Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет158/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

семантик йўналиш
тарафдори (Ф.Ф.Фортунатов, А.М.Пешковский, 
Р.О.Якобсон ва бошқ.) нисбатнинг семантик томонига асосий эътибор 
беради; 
синтактик йўналиш
тарафдори (А.В.Исаченко ва бошқ.) бу 
категория феълнинг эгага муносабатини кўрсатади деган қарашни илгари 
суришади; 
семантик-синтактик йўналиш
тарафдори юқоридаги ҳар икки 
қарашни бирлаштиради (А.И.Моисеев ва бошқ.)
1
Туркийшуносликда нисбатни сўз ясовчи-шакл ясовчи восита 
сифатида қараш ҳам маълум вақт урф бўлиб
2
, бунинг натижасида 
феълнинг нисбат кўрсаткичли шакли ҳатто изоҳли луғатдан ҳам ўрин 
олди. Масалан, ҳақиқатан ҳам, ўзбек тилидаги айрим феъл бутунлай 
семантик ўзгаришга учрайди: келмоқ – келишмоқ, кермоқ – керилмоқ, 
оғримоқ – оғринмоқ, севмоқ – севинмоқ, сурмоқ – суриштирмоқ каби. 
Аммо айрим феълдаги семантик силжишга қараб нисбат шаклининг сўз 
ясовчилик хусусиятига эгалиги ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Мисолга 
эътибор қилайлик: 
а) 
гапир – гапиртир –гапиртирилди

б) 
юв – ювин – ювинтир

в) 
ишла – ишлаш – ишланди

Далилдан маълум бўладики, нисбат шаклининг қўшилиши 
натижасида вужудга келадиган семантик ўзгариш шакл ясалиши 
чегарасидан ташқарига чиқмайди ва бундай ҳолни барча луғавий шакл 
1
Храковский В.С. Очерки по общему и арабскому синтаксису. –М.: Наука, 1973. –С. 168; 
Нурмонов А., Шаҳобиддинова Ш., Искандарова Ш., Набиева Д. Ўзбек тилининг назарий грамматикаси. 
Морфология. –Т.: Янги аср авлоди, 2001. –Б. 124.
2
Баскаков Н.А. Выражение глагольных категорий в тюркских языках // Типологрия 
грамматических категорий. –М.: Наука, 1975. Иванов С.Н. Родословное древо тюрок Абул-Гази-Хана. –
Т.: Фан., 1969; Нигматов Х.Г. Функциональная грамматика тюркоязычных памтников ХI–ХII вв. –Т.: 
Фан, 1989. –Б. 82. 


288 
ясовчи восита сирасида ҳам кузатиш мумкин. Бироқ нисбат шаклидаги 
феълни изоҳли луғатда беришганда ҳам, барибир нисбат кўрсаткичини сўз 
ясовчи сирасига қўйишмайди. Демак, бундан нисбат сўз ясайдими ёки 
нисбат шаклини олган феъл тадрижий тараққиёт натижасида лексемага 
айланадими деган саволни қўйган ҳолда муаммога муносабат билдириш 
лозимлиги уқилади. Кўринадики, масалага сўз ясалиши ва сўзшаклнинг 
лексемага айланиши ҳодисасини фарқлаш асосида ёндашув муаммога 
ечимига олиб келади. Албатта, барча борлиқ, хусусан тил ҳодисасида 
бўлгани каби луғавий шакл кўрсаткичида ҳам сўз луғавий маъносига 
таъсир кучи даражали характерга эга. Бошқача айтганда айрим луғавий 
шакл ҳоисил қилувчи кўрсаткич ўзи бирикаётган сўзнинг луғавий 
маъносини кўпроқ ўзгартирса, бошқасида ўртача, айримида ўта суст 
бўлади. Масалан, равишдош шакли феълнинг маъносини оз, сифатдош 
ўртача, ҳаракат номи эса кучли ўзгартиришга қо.
Тилшунослар нисбат шаклининг моҳияти ҳақида сўз юритишганда 
кўпроқ унинг бошқарувга таъсир қилиш имкониятига эътибор 
қаратишади. Шу боисдан валентликнинг тубдан ўзгариши уни гоҳ тўла 
синтактик, гоҳ соф семантик ҳодиса сифатида қарашга олиб келишади. 
Ўзи бирикаётган сўзнинг валентлик имкониятига кучли таъсир қилиш 
бошқа категория ва шаклда ҳам мавжуд. Масалан, эгалик категорияси 
кўрсаткичи асос сўзнинг валентлик имкониятига сифат жиҳатдан таъсир 
қилса, яъни унинг сонини ўзгартирмасдан, бирикувчининг семантик 
жиҳатдан мувофиқлигини таъминласа, кичрайтириш-эркалаш шакли асос 
сўз валентлигининг миқдорий жиҳатига таъсир кўрсатади.
Тўғри, нисбат шаклида луғавий маънога таъсирнинг кучлилиги унинг 
асос сўзни танлашида кўзга ташланади. Масалан, айрим нисбат шакли 
феълнинг баъзи грамматик маъно гуруҳини танласа, бошқаси буни инкор 
қилади. Ўзлик нисбат шакли баъзан ўтимли, баъзан ўтимли феъл гуруҳини 
танласа, орттирма нисбат қўшимчаси ўтимсиз феълни ўтимлига 
айлантиради.
Ўзбек тилида нисбатнинг беш тури ажратилади ва унинг айрими ўзига 
хос фонетик вариантга эга: 
Нисбат 
Бош шакли 
фонетик 


289 
варианти 
Аниқлик 
нисбати 


Ўзлик нисбати 
-н/-л 
-ин/-ил 
Мажҳул нисбат
-н/-л 
 - ин/-ил 
Орттирма 
нисбат 
-дир, -газ, -т, -из, -
ир, -ат, -сат 
-тир, -гиз, -каз, -
киз, -қаз 
Биргалик 
нисбати 
-ш 
-иш 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет