«Миқдор сон» луғавий мавзувий тўдаси ва унинг луғавий- маъновий гуруҳи . Миқдор сон предметни санаш, доналаш, тақсимлаб ёки
тахминлаб кўрсатиш учун ишлатилади. Унинг қуйидаги луғавий-
маъновий гуруҳи ажратилади: «саноқ сон» луғавий-маъновий гуруҳ, «дона
сон» луғавий-маъновий гуруҳ, «чама сон» луғавий-маъновий гуруҳ,
«жамловчи сон» луғавий-маъновий гуруҳ, «тақсим сон» луғавий-маъновий
гуруҳ.
«Саноқ сон» луғавий-маъновий гуруҳ. Саноқ сон предметни санаш,
доналаб кўрсатиш учун ишлатилади:
Хатни ўқиётганимда, кампир икки қўлини тиззасига тираб, жимгина қулоқ солиб ўтирди . (С.Аҳм.)
Икки дўст ярим тунга қадар су ҳ
батлашиб ўтиришди .(Ё.Шук.)
Саноқ сон морфологик кўрсаткичга эга эмас.
Саноқ сон от билан синтактик муносабатга киришганда мустақил ва
номустақил синтактик мавқеда бўла олади. Мустақил мавқеда
аниқланмишдан айрича сўроққа жавоб бўлиб, алоҳида бўлак мақомига эга
бўлади:
Беш (аниқл.)
киши (эга)
сўзлади (кесим). Номустақил мавқеда
тарқибий қисм сифатида юзага чиқади:
Беш киши (эга)
келишди (кесим).
Саноқ сон қўшма сифат ҳосил қилиши мумкин:
беш яшар бола, уч чақиримли йўл .
Саноқ сон сирасида
бир сўзи қўлланиш ва вазифаси жиҳатидан қатор
ўзига хосликка эга.
1.
«миқдор» маъноси:
Яна бир гапни айтинг . (С.Нур.)
2.
«ноаниқлик» маъноси:
Бир ўзбек йигити сўзлай бошлади . (Ойб.)
3.
«ҳаракат белгиси» маъноси:
Машина бир лапанглаб, илгарилади .
(С.Аҳм.)
4.
«мўлжал» маъноси:
Эртага