248
ва кўплик) қўллангани эслатилади. Лекин «Девон» нинг ўзида
-ан
қўшимчасининг кичрайтириш маъносида изоҳланганини учратамиз:
ўғлан
биликсиз
-ёш болада ақл йўқ,
иккиз ўғлан
-эгизак бола (Индекс, 141,160).
Кўринадики
-ан
кўплик қўшимчаси деб ҳисобланган ўринда
таркибида
ўғлан, эран
сўзи бўлган бирикманинг ҳоким компоненти
феълнинг биргалик нисбати шаклида,
-ан
бирлик деб ҳисобланган ўринда
эса феъл сўз аниқлик нисбат ва бирлик шаклида. Демак,
ўғлан, эран
сўзининг бирлик ёки кўпликни кўрсатиши у билан боғланган феъл орқали
аниқланади, бирликда қўлланганда кичрайтириш-эркалаш маъносини
беради.
Бу ҳақда проф. А.Ғуломов ёзади: «Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону
луғотит турк»и ҳақида кўп гапирилади-ку, лекин унга танқидий ёндашиш
ҳақида индалмайди, ундаги хато чуқур анализ билан тўла, очиқ
кўрсатилмайди. Масалан, Маҳмуд Кошғарий
ўғлон
сўзидаги
-он
аффиксини кўплик кўрсаткичи деб изоҳлайди (тожик тилидаги кўплик
кўрсаткичи -он каби). Ҳолбуки, бу
аффикс кичрайтириш-эркалаш
билдирадиган маълум
Достарыңызбен бөлісу: