Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет177/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

- а/ й
 шакли
-а/й шакли якка ҳолда қўлланиб равишдошли 
бирикма ҳосил қилиши кам учрайдиган ҳодиса. Якка ҳолда қўлланганда бу 
шаклли равишдош фоилнинг бир ҳаракатни бажарган ҳолда тезлик билан 
иккинчи ҳаракатни бажаришга ўтишини ифодалайди: 
Жўхори туяётган 
хотини унинг қўлидаги тугунни кўриб, келисопни қ ў я чопди.
1
 

а/й
равишдош шакли алоҳида қўлланар экан, тобе феъл маъносидаги 
«ҳаракат» маъно бўлакчаси «сиқилиб», бўшаган ўрин «тарз» маъноси 
билан тўлдирилади ва бундай феъл «тарз маъносидаги ҳаракат» 
умумийлигига эга бўлади. Аммо мазкур шакл ҳосил қилган 
равишдошнинг такрорий ҳолда ҳоким феълга боғланиши нутқда кўпроқ 
кузатилади. 
Шакл такрорий равишдош ҳосил қи экан, бундай феълда «тарз» 
маъноси ҳам, «ҳаракатнинг давомийлиги» маъноси ҳам юзага чиқади. 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас.муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.: 
Фан, 1972, –Б. 519. 


325 
Хўш, бунда «давомийлик» маъносини ҳам равишдош шакли таъсирида 
вужудга келган дейишга асос борми? Йўқ, албатта. Чунки ҳар қандай 
феъл(ҳатто кесим вазифасида келганда ҳам) такрорий қўлланар экан, 
давомий ҳаракат/ҳолат англашилади. Қиёсланг: 
Кейин э н т и к и б-э н т и 
к и 
б йиғлаб юборди 
– Ранги ўчган куйи лаби титраб, юзимга қараб т у р 
д и-т у р д и-да, Омонни кўтариб уйга кириб кетди 
(Ў.Ҳош.)
.
Аён 
бўладики, -
а
ғ
й 
шаклли такрорий равишдошда «давомлилик» маъно 
бўлакчаси такрорлаш таъсирида туғилган маъновий ўзгариш бўлиб, бу 
равишдош кўрсаткичининг луғавий шакл сифатида феъл маъносига 
таъсири эмас. 
-а/й
шакли луғавий шакл сифатида ўзи қўшилиб келган 
лексема маъносига «тарз» маъно оттенкасини орттиради, холос: 1
. С ў р а 
й-с ў р а й Маккани топибди. 2. Т о м а-т о м а кўл бўлур
(Мақ.). 
Мавжуд грамматикада 
-а/й
шаклли қўшилмага нисбатан «..феъл 
формаси такрорланиши билан равиш ясалади..» деб қуйидаги мисол 
келтирилади
:”Бозорда қари чолни ўғри дея тутди, У р а-с у р а шўрликни 
подшо
сари элтди 
(Ҳ.Олимжон)”.
1
Бизнингча, «
ура-сура» 
шакли 
феълликдан тамоман халос бўлгани йўқ, у равиш(тарз) ва 
феъл(ҳаракат)лик маъносини ўзида сақлаган равишдош шакли. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет