Сино шундай деган: “Седана вужуд энергиясини яхшилайди



бет7/7
Дата04.01.2023
өлшемі477,34 Kb.
#60399
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
кора седанаа

Қон босимини тушириш учун. Зиравор уруғларини кукун ҳолатига келтиринг, ҳосил бўлган унни бир стакан қайнаган сув ёрдамида аралаштиринг. Ушбу воситани эрталаб нонуштадан олдин ичинг.
Тиш оғриғида. Кукун ҳолатидаги уруғни зайтун ёғи билан пастасимон қуюқ масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Сўнгра уни тишингизга суртинг.
Буйрак ва ўт қопида тошлар бўлса. Ҳар куни майдаланган уруғларни ва асални аралаштириб истеъмол қилинг.
Томоқ оғриғида. Бир қошиқ майдаланган седана ва бир стакан қайнатилган сувдан тайёрланган дамлама билан томоқни чайиш тавсия этилади.
Уйқусизликда. Бир стакан илиқ сутда чой қошиқ асални эритиб, унга асалга тенг миқдорда майдаланган уруғдан қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани кечки овқатдан бир оз олдин ичинг.
Терининг юқори қавати касалликларида. Қора седана ёғини шикастланган жойларга ҳар куни суртинг.
Шамоллашда. Ўсимликнинг майдаланган уруғларини ўртача катталикда идишга солингда, сутини ёпиб 10 дақиқа қайнатинг. Кейин қопқоқни очиб, бошни сочиқ билан ёпиб идишдан чиқаётган буғлардан 10 дақиқа нафас олинг.
Қора седана зарарли томонлари
Агар сиз тавсия этилган дозадан ошмасангиз, қора седана ҳеч қандай зарар етказмайди. Кўп миқдорда бўлса ичак ва ошқозонга ножўя таъсир қилиши мумкин.
Бу ўсимликдан фойдаланишда гипотониядан азоб чекаётганлар эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак. Ундан бутунлай ҳомиладор аёллар фойдаланмаслиги керак, чунки у бачадон қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.
https://medlife.uz/shifobaxsh-osimliklar-uz/qora-sedana-kirill/


СЕДАНА ШИФОЛАРИ ХАКИДА... (Сураган эдингиз.) СЕДАНА БАРЧА ДАРДЛАРГА ШИФО "Хадис" Дардни берган Аллоҳ унинг шифосини ҳам беради. Шифони эса асосан набототда, неъматлардан бири седанадир. Ҳадиси шарифда седана ўлимданбошқа барча хасталикларга шифодир, дейилган. СЕДАНА ҚАНДАЙ ЎСИМЛИК?Узбекчада седана, арабчада шуниз, форсчада "сиёҳдона", яъни қора дона, русчада чернушка посевная, лотинчада Nigella sativa деб аталади. Седанаўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир, бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳадиси шариф ривоят қилинган. Седана бўйи 70 сантиметрга борадиган бир йиллик ўт ўсимликдир. Пояси текис, юмалоқ, тукдор, тик қадли бўлиб, баргалари 2-3 сантиметр узунликда атсимонбўлинган, Поячанинг пастки барглари бандли, устки барглари бандсиз, кетма-кет ўрнашган бўлади. Гуллари йирик, 5-8 гулбаргларга эга. Уларшохчаларнинг учида алоҳида-алоҳида жойлашган. Меваси ғилофли баргча. Уруғлари уч қиррали, ғадир-будур, қўнғир ёки қора доначалардир.Седана май-июн ойларида гуллайди, уруғлари июл-августда етилади. Седана меваси пишиб етйлишига яқин қолганда ўриб олинади. Уни яхшилабқуритиб, янчиб, уруғлари элакдан ўтказилади ва қуруқ жойларда сақланади. Седана таркибида 0,4-1,5 фоиз эфир мойқ 40 фоизгача ёғ, мелантин ванигеллинг ликозидлари бор. Седанадан шарқ халқлари тадбиркорлик билан фойдаланиб келишган. У кўпинча куядори сифатида ҳам қўлланилган.Седананинг сирка билан аралашмаси ҳуснбузарларни, ўсмаларни йўқотишда ишлатиб келинган. Седана ва асалга иссиқ сув қуйиб, шарбат ҳолатига келтирган ва қовуқ ҳамда буйракдаги тошни Буюк хозиқ табиб Абу Али ибн Сино седана билан айрим кўз касалликларини даволаган. Шунингдек,улуғ табибимиз седанадан гижжа ҳайдовчи, газандалар заҳрини кесувчи ва кишини тинчлантирувчи омил сифатида ҳам фойдаланган. Шунингдек, у меъда оғриқларида ҳам тавсия этилади. Халқ табобатида седана уруғлари асосида тайёрланган дамлама тиш оғриғини қолдиришда Седана барча дардларга шифо Седана ўзбек пазандачилигида ҳам қўлланилади, уни нон устига сепилади, бу нонни чиройли қилибгина қолмай, шифобахш дори сифатида ҳам ҳар куни истеъмол қилинади. Бундан ташқари седана зиравор сифатида ҳамишлатилади. Бодринг, карам, тарвузларни тузлашда ундан фойдаланиш мумкин. СЕДАНАНИНГ ФОЙДАСИ" Тибби Набавий" (Пайғамбаримиз табобатлари)да келтирилишича, "Седана билан нон Шуни айтиб ўтиш керакки, айрим жойларда уни хушманзара ўсимлик сифатида ҳам бодларни суради. Бошнинг ярми оғришини ва ич кетишини тўхтатади. Юзнинг қийшайиши, сакта, қийналиб ва босинқираб ухлаш, хотира фаромушлиги, бош айланиши, кўз тиниши ва кўз олдининг қоронғилашуви каби хасталикларда седана жуда фойдалидир". * * * Жолинус ҳаким унинг фойдалари ҳақида бундай деган: "Седананинг фойдаси кўпдир: Қориндаги дамни ҳайдайди. Меъдадаги қуртларни ўлдиради. Кўзда пайдо бўлган сувни даф қилади. Агар уни товада қовуриб, латтага олиб ҳидласа, зуком хасталиги (грипп) да фойда қилади.Агар майдалаб эзиб, пешонага боғланса, бош оғриғини қолдиради.Сурма каби кўзга суртилса, унинг қизиллигини кетказади. Агар сирка билан қўшиб боғланса, обила (қадоқ)ни кетказади .Қичима касалида ёрдами тегади. Балғамли шишларни қайтаради. Эмизикли она седана еса, сутини келтиради ва пешобни суради. Унинг мойи инсонни ёшартиради, соқол ва сочнинг ўсишини тезлаштирибрангини қорайтиради. У танадаги заҳарларни тортиб олиш хусусиятига эга. * * * Седана шаҳват қувватини орттиради".Атоқли олимлардан Муҳйиддин ал-Арабий айтади: "Амалдорлардан бири жузом (мохов) касалига дучор бўлган эди. Табиблар унинг дардига чора юполмай, бу дардга даво йўқ,дейишди. Иймони мустаҳкам, суннатга комил ихлос қўйган бир киши Пайғамбар алайҳис саломнинг "Седана барча дардларга шифодир", деган ҳадисларини далил ўлароқ келтириб,табибларпииг сўзларини инкор қилди. У седана ва асални қўшиб, дори тайёрлади ва беморни муолажа қила бошлади. Табиблар амалдорнинг тез шифо топганига ҳайратда қолишди". ИБН СИНО СЕДАНА ҲАҚИДА... Улуғ ҳаким Абу Али ибн Синонинг "Тиб қонун» лари" китобида (2-жилд, 590-591-бетлар) седананинг хоссалари ва давоси ҳақида шуидай ёзилган: Хусусан унинг тозалаш хусусияти етарли даражададир. Седананинг табиати учинчи даражада иссиқ ва қуруқдир. У ўткир балғам кўчирувчи, Седана барча дардларга шифо Седана зийнат бобида осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни, айниқса песни кетказади.Седанани совуқ бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, шифо бўлади.Седана ғалвирсимон суякдаги тиқилмаларни очишда жуда яхши воситадир. * * * Унинг сиркада қайнатилгани билан, айниқса санавбар чўпи билан бирга қайнатилгани билан оғиз чайқалса, тиш оғриғига яхши фойда қилади .** Нафас ва кўкрак аъзолари касалликларида: седанани натрун билан қўшиб ичилса, "тикка нафас олиш" касаллигида фойда қилади. ** Чиқариш аъзолари касалликларида: седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради; бир неча кун киндикка суртиб юрилса, ҳайз қонини юриштиради. Уни асалва иссиқ сув га қўшиб ичирилса, қовуқ ва буйракдаги тошларга фойда қилади. * * * Иситмани, хусусан балғам билан савдодан бўлган иситмаларни қолдиради ва йўқ қилади. * * * Седананинг тутунидан газандалар қочади. Бир гуруҳ табиблар седанани кўп истеъмол қилсау ҳалок этади, дейишган. Ундан бир драхмий миқдорида ичилса, қорақурт чаққанида фойда қилади. ҲУСАЙН ИБН БАЙРАМХОННИНГ "ТУҲФАИ ҲУСАЙНИЙ" АСАРИДАН.. Иккинчидир қуруқ-иссиқ седана,Бод кесади, жило беради яна.Қорин қуртларини ўлдирар ҳар он,Киши сийдигини қилади равон. Қовурилгач уни ҳидланса агар,Тумов учун яхши фойда келтирар. ҲАКИМ ДАВОИЙНИНГ "ФАВОЙИД АЛ-ИНСОН" АСАРИДАН Қовуриб ҳидланса седана агар,Тумоқ иллатида фойда келтирар. Яна пес дардига фойдаси бордир,Баҳаққа боғланса кўп нафи бордир.Илон қони агар қўшилса унга,Тери доғи кетар суркаса танга.Қуруқ-иссиқликда иккинчи миқдор,Барча заҳар учун манфаати бор. ХАЛҚ ТАБОБАТИДА СЕДАНАНИ ҚЎЛЛАШИ ... Ибн Сино тавсиясига кўра, седана ва асалдан тайёрланган дамлама буйрак ва пешоб йўлларидаги тошни майдалайдиган дорига айланади. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка бир чой қошиқдаги қора ёки кўк чой солиб, устига 25-35 дона седана ташланади, қайноқ сув қуйилгач оловда 3-4 дақиқа дам едирилади. Сўнг ширинликлар билан истеъмол қилинади, агар асал билан ичилса, шифобахшлиги янада кучаяди. ** Қоринда димланиш ёки ел кучайиб кетса, ёки ичак йўлларини тозалаш учун седана дамламаси энг яхши шифодир. Дамламани тайёрлаш учунярим литрли чойнакка 20-25 дона оловда дам едирила-ди . Дамламани ширинлик, айниқса асал билан ичиш тавсия этилади. * * * Седана дамламаси овқат ҳазмини яхшилашга ҳам ёрдам беради. Бундай дамламани тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка озгина қора чой солиб,сўнгра 20-25 дона седана ташлайсиз. Устидан қайноқ сув қуйиб, оловда 3-4 дақиқа дам едирилади. Ҳазм қилиш учун чойга ўхшатиб ичилади. * * * Киши танасида ҳўллик устун келса, исириқ ва седана уруғини туйиб унга бирор хилширинлик қўшилади ва ҳаммомга кириб, шу аралашмани баданга, бармоқлар орасига яхшилабсуртиш тавсия этилади. * * * Одам тумов бўлганида ҳам седанали чой ичиш яхши фойда қилади. Седанали чой тайёрлашусулини юқорида келтириб ўтдик, фақат бунда унга кўк ёки қора чой солинишининг аҳамиятийўқлигини эслатиб қўймоқчимиз. * * * Иммунитет (тананинг ташқи таъсирларга дош бериши) сусайишида уни кучайтириш учун седанани янчиб, уни асалга аралаштирилади ва ҳар куни наҳорга шундан нўхатдаймиқдордагисини истеъмол қилинади. ЗУФУНУН ТАБОБАТИ СЕДАНА ҲАҚИДА Седананинг бир марталик ичиш миқдори катталар учун 5 грамм, бир кунлиги эса 15 граммдир.Седана ёғини истеъмол қилиш миқдори ярим маҳал (бир маҳал 4,414 грамм), бир марталиси 2,2 грамм, кунлик ичиш миқдори 6,5 граммдир .* * *Шамоллашда хозиқ табиб тавсияси билан қуриган седана уруғидан 5 грамми овқатдан олдинкунига уч маҳалдан ичилса, фойда қилади. * * * Соч тўкилишида (тулки касаллигида) седананинг 15 грамми 50 мл. узум сиркасида бир кунга қолдириб бўктирилади, сўнг сузиб олинган седана ҳавончада яхшилаб туйилиб, сочтўкилган жойга қўйилади .* * * Мижозидаги совуқлик туфайли пайдо бўлган бош оғриғида седананинг 15 грамми 50 мл.узум сиркасида бир кунга қолдириб бўктирилгач, седанаси сузиб олиниб ҳавончада туйилади ваяхшилаб сиқилса суви чиқади, шу сув 3 маҳал бурунга томизилади. Седананинг туйилганидануч маҳал 10-14 кун давомида ичиб борилса ҳам бош оғриғида фойда қилади. * * * Буйракда ва қовуқда тош пайдо бўлса, седананинг туйилганидан 5 граммига 15 грамм тоғ асалини қориб, иссиқ сув билан кунига уч маҳалдан овқатдан олдин ичиш тавсия қилинади. * * * Қовоқ уруғига ўхшаш гижжаларда седананинг 15 грамми туйиб-майдаланиб, Абу Жаҳл тарвузи шарбати (суви) билан қуюқроқ масса тайёрланади ва кунига бир мартаданкечқурунлари киндикка қўйилади. Агар киндик атрофида қизариш бўлмаса, бу муолажа 10 14кун давом эттирилади. * * * Ун каби туйилган седананинг бир миқдори эмадиган бола сийдиги билан аралаштирилиб, қуюқроқ масса гайёрланади ва сўгал чиққан жойга қўйилса, уни туширади. * * * Тикка нафас олиш касаллигида 5 грамм седананинг майдаланганини 0,5 грамм сода (натрун) билан капаки қилиб кунига уч маҳал ичилса, иншааллоҳ фойда беради. * * * Юз фалажида седананинг 60 грамми 200 мл. узум сиркасида бир кунга бўктириб қўйилади,сўнг сузиб олинган седанани ҳавончада яхшилаб туйиб сиқилгандаги суви ҳидланса ёки бурунтагига қўйилса ёки яланса, юз фалажига шифо бўлади. Туйилган седанадан 2-5 граммдан учмаҳал истеъмол қилса ҳам мақсадга эришилади. * * * Седананинг туйилган 15 грамми 25 мл. узум сиркасида бир кунга қолдириб бўктирилади, сўнг шиллиқли яраларга ва яраланган қўтирларга кунига 1-2 мартадан қўйилса шифо бўлади. * * * Тиш оғриғида седананинг 15 грамми 50 мл. узум сиркасига бир кун бўктирилади, сўнг сузиб олинган седана ҳавончада яхшилаб туйилади-да, уни сиқилгандаги суви тиш оғриган жойгаозгина пахтага шимдириб қўйилади. * * * Седанани туйиб, унинг 20 грамми санавбар чўпининг 25 грамми ва узум сиркасининг 100 мл. билан бирга қайнатилади, сўнгра сузилади ва оғиз чайилса, тиш ва милк оғриғига фойдақилади. Бу даво усулларини хозиқ табиб маслаҳати билан амалга оширса бўлади. * * * Сариқ касаллигидан сўнг бемор кўзининг оқида сариқлик сақланса, уни йўқотиш йўли шундай: седананинг 7 донаси бир кунга аёл сутида сақланиб, сўнг сузиб олинади, седананитуйиб, сиқиб олинган суви кўзга томизилса, унинг сариқлиги кетади. СЕДАНАНИНГ ЁҒИ ҲАҚИДА .. Седана ёғининг халқ табобатида олиш усули қуйидагича: седананинг туйиб элакдан ўтказилган унидан 20 мисқоли (100 граммчаси) ва ширин бодоммағзи пўстининг ун кабитуйилганидан 30 мисқоли (150 граммчаси) тагидан олов билан қиздирилган мис лаганга солиб,5 мисқол (25 граммча) оққанд ёки шакар билан илиқ сувда биргаликда хамирга ўхшатибишланади, ишланиш давомида ҳосил бўлган ёғи олинади. * * * Шарқ табобати маркази томонидан тавсия этилган янгича усул қуйидагича: седананинг туйиб элакдан ўтказилган унидан 100 грамми солинган идишга керакли миқдордаги узумсиркаси седанани кўмадиган қилиб қуйилади, етти кун қоронғи жойда чайқатиб-чайқатибсақланади. Сўнгра 500 мл. зайтун ёғи ёки ширин бодом ёғи билан биргаликда то узум сиркаси буғланиб кетгунча буғли сувда қайнатилади, лекин бунда ёғ доғ бўлиб кетмаслиги керак. * * * Яна шу муҳлатда шунчадан миқдорда истеъмол қилинса ва киндик ости қовуқларға суртилса, ҳайз қонини ҳайдайди ва ўлик ҳомилани туширади.* * *Бавосир (геморрой) да седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч маҳалданичиб турилса, фойда беради, шунчасини йўғон ичак оғзига суртилса ҳам давоси бор. * * * Қораталоқ қаттиқлигини кетказиш учун юқоридаги усулда истеъмол қилиш ёки ташқаридан суртиш тавсия қилинади. * * *Седана ёғидан 2 граммини кунига уч маҳалдан тизза кўзига суртилса, унинг оғриқларига даво бўлади. * * * Совуқдан бўлган иситмада седана ёғидан икки-уч ой давомида 2 граммдан кунига уч маҳалдан ичилса, фойда қилади. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида хозиқ табиб биланмаслаҳатлашиб иш тутилса, мақсадга мувофиқ бўлади. * * * Седана ёғи танага суртилса, газандалар яқин ке-лолмайди ва чақмайди. СЕДАНАНИНГ ҒАЙРИТИББИЙ ХОСИЯТИ ҲАҚИДА..... Седана ёғи жигар учун ножўя таъсирга эга. Жигарида оғриқ бўлган ёки унинг фаолиятида ўзгариш бўлган беморларга седана ёғи истеъмол қилиш ман этилади. Ташқаридан суртишмумкин, бу фақат хозиқ табиб ёки шифокор тавсияси билан бажарилади. ХАЛҚ ТАБИБИ САФАР МУҲАММАД ТАВСИЯЛАРИ Қовурилган седанани зайтун ёғига аралаштириб, тумов бўлган кишининг бурнига томизилади . * * * Ҳайз келмай қолганида 15 грамм седана, 30 грамм арпабодиён бир стакан сувда қайнатилиб,уч маҳал бир ош қошиқдан етти кун давомида ичилади. Бу қайнатма шамоллашда ҳам ёрдамберади. * * * Седана уруғини куйдириб, ёғ ёки хинага аралаштириб бошга суртилса, соч тўкилишининголдини олади. * * * Седана уруғини аччиқ тарвуз (ханзил) сувига қўшиб киндик остига суртилса, қориндагиқурт-гижжаларни туширишга ёрдам беради. * * * Бавосирни даволашда седана уруғидан кунига 0,5-1 граммдан икки-уч маҳал истеъмолқилиб юрилади. Вазелин ёки мол ёғига аралаштириб касал жойга суртилса ҳам ёрдам беради.. Группага Гульнора киритди..



#ФойдалиМаслахатлар
https://ok.ru/videogif/topic/66955083385823

Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет