Қон босимини гипертониянинг илк босқичларида самарали туширади.
Саратон ҳосилаларини ўсишини секинлаштиради, уларни пайдо бўлишини олдини олади.
Сочларни қайта тикланишига ёрдам беради.
Аёлларда сутни кўпайтиради.
Организмдан токсинларни чиқаради.
Бундай кенг қамровли таъсири учун қора седана кўп касалликларни профлактикаси ва даволанишида қўлланилади. Уруғ жигар, ичак, ўт қопи ва меъда касалликларида ёрдам беради. Унинг асосида тайёрланган воситалар қорин дам бўлиши, диареяда ёрдам беради ва овқат ҳазм қилинишини яхшилайди.
Ўсимликнинг фойдали ва зарарли томонлари олимлар томонидан ўрганилгандан кейин, бугунги кунда фармасевтика ва косметикада дори препаратлари ва фойдали мазлар ишлаб чиқариш қўлланилмоқда. Ҳозир, айниқса қора седана ёғига талаб катта. Буни ўзингиз ҳам косметика дўконларида кузатишингиз мумкин.
Қора седана – қўлланилиши Организмнинг зарарли таъсирларга қарши туриш қобилиятини ошириш, соғлиқни мустаҳкамлаш учун шарқ табиблари тез-тез қора седанани истъемол қилиб туришни маслаҳат беришади.