Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет157/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

 
 
6-§. Нисбат категорияси 
 
Нисбат категорияси ҳақида умумий маълумот
. Тилшуносликда
феъл нисбати (даражаси) энг кўп мунозарага бағишланган мавзудан бири.
Ўзбек тилшунослигида нисбат феълнинг луғавий шакл категорияси 
сифатида атрофлича тадқиқ этилган. Шу боисдан бу масала 1970 йилда 
унинг моҳиятини белгилаш даражасида ва иккинчи марта 1975 йилда 
турли қурилишли тилда нисбатнинг хусусияти структур-типологик асосда 
муҳокама қилинган. Бироқ нисбат ўтимли-ўтимсизлик, каузатив, шахс-сон, 
фаол ва нофаол қурилма тугунига дахлдор бўлиб, ҳозиргача феъл 
мавзусига доир барча тадқиқотдан у ёки бу даражада ўрин олиб келаётган 


286 
бўлса-да, ўзининг тугал ечимига эга бўлмаган. Ўзбек тилшунослигида 
нисбат категориясини ўрганган барча тадқиқотчи фикрини уч гуруҳга 
бирлаштириш мумкин: 
1)
нисбат шакли ҳаракатнинг бажарувчи ва объектга муносабатини 
ифодалайди; 
2)
нисбат категорияси ҳаракатнинг бажарувчи ва объект орасидаги 
боғланишини тавсифлайди;
 
3)
нисбат категорияси ҳаракатнинг субъектга муносабатини 
ифодалайди. 
1
 
Ўтимли-ўтимсизлик ва нисбат тушунчаси ҳамиша боғлиқ тушунча 
сифатида қаралади. Чунки феълнинг бош луғавий шакли сифатида нисбат 
қараладиган бўлса, феълнинг валентлиги аввало унинг ўтимли-
ўтимсизлигига таъсир қилади. Нисбат моҳиятини белгилашнинг 
муаммолиги унга диалектик боғлиқ бўлган ўтимли-ўтимсизликка турлича 
қарашнинг мавжудлиги билан ҳам белгиланади. Чунки уни айрим 
тадқиқотчилар грамматик ҳодиса дейишса, бошқаси луғавий моҳият 
сифатида қарашади. Ўтимли-ўтимсизликни луғавий ҳодиса сифатида 
қаровчи фикрини қуйидагича асослашади: 
Биринчидан, ўтимли-ўтимсизликни мунтазам ифодаловчи шакл 
тизими ўзбек тилида мавжуд эмас; 
Иккинчидан, ҳар қандай феъл ҳам ўтимли, ҳам ўтимсиз шаклга эга 
эмас. 
Тўғри, айрим нисбат шакли мунтазам равишда ўтимли-ўтимсизлик 
учун хизмат қилади. Бироқ у феъл туркумини бошдан-оёқ қамраб 
ололмайди, балки унинг айрим гуруҳи билан чекланади.
Нисбат категорияси феъл луғавий маъносига бошқа категорияга 
нисбатан кўпроқ таъсир қилиши билан ажралиб туришини таъкидлашади.
Бу унинг феъл ўзак-негизига қўшилиш ўрни билан белгиланади. Умуман 
1
Ғуломов А. Феъл. –Т., 1954. –Б. 56; Ҳожиев А. Феъл. –Т.: Фан, 1973. Ўзбек тили 
грамматикаси. –Т.: Фан, 1975; Нигматов Х.Г. Функциональная грамматика тюркоязычных памтников ХI–
ХII вв. –Т.: Фан, 1989; –Б. 82; Султонсаидова С. Ўзбек тилидаги грамматик категориянинг ўзаро 
муносабати: филол.фан.докт.дисс. ...автореф. –Т., 1994, –Б. 48; Аъламова Н. Ўзбек тилидаги феълда 
нисбат категорияси: монография. –Т.: Фан, 1992; Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., 
Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –Б. 130–139. 


287 
олганда, нисбат категорияси бўйича билдирилган фикр қанчалик ранг-
баранг бўлмасин, уни бир жиҳат бирлаштириб туради: нисбат шакли 
феълга хос категориал тизим.
Жаҳон тилшунослигида нисбат категориясининг моҳиятини 
белгилашдаги қараш ҳам учга бўлинади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет