Ўзгаловчи
категорияси
шакли.
Равишдош.
Ўзгаловчи
категориясининг таркибий қисмидан бўлган равишдош шакли бир феълни
иккинчи бир феълга боғлаш учун хизмат қилади. Бу жиҳати билан у
келишикка ўхшаб кетади.
1
Равишдошнинг синтактик моҳиятини
равишдош ҳосил қилувчи бошқа шакл учун умумий ва мутлақ бўлган
«олдинги феълни кейинги феълга тобе аъзо сифатида боғлаш билан
1
Неъматов Ҳ.Ғ. Ўзбек тилининг тарихий фонетикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1993. – Б. 43.
321
феълни нутққа киритиш» вазифаси, морфологик моҳиятини «феълга
равишлик белгисини бериш» маъноси ташкил этади.
В.В.Виноградов равишдошни ўзида феъллик ва равишлик
хоссасини мужассамлаштирувчи ўзига хос моҳият сифатида баҳолаган
эди.
1
Ҳозирги ўзбек тилида қуйидаги шакл равишдош шакли сифатида
ажратилади:
-(и) б
-а / й
-май / масдан
-ганча
-гач
-гани
-гунча
-ганда
Бундан ташқари, ўзбек тили грамматикасида -
гудек
шакли ҳам
киритилган бўлиб,
2
бу шаклнинг маъновий ва синтактик моҳияти саналган
равишдош шаклидан бирмунча фарқ қилади. Равишдош шакли учун
мутлақ вазифа сифатида «феълни феълга боғлаш», сифатдош учун эса
«феълни феъл ва отга боғлаш» хослиги айтиб ўтилди. Шунингдек,
равишдош ҳолат, сифатдош эса ҳаракат ва предмет белгисини билдиради
ва бу хусусияти билан сифатга яқинлашиб келади.
-гудек
шакли ўз маъно ва синтактик хусусияти билан кўпроқ
равишдошга эмас, балки сифатдошга яқин туради:
Мақтанишга
а р з и г у д е к ҳусни йўқ эди. Тоғни урса талқон қ и л г у д е к кучи бор.
У менга еб қ ў й г у д е к тикилиб турар эди.
Шунингдек, бу шаклни
қабул
қилган
сўзда
худди
сифатдош
каби
субстантизациялашув(отлашиш)ни
кузатиш
мумкин
:
Камоқхона
махбуслари ичидан қорачадан келган, тоғни урса талқон қ и л г у д е г и
ўрнидан туриб, мен томонга яқинлаша бошлади
(А.Камю.Бегона).
1
Шаҳобиддинова Ш. Ўзбек тили морфологияси умумийлик-хусусийлик диалектикаси
талқинида. I қисм. –Андижон. 1994.
Б. 308].
2
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас.муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.: Фан,
1972. –Б. 523–524.
322
Сифатдошнинг инкор маъноли гап таркибида қўлланувчи унумсиз -
гулик
шакли -
гудек
шакли билан баъзан синонимлик ҳосил қилади.
Қиёсланг:
арзугулик сабаб – арзигудек сабаб
. Ёки
:
Сен мени боргулик қилдингми?
Сен мени боргудек қилдингми?
Сен мени борадиган қилдингми
?
Кўриниб турибдики,
-гудек
шаклини равишдош шакли сирасига
киритиш маъқул эмас. Бизнингча, бу ҳолат «феълнинг барча тусланмаган
шакли тарихан сифатдошдан келиб чиққан»
1
деган фикр билан боғлиқ.
Поляк тилшуноси В.В.Котвич томонидан илгари сурилган бу фикр
Н.А.Баскаков томонидан мутлақлаштирилган ва туркий тилнинг умумий
хусусияти даражасига кўтарилган эди. Шу сабабли сифатдош, равишдош,
ҳаракат номи шакли орасида баъзан бир-биридан узилмаслик ҳоли учраб
туради. Равишдош шакли «феълни феълга боғловчи» восита экан, қуйида
фақат шу вазифага хосланган шакл хусусида тўхталинади.
«Феълни феълга боғлаш» умумий вазифаси билан бирлашувчи шакл
тизими ҳақида гап борар экан, бу шаклнинг тўлиқ сирасини юқоридаги
етти тур билан чекласак, саналган шакл ичида берилган -
май, -масдан
шакли бўлишли- бўлишсизлик категорияси,
-ганда
кўрсаткичи эса замон
категорияси унсурининг равишдошда воқеланган шакли сифатида
равишдош шакли сирасидан ўзига хос ўрин эгалламайди.
-ганда
қўшимчали ҳосиланинг моҳиятан равишдош эканлигини илк
марта турколог олим С.Н.Иванов ўзининг номзодлик диссертациясида
асослаган эди.
2
Чунки
-ганда
шакли
-гач , -иб
шакли билан бир хил маъно
ва вазифа ўтайди. Кейинчалик туркий тил морфологиясини системавий
тадқиқ қилиб, морфологик шаклда синтактик ва маъновий омилни
фарқлаган Ҳ.Неъматов «Сифатдош ҳаракат номи + келишик қўшимчаси»
қолипли ҳосиланинг маъно ва вазифа жиҳатидан равишдошга тенг келиши
ҳақидаги қонуниятни асослаган эди.
3
1
Котвич В.В. Исследование по алтайским языкам. Перевод А.И.Толкачева. об. ред. Н.А.
Баскакова. – М., 1962, –Б. 221.
2
Иванов С.Н. К истолькованию категории принадлежности // Сов. тюркология. 1973. -№ 1. –С.
76–78.
3
Нигматов Х.Г. Функциональная морфология тюркоязычных памятников XI–XII вв. –Т.: Изд.
Фан,1989, –Б. 151].
323
-
май, -масдан
шакли исталган нутқий шароитда деярли ҳеч қандай
маъно бўёғисиз ўрин алмаша олганлиги сабабли, -
масдан
шакли ҳам
«Сифатдош, ҳаракат номи + келишик қўшимчаси» қолипи ҳосиласи
сифатида равишдош сирисига киритилади
1
:
Топмай қўймайман.
Топмасдан қўймайман.
Кўрмай чиқиб кетди.
Кўрмасдан чиқиб кетди
.
«Феълни феълга боғлаш» умумий вазифаси хусусида фикр кетганда,
юқорида саналган равишдош шакли қаторига, равишдошнинг «сифатдош,
ҳаракат номи+келишик қўшимчаси» ясалиш қонуниятидан фойдаланган
ва кўмакчининг маъно ва функциясига кўра келишик категорияси шаклига
яқин турганлигига асосланган ҳолда
-гандан бери( буён, бошлаб, сўнг ,
кейин ), -ган сари(ҳамон), -гандан аввал
каби шаклли ҳосиланинг ҳам
моҳиятан равишдош эканлигини англаб олиш қийин эмас. «Феълни
феълга боғлаш» вазифасини бажарувчи сирасига кирадиган бу аналитик
шакл равишдошнинг синтетик шакли билан ҳам вазифавий, ҳам маъновий
жиҳатдан ўхшашлик ва умумийликка эга. Шаклнинг умумий грамматик
маъноси тавсифини беришда бу ёндош шакл муносабатини эътиборга
олиш муҳим.
Лексема нутқда воқеланар экан, унинг мазмун плани – семема
таркиби бошқа ҳодиса – морфологик ва синтактик сатҳ таъсирида турли
ўзгаришга учрайди – модификация қилинади. Феъл лексеманинг нутқий
реаллашувида синтактик сатҳ билан биргаликда феълнинг ўзига хос
таснифловчи категорияси – нисбат ва феъл тури категорияси шакли муҳим
роль ўйнайди. Бу сирада ўзгаловчи категорияси таркибий қисми бўлмиш
равишдош шаклининг феъл луғавий маъносига таъсири айрича.
Равишдош кўрсаткичининг луғавий шакллик табиати унинг умумий
синтактик моҳияти – «феълни феълга боғлаш» вазифасига монанд бўлиб,
бу вазифа феълга тобе узвлик мақомини беради ва, шу билан бирга, унинг
1
Кононов А.Н. Опыт реконструкции тюркского деепричастия на -/-п//-б-/-/б/, -/-/пан///-/-бан/, -
банн,-/-/ Материалы к сравнительно-исторической грамматике тюркских языков // Вопросы языкознания.
1966, -№ 5. –С. 81–87.
324
мазмун структурасида ҳам тобеликни таъминловчи белгини бўрттиради,
яъни феъл табиатан тобе узвликка ихтисослашган туркум сирасига
кирувчи – равиш маъно ва вазифа оттенкасига эга бўлади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, равишдош шаклининг луғавий маънога
таъсири нутқий ҳодиса бўлиб, бу таъсирни лексема семемасига таъсир
қилиш, ўзгартириш тарзида тушуниш ярамайди. Негаки, таъсир лексема
мазмун структураси – семеманинг нутқий кўринишига киритилган
ўзгариш бўлиб, бундай ҳодиса хусусиятига баҳо беришда нутқий ҳодиса
хоссасидан келиб чиқмоқ лозим. Масалан,
севиниб гапирмоқ
бирикмасидаги «
севинмоқ»
сўзининг маъно таркибида «тарз» маъно
оттенкасининг вужудга келиши [
севин
] лексемасининг лисоний моҳиятига
таъсир қилмайди, у ўз ҳолича қолади. Зеро, лисоний бирлик барқарор,
ўзгармас моҳият.
Ҳар бир равишдош шакли феъл лексемани нутққа «мослар» экан,
унинг воқеланаётган тажаллисини турли томондан модификация қилади.
Бироқ бу ўзгаришнинг барчаси ҳам интеграл хоссага эга бўлиб, унинг
тавсифи аввалги бўлимда умумий ҳолда зикр этилди. Қуйида ҳар бир
шаклнинг сўз луғавий маъноси ва синтактик хусусиятига таъсири
масаласи бирма-бир кўриб ўтилади.
Достарыңызбен бөлісу: |