Қора седананинг шифобахш хусусиятлари қадимдан маълум бўлиб, Шарқ табобатида ундан кенг фойдаланилган. Бу ҳақида буюк табиб Ибн Сино шундай деган: “Седана вужуд энергиясини яхшилайди


Қора седананинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари: Уни қандай истеъмол қилиш керак?



бет4/7
Дата04.01.2023
өлшемі477,34 Kb.
#60399
1   2   3   4   5   6   7
Байланысты:
кора седанаа

Қора седананинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари: Уни қандай истеъмол қилиш керак?
Қадимги ҳинд табобати ва Вавилонда гўзаллик ҳамда узоқ умр кўриш учун турли элексир ва косметик воситаларга қўшилган қора седананинг саломатлик ва ташқи кўринишга қўшадиган ҳиссаси бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Фото: Getty Images
Қора седананинг оқидан қандай фарқ қилади?
Седана қайси мамлакатда етиштирилганига қараб фарқ қилади, аммо унинг ранги тозаланган ёки йўқлигини билдиради. Бутуни қора рангда, мағзи эса ёрқин ор рангдан жигарранггача бўлиши мумкин. Тозаланмаган қора седана витамин ва микроэлементларга бой экани билан фойдали ҳисобланади.
Қора седананинг фойдали хусусиятлари
Қора седана кальцийга бой экани билан рекордсмен ҳисобланади. Унинг 100 граммида ушбу микроэлементнинг деярли кунлик меъёри (1000 мг) мужассам бўлади. Шунингдек, таркибидаги рух моддаси суякларни мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.
Седана «ёмон» холестеринларни камайтириш хусусиятига эга бўлган антиоксидантларнинг кони. Қолаверса унда қон босимини назорат қилувчи магний ҳам мавжуд.
Терини мустаҳкамлайдиган, унинг эластиклигини оширишга ёрдам берадиган E витамини мавжуд экани сабаб ҳам терини седана ёғи билан массаж қилиш тавсия қилинади.
Таркибидаги фойдали ёғлар боис ушбу маҳсулот ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди. Ундаги антиоксидантлар иммунитетни мустаҳкамлайди, клетчаткалар эса жигарни ҳимоя қилиб, организмдан токсинларни чиқариб юборишга ҳисса қўшади.
Аъло кайфият
Кальций ва магний бирикмаси асабийлик ва стрессга қарши яхши самара беради. Триптофан ва тиамин эса организмда «бахт гормони» серотонин ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
Аёллар учун фойдаси
Седанада организм учун зарур бўлган кальций, темир, B витамин, рух, фосфор, магний ва селен мавжуд экани сабаб ҳам энди она бўлган аёлларга канда қилмаслик тавсия қилинади. Шунингдек, менопауза вақтида ҳам яхши самара беради. Унинг таркибидаги фитоэстроген, аёллар гормони эстрогеннинг ўрнини босади ва организмни эрта қаришининг олдини олади.
Шарқ фитотиббиётида қора седана эшитиш ва кўриш қобилиятини яхшилаши, хотирани мустаҳкамлаши ҳаттоки оқарган сочлардан қутилишга ҳам ёрдам бериши таъкидланган. Японияда оқ сочли аёл ва эркаклар ўртасида тажриба ўтказилган бўлиб унга кўра ҳар бир иштирокчи кунига икки қошиқда қора седана истеъмол қилган. Орадан икки ой ўтиб иштирокчиларнинг сочлари қорая бошлаган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет