Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет175/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

Ўзгаловчи 
категорияси 
тадқиқи 
тарихидан. 
Академик 
И.И.Мешчанинов таъкидлаганидек, дунёнинг барча тилида феъл гап 
таркибида у ёки бу бўлак вазифасида келиши учун маълум бир шаклни 
қабул қилади. Қизиғи шундаки, феълни гап таркибига олиб кирувчи 
бундай шаклнинг ҳар бири ўзининг турли атамасига эга. Масалан, ҳаракат 
номи – рус тилида феълнинг ноаниқ шакли – «инфинитив», Европа тилида 
«герундий», арабча «масдар», сифатдош – русча «причастие», европача 
«партицип», арабча «исми фоил» ёки «исми мафъул», равишдош – русча 
«деепричастие», европача «адвербиюм», соф феъл – русча «феълнинг 
тусланган шакли», европача «вербум финитум», арабча «феъл» каби атама 
билан юритилади. Лекин бу тўрт турдаги шакл тизими (ўзбек тилида) 
ўзининг махсус атамасига эга эмас. Рус тилшунослигида бу сира феълнинг 
функционал формаси деган ноаниқ атама билан бирлаштирилади ва ўзбек 
тилшунослигига ҳам бу калька асосида кириб келади. Атаманинг 
ноаниқлиги ва категориянинг номи бўла олмаслиги ҳақида кўпгина 
тилшунос фикр билдирган. Аммо бу категория учун умумий бир 
лексемали қулай атамани камдан-кам тадқиқотчи таклиф этган. Жумладан, 
И.И.Смирницкий
1
бу тизим учун «категория репрезентации» атамасини 
қўллайди. Туркийшуносликда ҳам бу атама. Ҳ.Неъматов томонидан 
маъқул деб топилди.
2
Ўзбек тилшунослигида мазкур категория учун 
бирмунча муносиб ном Б.Менглиев томонидан таклиф этилди. Умумий 
ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартида бу ҳодисага нисбатан – феъл 
тури атамаси қўлланди.
3
Аммо бу атамани ҳам муайянлаштириш лозим. 
Чунки 
тури
деган тушунча ўта мавҳум. Атама хилма-хиллигига йўл 
1
Смирницкий А.И. Морфология английского языка. –М.: Изд. лит. по иностр. яз., 1959. 
2
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Изд. 
Фан, 1989. 
3
Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури. Она тили. Адабиёт. 
«Таълим тараққиёти». 1-махсус сон. –Т:. Шарқ, 1999. –Б. 95–96 


319 
қўймаслик мақсадида бошқа яна бир янги атамани киритиш фикрида 
эмасмиз. 
Тур
атамасига қараганда 
ўзгаловчи 
атамасини қўллаш ҳодиса 
моҳиятига яқинроқ бўлгани боис, ишда феълнинг ўзгаловчи категорияси 
терминидан фойдаланиш маъқул деб топилди.
Айтилганидек, шўро тилшунослигида феълнинг функционал шакли 
алоҳида морфологик категория сифатида қаралган эмас. Лекин унинг ички 
бўлиниши(равишдош, сифатдош, ҳаракат номи)га нисбатан 
морфологик 
категория
атамаси қўлланилиб келинган.
1
Ҳақиқатдан ҳам, бир қарашда феъл тури категорияси(равишдош, 
сифатдош, ҳаракат номи)нинг ҳар бир шакли маълум бир умумийликка эга 
бўлиб, бу умумийлик алоҳида шакл (равишдош шакли ,сифатдош шакли, 
ҳаракат номи шакли) хоссасидан тикланганидан категориал моҳиятдек 
тасаввур уйғотиши табиий. Зеро, ҳар қандай морфологик категориянинг 
субутий хоссаси бўлмиш «икки ёки ундан ортиқ оппозицияда турувчи, 
бир-бирини тақозо ва ўз навбатида, инкор этувчи, бир грамматик маъно 
тагида бирлашадиган грамматик шакл тизими» белгиси бу ҳодиса учун 
ҳам хос. Дейлик, равишдош кўрсаткичи бўлмиш 
-а /й, -(и)б, -гач, -гунча, -
гани, -ганда, -ганча 
шакли категориянинг юқорида зикр этилган мумтоз 
таърифига мувофиқ келади. Бироқ, муаммога тасаввуф диалектикасининг 
зот ва тажалли, мумтоз тилшуносликнинг категориал ва нокатегориал 
маъно каби умумфалсафий ва умумлингвистик методологик омилидан 
келиб чиққан ҳолда ёндашиш, шунингдек, бу шакл ўзаро равишдош 
моҳиятининг ҳусусийлашуви асосида фарқланадими деган саволни 
кўндаланг қўйиш масала моҳиятига чуқурроқ кириб бориш учун туртки 
вазифасини ўтайди. 
Маълумки, ҳар бир шакл ўзи мавжуд категория умумий грамматик 
маъносини парчалайди - хусусийлаштиради. Демак, равишдош шакли бир 
бутун ҳолда алоҳида морфологик категорияни ташкил этар экан, унда 
унинг ҳар бир шаклига категория умумий грамматик маъносини 
ҳусусийлаштириш талаби қўйилади. Агар юқорида саналган шаклнинг 
зотий моҳияти ўзи мансуб категория умумий грамматик маъноси 
жузъийлашмаси ва, шунингдек, ўзи мансуб йирикроқ моҳиятнинг парчаси 
1
Менглиев Б.Р. Морфологик воситаларнинг маъновий хусусияти ва синтактик имкониятлари: 
филол. фан. номз ... дисс. –Бухоро, 1995, –Б. 82.


320 
бўлмаган, бироқ шундай кўринган, аслида ўзга категория умумий 
грамматик маъносининг ўзидаги тажаллиси билан ажралса, у яхлитлик 
сифатидаги алоҳида категориал моҳиятни ташкил эта олмайди. Равишдош 
шакли бир-биридан равишдошлик умумий грамматик маъноси 
парчаланиши асосида эмас(ваҳоланки, равишдошлик умумий грамматик 
маъноси парчаланмайди, балки, ҳар бир шаклда шу ҳосила такрорланади), 
балки ўзи учун нокатегориал бўлган лисоний унсур - замон, тасдиқ / 
инкор, пайт, мақсад, тарз, давомлилик каби ўзга категория маъноси 
тажаллиси асосида зидланади. Зиддият белгиси равишдош учун хусусий 
бўлмай, унинг шакли, кўриниши учун, юқорида таъкидланганидек, ёндош 
маъно. Демак, аён бўладики, 
-а / й, -(и)б, -ганча
шаклидаги «ҳолат», 
«давомийлик» маъноси тарз категориясининг,
-гунча, -гач, -ганда
шаклидаги пайт маъноси замон категориясининг, 
-гали, -гани
шаклидаги 
«мақсад» маъноси майл категориясининг равишдош шаклидаги инъикоси. 
Маълумки, ҳодисада синтезланган ўзга ҳодиса тажаллиси идрокий йўл 
билан четлатилса, нарсанинг зотий моҳияти ойдинлашади[3]. 
Бу ҳолни сифатдош ва ҳаракат номи шаклида ҳам кузатиш мумкин. 
Чунки сифатдош шакли ўзаро замон, ҳаракат номи шакли эса қўлланиш 
меъёри белгиси асосидагина фарқланади, холос. 
Аён бўладики, феъл тури шакли бўлмиш равишдош, сифатдош ва 
ҳаракат номи алоҳида-алоҳида парадигмани ташкил этади, бироқ бу 
парадигма равишдош, сифатдош, ҳаракат номи умумий грамматик 
маъносининг хусусийлашмаси эмас, балки равишдош, сифатдош, ҳаракат 
номи табиатини тўсувчи, уни мураккаблаштирувчи ўзга, улар моҳиятига 
дахлдор бўлмаган ҳодиса асосида тузилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет