Шакл билдирувчи сифат
. Бу турдаги сифат нарса/предметнинг
ташқи кўринишини ифодалайди:
новча, ясси, узунчоқ, думалоқ, япалоқ,
айлана
.
Ранг-тус билдирувчи сифат
:
оқ, қора, қизил, пушти, сариқ, зангор
.
Маза-таъм билдирувчи сифат
:
ширин, аччиқ, нордон, тахир, шўр
.
Ҳид билдирувчи сифат
:
хушбўй, бадбўй, қўланса
.
Ўлчов билдирувчи сифат
:
кенг, тор, узун, яқин, катта, оғир
.
Ўрин билдирувчи сифат
:
ички, ташқи, деворий, қишлоқи
.
Пайт билдирувчи сифат
:
кузги, ёзги, қишки, эртачи, чиллаки,
эртапишар
.
Сифатнинг ясалиши.
Сифат икки усул билан ясалади:
аффиксация
ва
композиция
усули.
462
Аффиксация усули.
Ўзбек тилида сифат ясовчи аффиксал
деривацион қолип анчагина. Уни бирма–бир санаб ўтамиз.
1.
[
от + -ли = 1) асосдан англашилган нарса/предметга эгалик
белгисини
билдирувчи
сифат;
2)
асосдан
англашилган
нарса/предметга меъёрдан ортиқ эгалик белгисини билдирувчи
сифат;
] ( 1)
расмли, дўппили, масхарали, гавдали; 2) ақлли, гавдали, кучли
),
[
ҳаракат номи + -ли = нарса/предметнинг феълдан англашилган иш-
ҳаракат учун жуда мослиги, боплигини билдирувчи сифат
] (
ўтиришли,
ейишли, ичишли
).
2.
[от +- дор= 1) асосдан англашилган нарса-предметга эгалик
белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган нарсанинг
Достарыңызбен бөлісу: |