Ўзбекистон республикаси


кийди . (М.Исмоилий) - Ғуломжон апил-тапил  кийинди



Pdf көрінісі
бет165/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

кийди
.
(М.Исмоилий) -
Ғуломжон апил-тапил 
кийинди
. 2. 
Далабой бирпас безрайиб турди-да, уни ғудраниб 
сўкди
. (Ў.Ҳош.) - 
Далабой бирпас безрайиб турди-да, ғудраниб 
сўкинди. 
Кўринадики, 
феълнинг аниқ нисбатдан ўзлик нисбат шаклига ўтиши натижасида, 
биринчидан, ўтимли феъл ўтимсизлашаётган бўлса, иккинчидан воситасиз 
объект гап қурилмасидан чиқиб кетмоқда.
1
Аъламова М. Ўзбек тилидаги феълда нисбат категорияси: монография. –Т.: Фан, 1992. –Б. 43.
2
Ҳожиев А. Кўрсатилган асар. –Б. 33
3
Миртожиев М. Ўтимсизлик ва ўзлик нисбати // Ўзбек тили ва адабиёти, 1983, -№ 2. –Б. 34–
36; Миртожиев М. Мажҳул нисбат масаласи // Ўзбек тили ва адабиёти, 1985, -№ 2. –Б.35–37. 


298 
Аниқ нисбатдаги феъл ўзлик нисбатига ўтгач, қуйидаги семантик-
синтактик ўзгариш юз беради.
1.Феълнинг семантикаси ва шунга мувофиқ, синтактик бошқарув 
ҳам ўзгаради: 
Уста болани четга сурди ва йўл очди – Уста четга сурилди

Биринчи гапда сурилган объект бола, субъект эса уста. Иккинчи гапда 
сурилган ҳам, сурган ҳам устанинг ўзи. 
2.Аниқ нисбатдаги феъл ўзлик нисбатига икки хил шаклда ўтиши 
мумкин. 
Гулбаҳор Фазилатни ўқишга 
тайёрлади
: 1. Гулбаҳор 
ўқишга
тайёрланди
. 2. 
Азиза ўқишга 
тайёрланди
. Биринчи гап аниқ нисбатдаги 
феълли гапнинг семсантик муқобили эмас. Лекин субъект мақоми 
ўзгаришсиз сақланган. Иккинчи гапда субъект ва объект мақоми ўзгарган, 
шу боисдан уни асос гапнинг семантик вориси ва синтактик ўзгариши 
сифатида қараш мумкин. Феъл икки кенгайтирувчили (субъект, объект) 
бўлганда у аниқ нисбатдан ўзлик нисбатига ўтганда, объект субъектга 
айланар экан, унда дастлабки субъектнинг мақоми ва таъсири нолга 
айланади. Масалан, 
Ҳалима кўйлакнинг чокини сўкди
– 
Кўйлакнинг чоки 
сўкилди
. Чунки бунда чок биров томонидан эмас, балки ўз-ўзидан 
сўкилган бўлади. 
Ўзлик нисбатидаги феъл моҳият эътибори билан орттирма ва 
мажҳул нисбатга қарама-қарши туради. Масалан, ўзлик нисбатида субъект 
фаол ва ҳаракатнинг бевосита бажарувчиси бўлса, орттирма ва мажҳул 
нисбатдаги феъл нофаол (пассив), бажаришга ундовчи субъкт сифатида 
намоён бўлади. Умуман олганда, ўзлик нисбат аффикси субъектга 
айланган ёки субъект мақомидаги бажарувчини фаоллаштиради. Бошқа 
нисбатда эса субъект фаол ҳам нофаол ҳам, бажартирувчи ҳам, биргаликда 
ҳаракат қилувчи ҳам бўлиши мумкин.
Айрим ҳолда грамматик шакл ўзлик нисбатники бўлса-да, бу шакл 
ҳаракатнинг бажарувчига қайтишини, бажарувчи ҳам ҳаракат объекти 
эканини билдирмайди. 
Бир маҳал Ғуломжон туйнукдан эриниб чиқаётган 
тутунга қараб 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет