Ўзбекистон республикаси


-ан морфемасидир» 1 . «Девон»нинг ўзидаги мисол  ҳам 11- асрда туркий тилда  -ан



Pdf көрінісі
бет126/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-ан
морфемасидир»
1
. «Девон»нинг ўзидаги мисол 
ҳам 11- асрда туркий тилда 
-ан
кўрсаткичининг кўпроқ кичратйиришни 
билдирадиган қўшимча эканини исбот қилади.
Бугунги ўзбек тилида 
-он
(тарихий -ан) қўшимчаси маъносида 
силжиш юз берган: «катталаштириш», «улуғлаш». 
Ўғлон
сўзи ҳозирги 
ўзбек тилида ҳам асосан ёш кишига ишлатилади, аммо ўзбек тилида у 
катталаш-эркалаш маъносини ифодаловчи восита сифатида қўлланмоқда. 
Мисол: 1. 
Залнинг тўрида, кичкина холдор бир эшикча ёнида, атлас 
кўрпача устида ўн беш ёшлар чамалик қизил духобадан кийинган кўркам 
бир 
ўғлон
 палов еб турар эди
(А.Қод.).
2
. «Ўзбекистон» номли тулпорда 
ўғлон
 
Оппоқ тўлқинларда этарди парвоз... 
Ёвни пулемётдан қийратган 
ўғлон
,
Анави эмасми менинг жигарим 
(Ҳ.Ғ улом). 
1
Ғуломов А.Ғ. Республика олий мактабларида ўзбек тилшунослиги дисциплиналари // Ўзбек 
тили нутқ маданияти масалаларига бағишланган республика тилшунослик конференцияси. –Т., 1969, 54- 
бет. 


249 
-чақ (-чак, -чиқ)
қўшимчаси эски туркий тилда ҳам, эски ўзбек 
адабий тилида ҳам кичрайтириш ва эркалаш шакли сифатида кўзга 
ташланади: 
бақачуқ
(бақанинг кичкинаси)
1
,
келинчак
(ёш, янги келин, 
Фурқат). 
Ўзбек тилида 
-чак, -чоқ, -чиқ
морфемали сўз (
ўргимчак, луччак, 
арғимчоқ, қўғирчоқ, ўқчиқ
каби) борки, у ҳозирги замон ўзбек тили нуқтаи 
назаридан асос ва қўшимчага ажратилмайди. Лекин, шунга қарамасдан, бу 
сўз таркибидаги қўшимча, барибир, сўзга кичрайтириш оттенкасини 
ишора қилиб туриши сезилади. 
Ўзбек тилида каммаҳсул ҳисобланадиган, ҳатто баъзиси ўз вазифа ва 
маъносини йўқотган қўшимча борки, у ўзбек адабий тилида жуда кам 
қўлланади. Баъзисининг, масалан, 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет