Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет178/303
Дата03.12.2023
өлшемі3,07 Mb.
#133510
түріМонография
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   303
Байланысты:
9690089a-e551-4f56-b4a9-9a2e62630397

-(и)б
шакли
Равишдошнинг 
-(и)б
шакли кейинги феълдан олдин юз 
берган ҳаракатни ёхуд бошқа қатор маънони англатиши билан равишдош 
шакли сирасида алоҳида ўрин тутади. Бу шакл 
-а/й 
шакли билан ўхшаш ва 
фарқли жиҳатга эга. -
а/й
шакли деярли ҳамма вақт такрор ҳолда қўлланиб, 
у ифодалаган ҳаракат давомлилик бўёғига эга бўлса, 
-(и)б 
шакли бу 
белгига нисбатан бефарқ бўлиб, ҳам якка, ҳам такрор қўлланаверади. 
Гапда 
-(и)б
шаклли равишдош такрор қўлланмаганда ҳам давомлилик ёки 
давомсизлик бўёғига эга бўлиши мумкин: 
Хазиначилар сипоҳлар 
орқасидан икки отни е т а к л а ш и б ҳудайчи ёнига етдилар
. Сезилиб 
турибдики, бу гапда 
-(и)б 
шаклли равишдош такрор қўлланмаса-да, тобе 
феъл маъносидаги ҳаракат «давомийлик» бўёғига эга. Бу давомлилик 
«етакламоқ» феълининг луғавий маъноси таъсирида воқеланади. 
Келтирилган мисолда равишдош ифодалаган ҳаракат ҳоким феълдан 
англашилган ҳаракат билан бир вақтда юз бермоқда. Бу шакл юқорида 
1
Ўзбек тили грамматикаси. I том. Морфология. Мас.муҳ. Ғ.А.Абдураҳмонов ва бошқ. –Т.: 
Фан, 1972, -Б.535.


326 
айтилганидек, давомлилик белгисига эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Бунда 
тобе феъл ҳоким феъл ифодалаган ҳаракат билан олдинма-кейин(яъни 
кетма-кет) юз беради: 1
. Қушбеги яроғли йигитларни қ
айтишга
 б у ю р и б, 
гуноҳкорларни ювошгина қилиб ўз олдига чақирди
(А.Қод.). 2. 
Орадан уч-
тўрт ойни ў т к а з и б бизнинг Ҳомид Мирзакарим аканикига совчи 
киргизди
(А.Қод.). 3. 
Хўрак ораси Отабек Зайнабдан с ў р а б, Кумушнинг 
ухлаб ётганини билди
. (А.Қод.) 
-(и)б
шакли такрор ҳолда қўлланиш хусусиятига ҳам эга бўлиб, 
бундай ҳолатда тобе феълда «тарз» маъноси ҳам, «ҳаракатнинг 
давомлилиги» маъноси ҳам юзага чиқади; 1. 
Иккинчи қоровул м ў р а л а б-
м ў р а л а б йўлга қаради
. 2
. Қоғозни б у р а б-б у р а б тили билан бир 
ҳўллаган эди, папирос тайёр бўлди-қолди
. Айрим ҳолда равишдош 
англатган ҳаракат/ҳолатнинг давомийлиги ҳоким феъл ифодалаган 
ҳаракатнинг ўзида ҳам давомлилик белгиси мавжудлигини кўрсатади, 
яъни равишдош ҳоким феълнинг ҳам 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   303




©emirsaba.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет